Экологиядан якуний саволлари Фанинг максади ва вазифалари. Экология фанининг таърифини биринчи марта немис олими Э. Геккель «Организмларнинг умумий морфологияси»


Download 37.66 Kb.
bet1/7
Sana27.01.2023
Hajmi37.66 Kb.
#1132983
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Yakuniy savollar


Экологиядан якуний саволлари

Фанинг максади ва вазифалари.
Экология фанининг таърифини биринчи марта немис олими Э. Геккель «Организмларнинг умумий морфологияси» деб номланган асарида (1866) берган. Экология (oikosуй, яшаш жойи; logos-урганиш, фан) дейилганда организмларнинг узаро ва ташкой мухит билан алокддорликларини урганадиган биологик фан тушунилади. Экология «табиий уйимиз»ни урганиш, унда яшовчи барча тирик организмлар ва бу «уй»нинг хаёт учун ярокди Килувчи барча функционал жараёнларни уз ичига олади. Бошкдча к,илиб айтганда, экология организмларнинг «яшаш жойи» тугрисидаги фан булиб, унда асосий эътибор организмларнинг узаро ва ташк^и мухит орасидаги богланишлар характерига каратилади. Экология антропоген ва \ар хил омиллар таъсирида табиатдаги богланишларнинг бузилиши туфисида маълумот беради. У табиий ресурслардан ок,илона фойдаланиш ва табиатни мухофаза кдлишда илмий асос булиб хизмат килади. Экология бир неча фанлар мажмуидан иборат булиб, унда биологик фанлар асосий булиб к,олади. Чунки одам, \айвонлар ва усимликлар дунёси биологик объектлар булиб, улар бир—бирлари ва таш^и мухит билан доимо алокдца. Хозирги вактда экологиянинг маъноси кенгайиб, у экосистемалар тугрисидаги фанга айланган. Тирик табиат кдндай тузилган, кайси крнунлар асосида мавжуд ва ривожланади, инсон таъсирига к^андай жавоб беради-буларнинг барчаси экологиянинг предмети хисобланади. Система деганда, бир-бирига тартибли таъсир к,иладиган ва бир—бири билан богланган компонентлар бутунлигини тушунамиз. Экология организмларни, экосистемалар ва биосферагача булган объектларни урганади. Организмлар биргаликда усиб, популяция хосил к,илади. Популяциялар эса биоценозга киради, биоценозлар абиотик мухит билан алок^ага кириб, экологик системани ташкил ^илади. Энг катта экологик система- биосферадир.
Узбекистондаги атроф-мухит холати.
Сайёрамизда ҳар йили ташқи муҳитга 70 млн.м3 заҳарли газ, 50 млн.тонна метан, 13 млн.тоннага яқин азот оксидлари чиқарилмоқда, океанларга 10 млн.тонна нефт ва нефт маҳсулотлари, сув ҳавзаларига 32 км3 ифлос саноат сувлари қуйилмоқда, 11 млн.гектар ўрмон кесилмоқда ва ёниб кетмоқда. Ўзбекистон Республикасида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши асосий экологик муаммолардан бири ҳисобланади. Шаҳарларнинг асосан тоғ олди ва тоғ оралиқ, ботиқларида жойлашганлиги,иқлимнинг иссиқ ва қуруқлиги Ўзбекистонда атмосфера ҳавоси ифлосланиш даражасининг нисбатан юқори бўлишига олиб келган. Ўзбекистоннинг атмосфера ҳавоси айниқса аҳоли, саноат ва транспорт юқори даражада тўпланган Тошкент ва Фарғона иқтисодий районларида кучли ифлосланган. Атмосферанинг ифлосланиши аҳоли саломатлиги, ўсимликларнинг ҳолати ва ҳосилдорлиги, бинолар, металл конструкциялар, тарихий обидалар ва бошқаларга салбий таъсир кўрсатади. Сўнги йилларда турли зкологик тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида атмосферага ташланадиган чиқиндилар миқдорининг нисбатан камайиши кузатилди. Республикадаги саноат корхоналари томонидан атмосферага 150 дан ортиқ ифлословчи бирикмалар чиқарилади. Атмосферага чиқариладиган бирикмаларнинг 90% га яқини асосий экологик “ифлос” ишлаб чиқариш жойлашган Тошкент, Қашқадарё, Фарғона, Бухоро, Навоий, ва Сирдарё вилоятларининг корхоналари хиссасига тўғри келади. Автотранспорт комплекси ҳавони ифлословчи асосий манба ҳисобланади ва атмосфера ифлосланишининг 70% га яқинини ташил қилади. Орол ва Орол бўйидаги экологик танглик келтираётган моддий ва маънавий зарар, бугун инсониятни ташвишлантирмоқда. Тожикистоннинг Сурхондарё билан қўшни шаҳри Турсунзодадаги алюминий заводи Сурхондарёнинг шу жойга яқин халқлари ҳаёти ва саломатлигига ҳамда табиатга ҳавф солмоқда. Экологик аҳволни соғломлаштириш, атрофмуҳитни муҳофаза қилиш иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва бошқа омилларга боғлиқ. Чиқиндилар муаммосини ҳал Ўзбекистондаги энг долзарб экологик муаммолардан ҳисобланади. Тоғ-кон саноати энг катта ҳажмдадаги чиқиндиларни ҳосил қилади. Ҳар йили ўрта ҳисобда 100 млн.тоннадан ортиқ саноат, маиший ва бошқа чиқиндилар вужудга келади ва 15-20 % заҳарлидир. Республикада чиқиндиларни жойлаштриш ва зарарсизлантириш,қайта ишлаш талабга тўлиқ жавоб бермайди. Ўзбекистонда 2002 йилда ”Чиқиндилар тўғрисида”ги қонун қабул қилинган

Download 37.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling