Каналли кондиционерлар ҳозирги пайтда энг такомиллашган иқлим назорати тизими ҳисобланса керак.
Каналли кондиционерлар шифт ораси юзасига ўрнатилади. Одатда деворларнинг ўзигина бор пайтда ўрнатилади. Улар кўчага, бино подвалига ёки томига ўрнатиладиган ташқи блокдан ва бир неча ички блоклардан иборат. Ички блоклар турлича бўлиши мумкин, пол-шифт, деворга ўрнатиладиган, кассетали ва бошқалар.
Барча ички блоклар мустақил равишда турли хоналарда турлича ҳарорат яратиши мумкин. Лекин каналли кондиционернинг ҳамма блоклари битта режимда ишлаши керак, ёки хонанин совитиш, ёки иситиш, агар албатта бундай функция мавжуд бўлса.
Каналли кондиционерни ўрнатиш бир нечта алоҳида сплит-тизимларни ўрнатишдан кўра анча арзон. Лекин уларнинг битта салбий томони бор – ташқи блок ишдан чиққанда барча ички блоклар ҳам ишлашдан тўҳтайди.
Назорат саволлари:
1. Табиий вентиляция нима?
2. Махаллий кондитсеонерлар хақида маълумот беринг?
3. Хоналарга ўрнатиладиган кондиционерлар хақида гапириб беринг ?
4. Каналли кондиционерлар хақида маълумот беринг ?
5. Дефлекторлар хақида маълумот беринг ?
6. Бино ичида ҳавони иситиш, тозалаш ва совутиш қурилмалари-ҳавони кондициялаш хақида маълумот беринг?
Do'stlaringiz bilan baham: |