Маъруза № Спорт биомеханикаси илм-фaн сифaтидa шaкллaниши вa ривoжлaниш тaриxи. Режа


Download 121.5 Kb.
bet1/3
Sana10.02.2023
Hajmi121.5 Kb.
#1186608
  1   2   3

Маъруза № 2. Спорт биомеханикаси илм-фaн сифaтидa шaкллaниши вa ривoжлaниш тaриxи.

РЕЖА:



  1. Спорт биомеханикаси илм-фaн сифaтидa пайдо бўлиши

  2. Биoмexaникaни илм-фaн сифaтидa шaкллaниши

  3. Спорт биомеханикаси ривожланиш заминлари




  1. Спорт биомеханикаси илм-фaн сифaтидa пайдо бўлиши

Спорт биомеханикасинг тарихи техника, физика, биология ва тиббиётни тарихи, шунингдек жисмоний маданият ва спорт тарихи билан чамбарчас боғлиқ. Бу фанларнинг кўпгина ютуқлари тирик мавжудотларнинг ҳаракатлари тўғрисидаги таълимотнинг ривожланишини аниқлаб берди.
Ҳозирги замон биомеханикасини Архимед, Галилей, Ньютон кашф қилган механика қонунларисиз, Павлов, Сеченов, Анохин кашф қилган физиологиясиз ва замонавий компьютер технологияларисиз тасаввур қилиб бўлмайди.
Биомеханика соҳасидаги тадқиқотлар биология ва механика бўйича тадқиқотлар сингари қадимий тарихга эга.
Одамнинг ҳаракатлари Ердаги ҳар қандай жисмнинг ҳаракатини белгилайдиган барча қонун ва қонуниятларга – бу, Ернинг тортиш кучи, Ньютоннинг қонунлари, гидроаэромеханика қонунлари, тебраниш ва тўлқинланиш ҳодисалари ва ҳоказоларга бўйсинади.
Ҳозирги замонавий тасаввур ва тушунчалар бўйича биомеханика соҳасига тааллуқли тадқиқотлар қадимги Мисрда ҳам маълум бўлган. Машҳур миср папирусида (The Edwin Smith Surgical Papyrus, эрамиздан олдинги 1800-йил) ҳаракатланишдаги шикастланишларнинг турли ҳолатлари, жумладан умуртқани дислокацияси сабабли пайдо бўладиган фалаж тавсифланади, уларнинг тавсифи ифодаланади, даволаш усуллари ва истиқболаш келтирилади. 
Эрамиздан олдинги тахминан 470-399 йилларда яшаган Сократ токи биз ўз хусусий дунёмизни англаб етмас эканмиз бизни ўраб турган дунёни англаб ета олмаймиз деб ўргатган. Қадимги юнонлар ва римликлар катта қон айланиш томирлари ва юрак клапанлари тўғрисида кўп нарсани билганлар, юракнинг ишлашини эшита олганлар (масалан, Юнон шифокори Аретей эрамиздан олдинги 2-асрда) [БСЭ.т.2.с.414-415]. Халцедокли Герофил (эрамиздан олдинги 3-аср) томирлар орасида артерия (артерия, қизил қон томири - юракдан барча аъзоларга қон тарқатадиган томир) ва венани (вена, кўктомир – қонни юракка олиб келадиган томирлар) фарқ қилган.
Замонавий тиббиётнинг отаси қадимги Юнон шифокори Гиппократ антик (энг қадимги) дунё тиббиётини, уни афсун қилиш, ибодат қилиш ва худоларга қурбонлик келтириб даволаш усулларидан ажратиб ислоҳ қилган.
“Бирикмаларни бўлаклаш”, “Синишлар”, ”Бошдаги яралар” сингари трактатларда (трактат-айрим масала юзасидан ёзилган илмий асар) у ўша вақтда маълум бўлган таянч-ҳаракатланиш тизимидаги бузилишлар таснифини амалга оширган ва даволаш восита ва усулларини, хусусан механик, таранг қилиб тортилган боғлашлар, тортиб олиш, қайд қилиш (фиксация) таклиф этган [Бородулин, Тиббиёт тарихи]. Ўша вақтдаёқ оёқ-қўлларнинг биринчи такомиллашган ясама аъзоларини (протез-протез, ясама аъзо-гавданинг бирор аъзоси ўрнига қилинган механик асбоб ёки аппарат) пайдо бўлган ва улар айрим функцияларни бажариш учун хизмат қилган бўлиши мумкин. Ҳар ҳолда, катта (акаси) Плинийда иккинчи Пуни урушида (эрамиздан олдинги 218-210 асрлар) иштирок этган бир Рум қўмондони тўғрисида қайд этилган. Жангда яралангандан кейин уни қўли ампутация (ампутация - оёқ ёки қўлни, ёки уларнинг бир қисмини хирурния усули билан кесиб ташлаш) қилинган ва темир қўл билан алмаштирилган. Шунинг билан бирга у протез билан қалқонни ушлаган ва жангларда иштирок этган.
Платон ҳамма нарсаларнинг ақл бовар қилмайдиган тимсоллар (прообраз) - ғоялар тўғрисида таълимот яратган. Инсон танасининг шаклини таҳлил қила бориб, у таълим берадики, «худолар, Оламни тасвирларига тақлид қилган ҳолда, шарсимон (сфероид) жисмга иккала жозибали (божественный) ўзгариб туришларни (круговращения) киритган, ... ва уни ҳозир биз бош деб атаймиз». Таянч-ҳаракатланиш тизимини у қуйидагича тушунтиради: «бош ҳамма ери баландлик ва чуқурликлар билан қопланган ерда ғилдираб кетмаслиги учун ... тана чўзинчоқ бўлган ва уни ҳаракатланиувчи қилган худонинг режасига (қасд, ғараз, ният) кўра ундан тўртта ниҳоялик (оёқ-қўл) чиқарган; уларни ёйиш ва йиғиш мумкин; улар ёрдамида ушлаб ва таяниб тана ҳамма ерда ҳаракатланиш қобилиятига эга бўлган ... ». Платоннинг дунёни ва одамни тузилиши тўғрисидаги фикр-мулоҳазалари мантиқий тадқиқотга асосланган ва «у шундай тарзда бориши керак-ки, эҳтимолликнинг энг катта даражасига эришилсин» [Платон].



Download 121.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling