Маъруза №1 Мавзу: Кириш; фанниг максади, вазифалари, хозирги замонавий эришилган ютуклар, камчиликлар ва ечилиши зарур бўлган муоммалар
Download 232.58 Kb.
|
МАЪРУЗА №1
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Кириш, фанинг максади, вазифалари ва хозирги замонавий эришилган ютуклар
МАЪРУЗА №1 Мавзу: Кириш; фанниг максади, вазифалари, хозирги замонавий эришилган ютуклар, камчиликлар ва ечилиши зарур бўлган муоммалар Маъруза режаси: 1. Кириш, фанинг максади, вазифалари ва хозирги замонавий эришилган ютуклар; 2. Янги материаллар базасининг ривожланишидаги муоммолари; 1. Кириш, фанинг максади, вазифалари ва хозирги замонавий эришилган ютуклар Техник ва технологияларда кўланиладиган материалнинг хоссалари шу техника ва технологияни, у ёки бу мухитда узок вакт ишлай олишлигини белгилаб беради. Техник ва технологиянинг ривожланиши материаллар базасига боғлик бўлиб, унда ишлай оладига материалнинг борлиги билан белгиланади. Масалан физик мухандислар тамонида электр лампани ўйлаб топилиши электр чирокларни яратилишига олиб келди. Аммо у пайтдаги материал база темир ва унинг котишмаларидан ташкил топган эди. Темир ва унинг котишмаларини электр чирок материали сифатида ишлатиш натижасида сифат ва муддат жихатдан жуда ёмон хоссаларга эга бўлган электр лапалари ишлаб чикарила бошланди. Чунки ундан чикаётган ёруглик хира бўлиб ёругликни ошириш учун ток куяини ва кучланишини кўтариш натижасида темир тезда эриб кетар эди. Сифатли юкори ёруглик ва узок муддат ишлавчи электр чирокларини ишлаб чикариш учун янги турдаги материаллар – яний темир ва унинг хоссаларидан тубдан фарк киладиган материал яратиш зарурияти пайдо булди. Демак янги материални яратилишида энг аввалао уни талаб киладиган технология зарур экан. Бундай холларда иккинчи муоммо пайдо булади, яний шундай материал кандай ишлаб чикарилиши керак. Янги материални яратиш учун янгича технологиялардан файдоланилган холдагини юкори натижаларга эришиш мумкин. Тарихдан маълумки буни акси бўлган холлар хам учрайди. Масалан олдин заруриятсиз янги материал кашф этилади ва уни кашф этилганига карамасдан 50 – 70 йил ўтгач у кўлана бошлайди. Бундай холларга пластмасса материаллари мисол бўла олади. Яратилган материалларни ўз вактида ишлаб чикаришга тадбик этиш учун у жуда мухим бўлган боскичларни босиб ўтиши керак. Жумладан уни ишлаб чикариш таннархи олдинги материалнинг таннархидан анча фарк килиши керак. Бу борода икдисодий муоммалар янги материалларни кашф этилишига тўскинлик килади. Чунки янги материалларни яратилиши икдисодий жихатдан бошлангич мисли кўринмаган сармоя талаб этади. Хозирги пайтда материалларнинг янги тури наноструктурага эга бўлган материалларни ишлаб чикариш учун факат ривожланган бой давлатлар тамонидан сармоя ажратиш режалаштирилган бўлиб у узининг натижасини 50 – 70 йилдан кейин бериши мумкин. Бундай холлар тарихда кўплаб учраган. Масалан Д.И. Минделейв тамонидан кашф этилган алюминий метали ва ундан кейин алюминии котишмаларнинг хоссалари олдинги материаллар хоссаларидан тубдан фарк килиб сомолетсозликни кескин ривожланишига олиб келган. Аммо у яратилган пайтда унинг бахоси шу пайтдаги олтининг бахоси билан тенг бўлган эди. Орадан 20 -50 йил ўтгач уни ишлаб чикаришдаги сармоя микдори миглаб маратаба кискарган. Буни натижасида эса материал хал хўжаликда жуда мухим материалга айланган. Янги материаллар технологиясининг асослари фани бу бир нечта фанларни жумладан: материалшунослик, кимё, физика, каттик жисмлар физикаси, кимявий-физика, физикавий-кимё, органик ва ноорганик кимё ва шунга ўхшаган купчилик фанларнинг йигиндиси бўлиб бунда асосий ролни кимё эгаллаган. Шунинг учун янги материаллар ва материал шунослик йуналишига кираётган абутурентлар кимё фанидан имтихон топширишади. Кимё фанинг асосий вазифалардан бири янги моддалар кашф этиш ва шу моддалар асносида хал хўжалигига зарур бўлган материаллар яратиш билан шуғулланади. Факат оддий кимё фанига нисбатан янги материалларда каттик жисим хоссага эга бўлган моддалар устида ишлар олиб борилади. Тарих сахифалардан янги материаллар яратиш ўрта асирларда чўянинг ўрнига пўлат ишлаб чикарила бошланиши бу янги материални туғилиши сифатида караш мумкин. Чунки чўянинг хоссаларидан тубдан фарк килган бу материал чўянларга хос мўрт хоссаларидан холи эди. Узок антик даврларда, мисдан ясалган буюмларни ўрнига, айникса совук курол - пичок, килич ва колконлар бронзадан ясала бошлади. Бу холда хам мис хоссаларидан тубдан фарк киладиган бронза материал бўлиб у жанг килиш стротегиясини жиддий равишда ўзгаришига олиб келди. Масалан мисдан ясалган киличлар билан курашишда, икала киличнинг бир-бирига урилиш зарбидан киличлар тезда кийшайиб колар эди. Шунинг учун иккала томон биргаликда келишилган холда уришни тухтатиб киличларини тузатиб, тўғирлаб олишга киришар эдилар. Бронза, шу давирнинг янги материали мис киличларидан фаркли равшда зарб тасиридан кийшаймас эди, шунинг учун энди жанг пайтида килични тўғрлаб юришга хожат колмаган эди. Албатта янги материал сифатида факат металл ёки металл асосли котишма бўлиши керак деган нуктаи назар нотоғри булади. Чунки янги материал ёгоч асосида хам бўлиши мумкин. Аммо у янги деган мокомга эга бўлиши учун мавжуд ёгоч материалидан тубдан фарк кила олиши керак. Ўрта асирларда киличбозликдан ташкари яна найзобозлик ёки комонбозлик харбий бўлиммалар бўлиб улар якама-якка олушувдан олдин хужум уюштириб жанг жараёнини иложи борича ўз тамонига оғдиришни таъминлаб бериш билан шуғулланган. Шунинг учун ёй ёрдамида найзаларни иложи борича узокка отиш энг мухим харбий ахамят касб этган. Ўрта асирда Ўрта осиё комонлари махсус дарахтларнинг: тут, ёнгок, ўрик ва шунга ухшаш дарахтларнинг нозик шохларидан махсус равида ишлав бериб комонлар ясашган. Аммо бу технология на факат Ўрто осиёда балки уни Хитой, Монгол, Хиндистон, Эрон ва Европа мамлакатларида хам яхши билишган. Хар кандай давлат бошка давлатларга нисбатан озрок устунликга эга бўлиш максадида энг авволо узининг харбий солохиятини оширишга интилган. Монгол кўчмачи халкларини Чингизхон томонидан бошкарув пайтида эскириб колган комонларни янгилаш ва уни хоссаларин ошириш оркали дунёда жиддий харбий устунликга эришиш мумкин эканлигини жуда яхши ва ўз вактида англаган. Бунинг учун кўл остидаги олимларга вазифа сифатида янги комон материални яратиш муоммоси устида иш олиб боришларни таълаб этган. Бундай талаб материалшунослар тамонидан жовобсиз колмади. Улар янги ёгоч устида эмас балки унинг хоссаларини ошириш, айникса эглувчанлигини кучайтириш устида иш олиб боргандар. Натижада бир бутун ёгоч эмас биалки бир нечта катламланган ёгочлар системасидан иборат камон материал яратишга муофок бўлишдилар. Энди Чингизхон кўшини шу пйтда камонига нисбатан 2,5 – 3 баробар узокга ва 2 баробар тез отадиган комонга эга бўлди. Бу камонинг ўйлаб топилганлига Чингизхон ва унинг халкига нима олиб келганлигини айтиб ўтрмасада бўлади. Download 232.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling