Ўзбекистонлик олим ва ЎҚитувчиларнинг роли
“Авиация материалшуносли” фанини ривожланишида ва ўқитилишида Ўзбекистонлик олим-ўқитувчилар ўзларининг барча хиссаларини қўшганлар ва қўшиб келяптилар. Тошкент Давлат Авиация Институти Тошкент Политехника Институтининг (хозирда Тошкент Давлат Техника Университетининг) самолётсозлик факультети асосида ташқил этилган. Самолётсозлик факультетидаги “Авиация материаллари технологияси” кафедрасининг биринчи мудири проф. Якунин Т.И. Бу фанни ўқитиш сифатини ошириш учун анча меҳнат қилган фидоий домилалардан эди. Алоҳида айтиш керакки, бу фанни Тошкент Авиация заводи лабораториясида ишлаган, кейинчалик юқоридаги кафедрага ишга ўтган доцент Ферштат Т.И. жонбозлик билан талабаларга билим берган. Материалшунослик илм-фанини усишида проф. Михайлов М.М. ва проф. Муҳамедов А.А. ларнинг ўрни алоҳида.
Материалшунослик фанини ривожланишида, ўқитилишида раҳматли Тураханов А.С нинг тутган ўринлари алоҳида. У киши бизлар учун “Металшунослик ва термик ишлаш” номи билан 455 бетли, 330 расмли, 102 жадвалли ўқув қўлланмани биринчи бўлиб ўзбек тилида ёзиб қолдирганлар: “Ўкитувчи” нашриёти, Тошкент 1968 йил.
ТАЯНЧ СЎЗЛАР ВА ИБОРАЛАР.
Зичлик. Мустаҳкамлик. Бикирлик. Химиявий турғунлик. Радиоактив бардошлик. Нур ўтказишлик қобилияти.
ТЕКШИРУВ САВОЛЛАРИ:
1. “Материалшунослик” фанининг вазифалари ва тутган ўрни.
2. Химиявий тургунлик нима?
3. Машина деталлари материаллари учун зичликнинг аҳамияти: кирраларини санаб чикинг.
4. Проф. Якунин Г.И ким ва унинг хизматлари нимада?
5.Доц. Тўрахонов А.С нинг ушбу фаннинг ривожланишидаги хизматлари нимадан иборат?
Do'stlaringiz bilan baham: |