Маъруза №1. Ii-семестр


Download 139 Kb.
bet7/8
Sana16.04.2023
Hajmi139 Kb.
#1361310
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Маъруза

ЛИМФА СИСТЕМАСИ.
Лимфа системаси уз ичига хужайрааро бушликлар, лимфа капиллярлари лимфа томирлари, катта лимфа йуллари ва кукрак лимфа йули ductus thoracius олади. Лимфа томирларида рангсиз лимфа (лотинча тоза сув маъносида) окади.
Лимфа капиллярлари хужайралараро риклардан бошланувчи кил томирлар булиб, бу томирлар оксилларни коллоид эритмалари ошикча сув, сувда ериган хилма-хил кристалларни ва турли ёд заррачаларни тукимадан олиб чикишда венага кумаклашувчи ёрдамчи йуллар (дренаж) хисобланади. Лимфа томирлари оркали лимфа суюклиги марказга караб окиб регионар лимфа тугунларига кириб боради ва у ерда фильтирланиб каттарок лимфа томирларига-лимфа йулларига утади. Катта лимфа йуллари оркали лимфа суюклиги вена бурчагига (юкори кавак вена) га лимфа кил томирлари лимфа томирларининг ирмоклари, яъни лимфа системаси бошланиш ери хисобланади. Кон томир капиллярларидан лимфа капиллярлари диаметрини каииалиги(0,2 мм.) ва ён томонга буртиб чиккан кенгайгай ерлари мавжудлиги билан фарк килади.
Лимфа кил томирларининг деворини бир кават жойлашган эндотелий хужайралари хосил килади. Лимфа капиллярларидан сунг пост капиллярлар бошланади, пост капиллярларнинг клапанлари мавжудлигидан ажратиб олиш кийин эмас. Лимфа кил томирлари бир-бири билан туташиб, лимфа кил томирлари турини ( rete ) хосил килади. Лимфа кил томирларининг девори бир кават жойлашган эндотелий хужайраларидан иборат. Лимфа капиллярларидан сунг пост капиллярлар бошланади, уларнинг клапанлари мавжудлигидан ажратиб олиш кийин эмас. Лимфа томирларининг девори уч каватдан: ичкариги – интима, урта – медиа, (мускул) ва иашкариги бириктирувчи тукима (адвентициа) дан иборат. Лимфа томирларида клапанлар булгани учун микроскоп оркали курганда бугим-бугим(нотекис) куринади.
Лимфа тугунлари: Лимфа томирлардан окиб келган лимфа суюклиги лимфа тугунлари (безлар) томон йуналади, ва регионар лимфа тугунлари оркали фильтирланиб (тозаланиб ) утади. Лимфа тугунлари турли ерларда: култик остида, чов сохасида, буйинда гуж булиб жойлашганлигидан уларнирегионар лимфа тугунлари дейилади. Регионар лимфа тугунлари ички аъзолар сохасида хам мавжуд, уларни мезентериал, медиостинал, трахеобронхиал, хулласи жойлашган жойи буйинча номланади. Хаммаси булиб, 150 га якин регинар лимфа тугунлари аникланган. Регионар лимфа тугунлари худди лимфа тугунларига ухшаб юзаки ва чукур жойлашган. Ллимфа тугунларининг катталиги хилма-хил, энг кичиги тарикдек келса, каттаси – ловия катталигига тенг. Хар бир лимфа тугуни устидан капсула билан уралган. Капсула без багрида деворлар чикариб, уни булакларга булиб юборади. Булаклар орасида лимфоид тукима лимфоцитлар жойлашган. Рак касаллигининг хужайралари лимфа томирлари , лимфа тукималари оркали таркалади.



Download 139 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling