Маъруза № Шамоллатиш тизимлари ва ускуналари. Режа
Хавони кондициялаш тизимларининг структураси ва таснифлари.Хавони кондициялаш тизимлари
Download 0.9 Mb.
|
5-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сплит-тизимлар турлари
- Сплит-тизимлар функциялари
Хавони кондициялаш тизимларининг структураси ва таснифлари.Хавони кондициялаш тизимлари.
Сплит тизимларХозирги вактда айнан сплит-тизимлар кенг тарқалди. Сплит-тизимлар деразага ўрнатиладиган моноблок кондиционерлар ўрнига келди. Сплит-тизим – бу икки блокдан ташкил топган кондиционер, блокларнинг биттаси бино фасадида ёки томида, иккинчиси хона ичида жойлашади. Тизимнинг ички блоки полда, деворда ёки шифт тагида жойлашиши мумкин, бу сплит-тизим турига боғлиқ. Сплит-тизимнинг энг муҳим элементи сплит-тизимнинг ташқи блокида жойлашган компрессор ҳисобланади.У анча баланд даражада шовқин пайдо қилади, шу сабабли ҳам хонадан ташқарига чиқарилади. Компрессорнинг асосий вазифаси фреонга зарур хусусиятларни бериш учун фреонни сиқиш ва уни циркуляциялаш. Ташқи блокда яна конденсатор, вентилятор ва турли сақлаш ускуналари ўрнатилади. Ташқи ва ички блоклар хладагент – фреон циркуляция (айланиш) қиладиган мис трубкалар билан ўзаро уланган. Сплит-тизимлар турлари Сплит-тизимлар ички блокнинг ўрнатилиш жойи бўйича девор, пол-шифт, кассетали, колоннали ҳамда каналли ва мульти сплит-тизимларга бўлинади. Мульти сплит-тизимлар оддий сплит-тизимлар каби иш принципига эга лекин ўз конструкциясида 1 дан ортиқ блокка эга эканлиги билан фарқ қилади. Каналли кондиционерлар воздуховодлар тизимини ўрнатишни талаб қилади ва ички блок сифатида каналли фанкойллардан фойдаланилади. Уларнинг устун томони хонадаги тоза ҳавони аралаштириш. Бошқа қолганлари бир-биридан ички блокни ўрнатиш жойи ва ички блокнинг ташқи кўринишидаги кўп бўлмаган фарқлар билан фарқ қилади. Сплит-тизимлар функциялари Албатта, кондиционернинг энг муҳим функцияси хонадаги ҳавони совитиш. Сплит-тизимларнинг иккинчи муҳим функцияси иситиш ҳисобланади. Кондиционердан иситгич сифатида фойдаланиш бошқа турдаги электр иситгичларга нисбатан 80% гача электр энергиясини тежаш имконини беради Ягона камчилик томони уларни қишда ишлатиб бўлмайди, чунки ташқи блок учун рухсат берилган ҳарорат даражаси таҳминан -5˚С. Сплит-тизимларнинг қўшимча функциялари сифатида барча кондиционерларда мавжуд стандарт фильтрларга нисбатан янада кучлироқ тозалаш фильтрлари ҳисобланади. Шунингдек кондиционер турли ҳаракат датчиклари ва бошқалар билан комплектланиши мумкин. Деярли барча замонавий сплит-тизимлар ўз-ўзини диагностика қилиш тизимларига эга. Бу иқлим техникаси аҳволини кузатиш имконини беради. Download 0.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling