Маъруза 1: Кириш. Фитоценология фанининг ривожланиш тарихи Режа
Download 66.09 Kb.
|
1-мавзу. Кириш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фитоценология
- Фитоценология фани нимани ўрганади Унинг объекти, мақсад ва вазифалари.
Маъруза 1: Кириш. Фитоценология фанининг ривожланиш тарихи Режа:
Фитоценология ботаника фанининг муҳим тармоғи бўлиб, ўсимликлар қопламини, уни тур таркибини, тузилишини, функциясини, тарқалиши, иқлим-шароитига қараб уларни ўзгаришини, ҳосилдорлигини ва бошқаларни ўрганади. Унинг объекти бўлиб фитоценоз (ўсимликлар қоплами) саналади, қайсики у муҳит ва муҳит омиллари таъсирида юзага келади, шаклланади ва ўзгаради. Фитоценология фанининг предметини фитоценоз (ўсимликлар қоплами, жамоаси), унинг келиб чиқиши, шаклланиши, таркиби, функцияси, ўзгариш қонуниятлари ва бошқалар ташкил қилади.
Fitosenologiyani bilish har bir biolog uchun, ayniqsa organizmlar, populyatsiya, turlar darajasi va jamoa miqyosida ishlaydiganlar uchun muhimdir, chunki "nima uchun bu jamoa bu erda o'sib boradi va kelajakda bu erda nima bo'ladi?“, "o'simlik jamoasi qanday tashkil qilingan?" degan savolga javob beradigan va shu bilan birga o'simlik jamoalarining dinamikasini bilishga imkon beradi. Shuning uchun, Fitosenologiya“ o'quv dissiplinasi dunyodagi barcha universitetlarda biologiya fakultetlarida o'qitiladi. Фаннинг мақсади шундан иборатки, ўсимликлар қопламини ҳар томонлама ўрганиб, уни қонуниятлари асосида максимал фойда олиш, улардан инсон учун фойдаланиш. Бу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифаларни бажариш зарур:
Фитоценология (геоботаника) нинг тарихи, қадим замонларга ва умумий ботаника тарихига бориб тақалади. Тарихини 3 босқичга бўлиб ўрганилади:
Маълумки ўсимликлар географияси фанининг пайдо бўлиши 1805 йилда Гумбольднинг “Ўсимликлар географиясининг идеяллари (ғоялари)” асаридан бошланиб, уни айрим қисмлари геоботаниканинг туғилишига ҳам таъсир кўрсатган. “Геоботаника” термини бир вақтнинг ўзида, яъни 1866 йил ҳам рус ботаник-тупроқшуноси Ф.И. Рупрехт ҳам немец ботаниги А. Гризенбах томонидан фанга киритилган. Геоботаника икки қисмдан таркиб топган: фитоценология (фитосоциология (в западноевропейской литературе)) ва ўсимликлар географияси. Фитоценология – фитоценозлар хақидаги фандир. «Фитоценология» термини австрия фитоценологи Х. Гамс томонидан 1918 йил таклиф этилган. Геоботаника умумий (рассматривает общие закономерности состава, структуры, динамики и географии растительных сообществ) ва махсусга (изучает особенности тех же свойств фитоценозов применительно к отдельным типам растительности) бўлинади . Кейинроқ XVIII асрда бу фан тарққий эта бошлайди. М.В.Ломоносов қора тупроқнинг (чернозем) келиб чиқишида ўсимлик қолдиқларининг роли, Бюффон эса турларнинг алмашиб туришини айтади. Бу жараёнга ёруғлик ва соянинг таъсири бор эканлигини эслатади. Алоҳида геоботаника усулларини қўллаш ишлари 19 асрда ривож топди. Биринчи марта Швейцарияда Хеер (1835 йилда) бир жой ўсимликлар қопламини характерлаб ёзади. Россияда биринчи марта геоботаник иш 1837 йилда Тицман томонидан бажарилади. У Россия даштлари ўсимликлар қопламини ёзади (пробная плошадки) – тажриба майдонини ўсимликларини ва профилини ёзади (профил ўсимликларни майдонда, рельефда жойланиши). Каниес ўсимликлар маҳсулдорлигини биринчи марта тарози усулида ўрганади. Ўтган асрнинг 60 йилларида капитализмнинг тараққиёти таниқли олимларнинг юзага келиши билан характерланади. Таниқли рус олимлари К.А.Тимирязев, И.М.Сеченов, И.М.Мечников ва бошқалар фанга кенг кўламда янгиликлар яратдилар. Биринчи рус геоботаниклардан Ф.И.Рупрехтни, И.Ч.Борцевни мисол тариқасида келтириш мумкин. Чоризм капиталистларини қадим замонларданоқ Ўрта Осиё қизиқтирган. Шундай экспедициялардан бирини Россия ФА 1857-1858 йилларда ташкил қилади. Бу экспедиция Орол денгизи ва Сирдарё денгизи ҳавзасини ўрганиш учун ташкилланади. 1865 йилда ушбу маълумотлар “Орол-каспий денгиз ҳавзасининг ўсимликлар географияси” номи билан чоп этилади. Бу асарда чўл, дашт, қумлардаги ўсимликлар қопламлари ёзилади. Борцев бу асарида ўсимликлар формацияси тушунчасига асос солади, дейди. Ушбу асарида Борцев ўсимликлар ҳаётини ташқи муҳит тупроқ қатламлари ва иқлим билан боғлайди. 1866 йилда Рупрохтнинг “қора тупроқларда (чернозем) геоботаник тадқиқотлар” деган асари пайдо бўлади. Бу асарда биринчи марта геоботаника терминини қўллайди. Чет-элларда ҳам геоботаника фани ўтган асрнинг ўрталарида пайдо бўла бошлади. Швеция олими Пост 1851 ва 1856 йилларда ёзган асарларида бир хил ўсимликлар ҳар хил табиий шароитларда ҳар хил ўсади ва уларнинг ҳосилдорлиги ҳам ҳар хил бўлади, деб тушунтиради. Геоботаника XIX асрнинг охири ХХ асрнинг бошларида Россияда янада ривожлана бошлайди. Бу вақтдаги ишларга С.И.Коржинский, И.К.Пачоский, П.Н.Крилов, Н.Н.Краснов, В.Н.Сукачёв, Б.А.Келлерларнинг асарларини мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Бу асарларда ўсимликлар қопламларининг мураккаблиги, уларнинг бошқа омилларга ҳам боғлиқ эканлиги ёритилади. Ҳудди шундай асарлардан бири Г.Ф.Морозов томонидан ёзилади. “Ўрмон ҳақида таълимот”, ўрмонлар тўғрисида батафсил маълумотлар ушбу асарда берилади. 1881 йилда И.К.Пачоский “Флоранинг стадияли тараққиёти” мақоласида ўсимликлар қопламини (сообшества)” флорология деб аташни таклиф қилади. П.Н.Крилов эса “Томан губернасининг ўсимликлар қоплами” асарида Пачоскийнинг терминини қабул қилади. 1918 йилдагина “флорология” терминини Гамс томонидан “фитоценология” билан алмаштиради. Россия ва совет иттифоқида геоботаниканинг ривожланишида Н.В.Сукачевнинг хизматлари катта. У энг ёрқин ўринни эгаллаган, бу фанда чуқур из қолдирган геоботаник олимлардан ҳисобланади. Унинг дастлабки геоботаникага оид ишларидан “Бузулук ўрмонларида ботаник-географик тадқиқотлар”, “Ўрмон формациялари, уларнинг ўзаро бирлиги (Брянки ўрмонлари мисолида)” кабилар киради. Бу асарларида геоботаниканинг асосий объектлари ва вазифаларидан бири ўрмончилик деб тушунтирилади. Бу фан тармоғини алоҳида шаклланишини исботлайди, бу фан тармоғига асос солади. Усимликлар жамоасининг динамикаси ва унинг ички тузилиши, ташки киёфасини шаклланишидаги мухит омилларини роли ва ахамиятини В.Н.Сукачев узининг хаёт фаолияти даврида илмий ва амалий жихатдан таърифлаб бергандир. Сукачев фитоценозларни узгаришини мукаммал атрофлича урганиб, уларни тузилишини, ривожланиши, ташки мухит билан алокадорлиги ва ер юзида таркалишини урганувчи фан фитоценология деб уни ботаникани бир булаги деб хисоблаган. Ботаник олим Б.А.Быков узининг геоботаника китобида фитоценлогиянинг кенг илмий-амалий тавсиф беради. Унинг тавсифи буйича фитоценлогия фитоценозлар хакидаги фан булиб, унинг таркиби, тузилиши, ички холати, хусусиятлари ва алокадорлиги, хамда унинг махсулдорлиги ва улардан окилона фойдаланиш, узгартириш йулларини урганувчи деб таърифлайди. Ўша вақт геоботаниклардан С.И.Коржинский ва Д.И.Литвиновлар ҳам алоҳида ўринда турадилар. Литвинов Россияда кенг тарқалган қарағайзорлар тўғрисида батафсил маълумот беради. Бу ўсимликлар қоплами орасида қолдиқ (реликт) ўсимликлар қоплами борлигини таърифлайди. 1900-1901 йилларда Қозон университетининг профессори А.Я.Гордягин “Ғарбий Сибирь ўсимлик ва тупроқ қопламларини англашга оид материаллар” асарини ёзади. У ўсимлик қопламини ташкил топиши ва уни ҳаётида тупроқларнинг таъсири кўплигини ёзади. У дашт ўсимликлари қопламига чорва моллари таъсири тўғрисида яхши маълумот беради. Геоботаника тарихида Б.А.Келлер ҳам алоҳида роль ўйнайди. У экологик факторлар, ўсимликларни ҳаёт формалари, ўсимликлар дунёсига кишилар фаолиятининг таъсири кучли эканлигини кўрсатади. 1902 йилда А.Флеров билан Б.Федченколарнинг “Ўрта Россиянинг ўсимликлар қопламларини ўрганишга доир” асари босилиб чиқади. Бу асарда ўша вақтгача геоботаника фани ютуқлари мужассамланиб ўсимликлар қопламлари тўғрисидаги фан янада ривожлантирилади. Геоботаниканинг ривожланишида В.В.Докучаевнинг “Рус қора тупроғи” (1885) деган асари муҳим илмий маълумотларни ёритади. Бу асарларда ўсимликлар қопламини бунёдга келишида, уни ривожланишида тупроқнинг асосий ролининг борлиги батафсил баён қилинади. Бу нарсалар яна Докучаевнинг “Табиат зоналарини ўрганишга доир” асарида яққол ривожлантиради. Шу вақтга келиб ўсимликлар қоплами, тупроқ ва иқлимнинг ўзаро бир-бирига боғлиқ эканлиги ва бу қонуниятни ўзгартириш билан уларни бошқариш мумкинлиги баён этилади. Ўсимликлар қопламларининг сув режимини бошқармасдан туриб уларни ўзлаштириш мумкин эмаслигини назарий жиҳатдан исботлайди. Докучаевнинг шогирди В.Р.Вильямс ҳам бизнинг давлатимиз геоботаникасининг ривожлантирилишига яхши ҳисса қўшди. У ҳар хил ўсимликлар типлари ўзларига хос тупроқ типларини ҳосил қилишини исботлади. Геоботаниканинг фан сифатида ривожланиши 1910 йилда Брюсселда бўлиб ўтган учинчи Ҳалқаро Ботаника Конгресси катта роль ўйнайди. Бу Конгрессда геоботаника фанининг асосий мавзулари, формация, ассоциация, ўсимликларнинг карталарини тузиш каби масалаларга кенг тўхтаб ўтилди. Чоризм ҳукумати Туркистонни босиб олгандан кейин, бу ерларга русларни кўчириб келишни мақсад қилиб қўйган ва буни амалга оширган. Россиядан келган одамларни яхши унумдор ерларга жойлаштириш мақсадида “Кўчириш бошқармаси” ташкил қилиниб, бу ташкилотга тупроқшунос ва геоботаник олимларни жалб қилинган. Бу олимлар эса алоҳида экспедициялар ташкил қилишади, бу экспедицияларда геоботаниклардан И.И.Кузнецов, В.Н.Сукачев, В.И.Кашгаровлар шу ташкилот байрағи остида Фарғона водийсида асримизнинг бошларида Кноринг, Минквиц деган геоботаниклар Наманган, Фарғона вилоятлари ўсимликлар қопламларини текширадилар. Геоботаник тарихига назар ташлаганда, Америка олими Клементс (1928) ишларига алоҳида тўхталиб ўтиш керак. Бу олим геоботаникадаги асосий муаммо ва мавзулардан бири ўсимлик қопламларининг алмашиниши (смена, сукцессия)ни назарий жиҳатдан асослайди. Немис олими Друде ўсимлик қопламидаги турларни қалин-сийрак жойлашувини сонлар, баллар билан белгилайди. (сор3, сор2, сор1, sp3, sp2, sp1), фин геоботаниги Хульт бу шкалаларни рақамлар билан белгилашни таклиф қилади. Чет-эл геоботаникларидан Дания олими Варминг, Англия олими Тенслиларни таъкидлаш лозим. Климентс ва Тенсли тўғрисида гапирганда “Климакс” термини тўғрисида айтиш керак. Улар климакс тўғрисида назария яратадилар. Климакс дегани ўсимликлар ўзгаришини, сукцессиясининг охирги босқичи, фазаси. Ўсимликлар ўсиши, ривожланиши (динамика) бир қанча ташқи ва ички таъсирда бўлиб, уларнинг охирги ривожланиш босқичи климакс деб аталади. Демак, климаксга борганда ўсимликларнинг ривожланиш бошқага айланиши (сукцессия, ўзгариши) тўхтайди. XVIII-XIX асрларда Ўрта Осиёга кўп сайёҳлар ва ботаник олимлар ташриф буюрдилар. Улардан Э.Эверман, Леман, П.П.Семёнов, Н.А.Северцов, И.Г.Борцов, А.П.Федченко, М.Невский, Л.С.Боршевский, А.Э.Регель, француз Канн, А.Ф.Миддендорф, В.Л.Комаров, В.И.Липский, С.И.Коржинский. 1920 йиллардан кейин Ўзбекистон ва Ўрта Осиёда М.Г.Попов, Е.П.Коровин, М.В.Культиасов, Р.И.Аболин, А.И.Введенский, П.А.Баранов, В.П.Дробов, И.А.Райкова, М.М.Советкина, С.Н.Кудряшев, И.И.Гранитов, А.И.Гранитов, К.З.Зокиров, Б.П.Бочонцев, Чеврениди, С.Х.Набиев, М.М.Одилов, Т.Саидов, Д.К.Верник, Р.С.Мельникова, Р.Д.Камалов, Ш.К.Толипов, К.И. Аминхсонов, И.Х.Арифханова, Ғ.Ҳ.Ҳамидов, И.Ақжигитова, У.Алланазарова, Н.Т.Темирбоев, П.Ц.Зокиров (Фарғонада Т.Худойбердиев), Тожикистонда Овчинников, Запрягова, Қозоғистонда Биков Б.А., Қирғизистонда Никитгина, Исхакова, Ваходцев. Хуллас, геоботаникнинг тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалса, ҳозир эса у янада муваффаққият билан давом эттирилмоқда, 4 томли “Ўзбекистон ўсимликлари қоплами мотографияси” ёзилади. Бир неча марта ўсимликлар карталари тузилди. Download 66.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling