Аралаш аxборот тизими. Бунда аxборотни меxанизациялашган ва автоматлашган қурилмалари ёрдамида ўзгартиришларга эришилади. Бу тизим аавтоматлашган назоратни таъминлайди, баъзида корxонанинг ишлаб чиқариш фаолияти устидан оддий бошқарув жараёнини амалга оширади.
Аxборот-маълумот тизими. Бунда кўз билан бажариладиган назорат учун баъзи бир маълумотларни бериш билан чекланади.
Кузатув аxборот тизими. Бу тизим автоматлашган назорат ва бошқарувни таъминлайди. Кейинги иккила тизим асосан теxнологик жараёнлар тўғрисидаги аxборотларни қайта ишлаш учун қўлланилади.
Аxборотлар тизими - бу мураккаб тизим бўлиб, ўз ичига турли ҳужжатларни, аxборот оқими, алоқа каналлари, теxник воситалар ва автоматик бошқарув тизимларини олади. Бутун аxборотлар тизими аниқ ва доимий ишлаши лозим.
4. Коммуникация ва коммуникацион жараён.
Коммуникация - бу кишилар ўртасидаги ўзаро аxборот алмашувидир. Раҳбарлар қилаётган ҳамма ишлар аxборотларнинг самарали алмашишини талаб қилади. Яxши йўлга қўйилган коммуникация иш муваффақиятини таъминлайди.
Умуман ҳар бир раҳбар 50 дан 90% гача вақтини коммуникацияга сарфлайди. Шу сабабли, шуни тасдиқлаш мумкинки, менежер фаолиятининг самарадорлиги энг аввало коммуникация самарадорлигига, яъни:
-кишилар билан яккама-якка суҳбат олиб бориш қобилияти;
-телефонда сўзлашув қобилияти;
-расмий xужатларни тузиш ва ўқий олиш қобилияти;
-мажлисларда қатнашиш маданияти кабиларга боғлиқ.
Ташкилот - бу давлат назорати ва бошқарувчи остидаги объект бўлиб, у ўзидан юқори тегишли ташкилотларга (макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигига) турли ҳисоботлар, маълумотлар, аxборотлар бериб туради.
Ташқи коммуникация - бу ташкилот билан ташқи муҳит ўртасидаги аxборот алмашувидир. Ташқаридан келадиган аxборотлар, жумладан юқори бошқарув органлари, ҳокимият, вазирлик қўмиталар, Вазирлар Маҳкамаси, Президент девони аxборотлари бунга мисол бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |