Маъруза 1 геофизик тадкикотларни уйғунлаштиришнинг умумий масалалари


Геофизик тадқиқотлар ёрдамида ечиладиган масалалар


Download 105.78 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/3
Sana17.06.2023
Hajmi105.78 Kb.
#1524360
1   2   3
Bog'liq
МАЪРУЗА 1

Геофизик тадқиқотлар ёрдамида ечиладиган масалалар. 
Улар биринчи навбатда геологик қидириш жараёнидаги босқич билан 
аниқланади.Бунда геофизик усуллар қўлланади.Геологик қидириш жараёни 
илгари айтиб ўтганимиздек, геологик башорат, геологие хариталаш, излаш ва 
қидиришга бўлинади.Албатта, бу шартли бўлиш.Босқичлардаги масалалар 
бир-бирига нисбатан олдинроқ бажарилиши ҳам мумкин ва улар 
қонунларнинг турига ва излаш ҳамда қидиришнинг аниқ шарт-шароитига 
боғлиқ равишда турлича шакллантирилиши мумкин. 
Регионал геофизик тадқиқотларда ер пўстининг ва Ерининг юқориги 
мантиясини чуқурлик бўйича тузилиши ўрганилади, катта майдонлар 
тектоник 
районлаштирилади, 
фойдали 
қазилма 
конлари 
башорат 
қилинади.Бу босқичда олиб бориладиган геофизик ва геологик ишлар 
масштаби бир-бирига мос келади.
Геологик хариталаш геофизик тадқиқотларни йирикроқ масштабда 
бажаришни тақазо этади (масалан,1:50000 масштабли геолоик хариталар 
тузишда 1:25000 масштабда бажарилган геофизик иш натижаларидан 
фойдаланилади).Йирик масштабли хариталаш бўшоқ ётқизиқларнинг 
қалинлигини, таркибини аниқлашни, асос қисм юзасидан ўрганишни, туб 
ётқизиқлар устини ва нураш пўсти таркибини, интрузив массивлар таркиби 
ва тузилишини аниқлашни, тузилманинг энг муҳим элементларини ва маъдан 
шаклланишига олиб келувчи тузилмаларни ўрганишни тақазо этади. 
1:25000, 1:10000 масштабли излаш ишларини бажаришда эса геофизик 
ишлар ёрдамида қуйидаги масалалар ҳал қилинади: фойдали қазилмаларнинг 
намоён бўлиш жойларини излаш, маъданли тузилмаларни, формацияларни 
излаш ва ўрганиш, метаморфик, гидротермал ҳамда жинсларнинг туташган 
ҳолда ўзгариш минтақаларини ва маъданлашишнинг бошқа бевосита 
белгиларини ажратиш ва ўрганиш.Муфассал излаш (1:10000 ва 1:5000) ва 
излаш-баҳолаш ишларини бажаришда олдин олиб борилган текширишлар 
натижасига кўра топилган истиқболли майдонларни ва участкаларни 
ўрганиш масаласи қўйилади. 
Конларни қидириш ишларида геофизик услублар маъданли жисмларни 
ажратиш ва маъдан шаклланишига олиб келувчи тузилмаларни ажратиш 
ҳамда уларни ётиш шароитларини, тузилиши ва таркибини ўрганиш, 
маъданлардаги фойдали қисмлар миқдорини аниқлаш учун қўлланилади. 

Download 105.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling