Ҳар хил геофизик усулларни қўллаш кетма-кетлиги.
Геофизик услублар мажмуаси текширилаётган
жойлар геологик-
геофизик шароитларини ҳисобга олиб, ҳамда бу
борада олдин бажарилган
геофизик тадқиқот натижаларига таяниб, шунингдек ечилиши лозим бўлган
геологик масалага монанд равишда танлаб олинади.
Геофизик услубларни уйғунлаштиришга қуйидагича ёндошилади:
1. Геофизик ишларни лойиҳалаштиришда иш
жойларининг физик-
геологик шароитлари ўрганилади, қидирилаётган
геологик тузилмаларнинг
физик ва геометрик параметрлари имконият даражасида аниқлаб
баҳоланади.Шунга асосан геофизик услубларнинг
дастлабки мажмуаси
танлаб олинади.
2. Махсус тажриба-услубиёт ишлари ўтказилади, кузатиш тизимлари ва
геофизик усуллар синаб қўрилади, мажмуага мўлжалланган ҳар бир геофизик
услубнинг имконияти баҳоланади.
3. Геофизик усулларнинг уқтисодий самарадолигини
назарла тутиб
танлаб олинган энг мақбул усулларни қўллаш учун лойиҳа тузилади.