7-мавзу Бошқаришда ахборот ва коммуникация
1.Ахборот тизими тушунчаси ва уни бошқаришдаги роли.
2. Бошқаришда фойдаланиладиган ахборотларга қўйиладиган талаблар.
3. Бошқарув ахборотларини туркумланиши.
4. Коммуникация ва коммуникацион жараён.
5. Ахборот алмашув жараёнидаги муаммолар.
1.Ахборот тизими тушунчаси ва уни бошқаришдаги роли.
Аxборот бу маълумот ва xабарлар тўплами бўлиб, мазмунан янгилик унсурларига эга бўлади ва бошқарув вазифаларини ҳал этиш учун ўта зарурдир. Ишончли ва зарур аxборотларсиз бошқаришни амалга ошириб бўлмайди. Аxборотлар бошқарув негизи ҳисобланади.
Бошқарувчи ва бошқарилувчи тизимлар ўртасидаги ўзаро алоқалар аxборот воситасида қуйидагича амалга оширилади (1-чизма):
Бошқарувчи тизим
Бошқарилувчи тизим
Ташқи
аxборот
|
Ички аxборотлар
|
|
Бошқарув буйруғи
|
1-чизма. Бошқарув тизимидаги аxборот алоқалари
Бошқарувчи орган бошқарилувчи объектнинг ҳолати ҳамда бошқарилувчи объект боғлиқ бўлган ташқи муҳим ҳолати ҳақида аxборотлар олиб туради. Бу аxборот бошқарувчи ва орган томонидан қабул қилинади ва шу аxборот асосида у бошқарувчи аxборот (қарор, буйруқ)ни ишлаб чиқади. Шундан кейин аxборот бошқарилувчи объектга таъсир ўтказадиган бошқарувчи тизимнинг ижроия органига юборилади ва бажарилиши назоратга олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |