10- вариант. Банк ички назоратни ташкил қилиш


Download 258.5 Kb.
bet1/2
Sana18.06.2023
Hajmi258.5 Kb.
#1554569
  1   2
Bog'liq
BBB


10– вариант.
1. Банк ички назоратни ташкил қилиш.
2. Валюта айирбошлаш шахобчаларида нақд пуллар ҳисобини юритиш.
3.Банк харажатлари, уларнинг таркиби.

1.Банкнинг ички назорат тизими банкнинг бутун фаолиятини қамраб олади ва назоратнинг қуйидаги йўналишларини ўз ичига олади: а) бошқарув органлари томонидан банк фаолиятини ташкил этишнинг назорат қилиниши; б) банк таваккалчиликларини бошқариш ва банк таваккалчиликларини баҳолаш тизимининг ишлашини назорат қилиш; в) банк операциялари ва бошқа битимларни амалга оширишда ваколатларнинг тақсимланишини назорат қилиш; г) ахборот оқимларини бошқариш (ахборотни қабул қилиш ва узатиш) ва ахборот хавфсизлиги таъминланишини назорат қилиш; д) банкнинг қимматбаҳо қоғозлар бозорида профессионал иштирокчи сифатида фаолият юритишини назорат қилиш; е) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тизимини назорат қилиш; ё) ички назорат тизимининг ишлашини унинг банк фаолияти камчиликларни аниқлаш, таклифларни ишлаб чиқиш, банкнинг ички назорат тизимини такомиллаштириш бўйича қабул қилинган қарорларини амалга оширилишини назорат қилиш каби вазифаларига мослиги даражасини баҳолаш мақсадида кузатиш.


Банк фаолиятининг бошқарув органлари томонидан назорат қилиниши Банк Устави ва ички ҳужжатларда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилади ва банк фаолиятини назорат қилиш ваколати ва йўналишларини Корпоратив бошқарув кодексига мос равишда чекланишини ҳисобга олади.
Банк бошқаруви органлари ваколати доирасига қуйидагилар киради: а) қўйилган мақсадларга эришишга таъсир этадиган таваккалчиликларни баҳолайди ва банк таваккалчиликларини баҳолаш самарадорлигини таъминлаш мақсадида ўзгараётган вазиятлар ва шароитларга мослашишини таъминловчи чораларни кўради. Янги ва илгари кузатилмаган банк таваккалчиликларини аниқлаш ва кузатиш учун ички назорат тизимини ташкил этиш банк томонидан ўз вақтида қайта кўриб чиқилиши керак; б) барча банк ходимларининг ўз лавозими мажбуриятларига биноан ички назоратда иштирокини таъминлайди; в) ходимлар профессионал этика меъёрларига риоя этмаслик, суистеъмоллар рўй берган ҳолатларда, амалдаги қонунчилик, таъсис ва ички ҳужжатлар бузилган вазиятларда бошқарув органлари ва тузилмавий бўлинмалар раҳбарларига маълумот етказиши тартибини ўрнатадилар; г) Ички аудит бошқармасининг банк бўлинмалари ва ходимларининг ўзаро ҳамкорлиги масалалари бўйича ҳужжатларни қабул қилади ва уларга риоя қилинишини назорат қилади; д) амалдаги қонунчилик ва ички назорат мақсадларига зид ҳаракатларни келтириб чиқарувчи тартибларни қабул қилиш ва ишларни амалга оширишни истисно қилади. Банк таваккалчиликларини бошқариш тизимининг ишлашини назорат қилиш ва банк таваккалчиликларини баҳолаш ички ҳужжатларда ўрнатилган тартибда амалга оширилади ва қуйидагилар асосида қурилади: а) банк фаолиятининг асосий турлари билан боғлиқ асосий ва инкор этиб бўлмайдиган таваккалчиликларини идентификациялаш; б) таваккалчиликларни аниқлаш, кузатишга йўналтирилган зарурий амалиётлар ва жараёнларни жорий этиш; в) қўйилган мақсадларга эришиш учун банк ва унинг бўлинмалари ўз зиммасига олиши мумкин бўлган таваккалчиликлар даражасини ўрнатиш; г) ўрнатилган таваккалчиликлар даражасидан ошиб кетмаслик имконини берувчи назоратнинг асосий усуллари ва тузилмаларини белгилаш. Банк таваккалчиликларини баҳолаш банк фаолиятига таъсир этувчи ички (ташкилий тузилманинг мураккаблиги, банк ходимлари малакасининг даражаси, ташкилий ўзгаришлар, ходимлар қўнимсизлиги ва ҳ.к.) ва ташқи (банк фаолиятининг иқтисодий шароитларининг ўзгариши, қўлланилаётган технологиялар ва ҳ.к.) омилларни аниқлаш ва таҳлил қилишни назарда тутади. 4.6. Ваколатларни тақсимланишини назорат қилиш операциялар ва битимларни амалга оширишда манфаатлар ўртасида келишмовчиликларнинг пайдо бўлишининг олдини олиш мақсадида амалга оширилади. Банк операциялари ва бошқа битимларни амалга ошираётганда таваккалчиликларни меъёрлаштириш ва минималлаштириш учун банкда ички назорат ташкил этилади ва у қуйидагилардан иборат: а) дастлабки назорат – операцияларнинг амалга оширилганлигига қадар уларнинг қонунийлигини назорат қилиш; б) жорий назорат – қайта назорат бўлиб, унинг мақсади дастлабки назорат босқичида маъқулланган банк операцияларининг қонунийлигини аниқлаш; в) сўнгги назорат – операцион кун якунида, кейинги банк кунидан кечикмаган банк операцияларининг қонунийлигини тасдиқлаш мақсадида амалга ошириладиган назорат.

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди.


Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилиши режалаштирилган ўзгартириш ва қўшимчалар:
5-банд (Чет эл валютасини айирбошлаш операциялари энг кам ойлик иш ҳақининг 500 баравари миқдорига тенг бўлган ёки ундан ошган ҳолларда, жисмоний шахслардан шахсини тасдиқловчи ҳужжат (ЯТТдан қўшимча равишда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси) талаб этилади ва ушбу ҳужжат нусхалари операцияларни амалга оширган ходимлар томонидан банк кунлик ҳужжатларига тикиб қўйилади) қуйидаги таҳрирда баён этилади:
“5 Чет эл валютасини айирбошлаш операциялари базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари миқдорига тенг бўлган ёки ундан ошган ҳолларда, жисмоний шахслардан шахсини тасдиқловчи ҳужжат (ЯТТдан қўшимча равишда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси) талаб этилади (чет эл валюталарини сотиш операцияси бундан мустасно) ва ушбу ҳужжат нусхалари операцияларни амалга оширган ходимлар томонидан банк кунлик ҳужжатларига тикиб қўйилади.”.
2-боб (Тижорат банклари томонидан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш) номидаги ва 6-банддаги (Тижорат банклари томонидан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш банк раҳбарининг буйруғига асосан банкнинг тегишли таркибий бўлинмасига юклатилади) “валюта айирбошлаш операцияларини” деган сўзлар “нақдсиз шаклда чет эл валютасини сотиш операциясини” деган сўзлар билан алмаштирилади.
10-банддан (Резидент жисмоний шахс чет эл валютасини сотиб олиш учун тижорат банкининг таркибий бўлинма мутахассисига ариза ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжатини, ЯТТ эса қўшимча равишда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномасини тақдим этади ҳамда таркибий бўлинма мутахассиси ҳужжатлардан нусха олади ва аслини қайтариб беради) “ариза ҳамда” деган сўзлар чиқариб ташлансин.
3-бобнинг (Тижорат банклари томонидан чет эл валютасини сотиб олиш операцияларини амалга ошириш) номи “тижорат банклари томонидан” деган сўзларидан кейин “нақдсиз шаклда” деган сўзлар билан тўлдирилади.
6-боб (Валюта айирбошлаш шохобчасига қўйиладиган талаблар ва унинг ишини ташкил қилиш) номидаги “айирбошлаш шохобчасига” деган сўзлар “айирбошлаш шохобчасида амалга ошириладиган операциялар турлари, шохобчага” деган сўзлар билан алмаштирилади.
32-банднинг (Валюта айирбошлаш шохобчасида қуйидаги операциялар амалга оширилиши мумкин) учинчи хатбошисидан (норезидент жисмоний шахсларга нақд чет эл валютасини сотиш) “норезидент” деган сўз чиқариб ташланади.
34-банд (Тижорат банклари томонидан валюта айирбошлаш шохобчаси ёнмайдиган темир шкаф (сейф), телефон алоқаси, қўриқлаш ва ёнғин хавфсизлиги сигнализацияси, видео кузатув камералари (бунда видеоёзув материаллари махсус архивда камида бир ой сақланади), валютанинг ҳақиқийлигини аниқлайдиган детектор ёки тестер, тегишли дастурий таъминотга эга компьютер ва ҳисоблаш техникаси, шунингдек зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва маълумот материаллари билан таъминланади) “детектор ёки тестер,” деган сўздан кейин “тўлов терминаллари,” деган сўзлар билан тўлдирилади.

3. Давлатнинг ўз функциялари ва вазифаларини бажариши билан боғлиқ равишда вужудга келган чиқимлар бюджет харажатлари дейилади. Бу чиқимлар давлатнинг марказлаштирилган пул фондлари маблағларини турли йўналишлар бўйича фойдаланиш жараёнида вужудга келадиган иқтисодий муносабатларни ифодалайди. Бюджет харажатлари умумий молиявий категория бўлган бюджетнинг кўринишларидан бири бўлиб, унга тегишли бўлган умумий хусусиятларга эгадир, яъни улар тақсимлаш характерига эга, ифодаланишнинг пул шакли хос, пул фондларининг амал қилиши билан боғланган ва давлат томонидан ташкил қилинади. Шу билан биргаликда бюджет харажатлари бир бутуннинг ўзига хос қисми бўлганлиги учун улар давлатнинг марказлаштирилган пул фондлари маблағларидан фойдаланиш ва тегишли фондларни шакллантириш билан боғлиқдир. Бу тақсимлаш муносабатларининг моддий-буюмлашган шакли турли соҳаларга йўналтирилаётган бюджет маблағларининг ҳаракатидан иборат. Бюджет харажатларининг иқтисодий моҳияти унинг турли-туман кўринишлари (турлари) орқали намоён бўлади. Харажатларнинг ҳар бир тури эса ўзининг миқдорий ва сифат характеристикасига эга. Бунда уларнинг сифат характеристикаси воқеликнинг иқтисодий табиатини ифодалаб, бюджет харажатларининг мўлжалланганлигини, миқдорий характеристика эса уларнинг ўлчамини (миқдорини, ҳажмини) аниқлашга имкон беради. Функционал нуқтаи-назардан бюджет харажатларининг классификация қилиниши ижтимоий фаолият соҳаларига пул маблағларининг йўналтирилганлигини акс эттиради. Бунда бюджет харажатлари қуйидаги йирик гуруҳларга бўлиниши мумкин:  давлат бошқаруви ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш;  суд ҳокимияти;  халқаро фаолият;  миллий мудофаа;  ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва давлат хавфсизлигини таъминлаш;  фундаментал тадқиқотлар ва илмий-техника тараққиётини таъминлаш;  саноат, энергетика ва қурилиш;  қишлоқ хўжалиги ва балиқчилик;  атроф-муҳитни ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш, гидрометеорология, хариташунослик ва геодезия;  транспорт, йўл хўжалиги, алоқа ва информатика;  уй-жой-коммунал хўжалиги;  маориф;  соғлиқни сақлаш ва жисмоний тарбия;  маданият, санъат ва кинематография;  оммавий ахборот воситалари;  давлат қарзига хизмат қилиш;  бошқа даражадаги бюджетларга молиявий ёрдам;  мақсадли бюджет фондлари;  давлат заҳиралари ва резервларини тўлдириш;  ижтимоий сиёсат;  бошқа харажатлар. Бюджет харажатларининг юқоридаги тартибда классификация қилиниши ижтимоий ҳаётнинг турли жабҳаларида давлатнинг ролини кўрсатади.


2– вариант.





  1. Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари бухгалтерия ҳисобининг

ҳисобварақалар режаcи ва унинг тавсифи.

  1. Ҳисоб марказлари ишининг ташкил етилиши.

  2. Банк асосий воситаларининг ҳисоби.

1. Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида", "Банк ва банклар фаолияти тўғрисида"ги қонунлари талабларига мувофиқ ҳамда Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ташкил этишнинг ягона методологик асосларини белгилаб беради. Тижорат банклари томонидан бухгалтерия ҳисоби улар Ўзбекистон Рсспубликаси қонунчилигида белгиланган тартибда юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилган вақтдан бошлаб қайта ташкил этилгунга ёки тугатилгунга қадар узлуксиз равишда юритилади.
Тижорат банклари банк операцияларини амалга оширишда ва уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттиришда Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатларига ва амалдаги қонунчиликка қатъий риоя қилишлари лозим.
Мазкур ҳисобварақлар режаси банк операцияларининг бухгалтерия ҳисобини акс эттириш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Ҳисобварақлар режаси банк операцияларининг ҳисобини юритиш, таҳлил қилиш, гуруҳлаш ва уларга доир ҳисоботларни тузишда қўлланадиган Бош китоб ҳисобварақларини рўйхатидан иборатдир.
Хатоларни тўғрилаш ва ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришлар бўйича тузатишлар киритишда, ҳисобварақларнинг таърифларида кўзда тутилмаган бўлса ҳам ҳисобварақларнинг дебет ва кредитлари бўйича тузатиш ўтказмалари беришга рухсат берилади.
Тижорат банкларининг ҳисобварақлар режаси бухгалтерия ҳисобининг кўп валютали тизимига асосланган бўлиб, чет эл валютасидаги операцияларнинг ҳисоби юритилиши мумкин бўлган барча ҳисобварақларда хорижий валютадаги операциялар ҳисобини акс эттириш имконини беради. Ҳар бир валюта тури бўйича синтетик ҳисобни юритиш учун алоҳида Бош китоб, аналитик ҳисобни юритиш учун эса Ёрдамчи китоблар очилади. Ҳар бир валюта бўйича Ёрдамчи китоблардаги суммалар йиғиндиси Бош китобларнинг тегишли баланс ҳисобварақларидаги суммалар йиғиндисига мос келиши керак. Банк томонидан амалга ошириладиган ҳар бир операция тегишли валюта тури бўйича Бош ва Ёрдамчи китобларда рўйхатга олиниши керак. Ҳисобот санасида Бош китобларнинг хорижий валюталар бўйича жами суммалари миллий валютага ўтказилади ва ҳисобот даври давомида амалга оширилган барча операциялар бўйича банкнинг жамланма баланси тузилади.
Ҳисобварақларни кодлаштириш қуйидаги мақсаддар учун ишлаб чиқилган:
- ҳисобварақларнинг Бош ва Ёрдачи китобларда жойланишини енгиллаштириш;
- ҳисобварақларни бир тизимда таснифлаш ва гуруҳлашга ёрдам бериш;
- ҳисоб жараёнларини автоматлаштиришни енгиллаштириш;
- операциялар ёзувини тезлаштириш.


2. Банк - бу пул муомаласини бошқарувчи ташкилот бўлиб, у тўловлар ва ҳисобкитобларни ташкил этиш, ҳуқуқий ва жисмоний шахсларнинг ҳисобварақларини юритиш, уларнинг пул маблағларини сақлаш, кредитлаш билан боғлиқ бўлган хизматларни амалга оширади. Банк фаолиятида пул маблағларининг ҳаракати ва уларнинг манбалари ҳақидаги маълумотларни йиғишда бухгалтерия ҳисоби катта роль ўйнайди. Бухгалтерия ҳисоби маълумотларидан фойдаланган ҳолда банкнинг актив ва пассив операциялари режалаштирилади. Молиявий ҳисоботларнинг натижаси банкнинг молиявий ҳолатини кўрсатади ва банк раҳбарларига банк ишини ривожлантиришда аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқишга шароит яратади. Шу қабул қилинган сиёсат асосида тадбирларни амалга ошириш механизми яратилади, бу фаолият банк ходимларининг кунлик иш жараёнларида ҳамда операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттиришда ўз ифодасини топади. Банкларда бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш асослари халқ хўжалиги турли тармоқларига қарашли корхона ва ташкилотларнинг бухгалтерия ҳисоби асослари билан деярли ўхшаш. Улар 1996 йил августидаги Олий Мажлис сессиясида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунда ўз ифодасини топган. Ушбу қонундан келиб чиққан ҳолда, банкларда бухгалтерия ҳисобини юритишнинг методологик асослари қуйидагилар ҳисобланади: а) хўжалик фаолияти ҳақидаги маълумотларни дастлабки ҳужжатларда акс эттириш; б) хўжалик операцияларини, банк мулкини пулдаги ифодасини белгилаш; в) барча операцияларни икки ёқлама ёзув асосида гуруҳлаштириш, бунда ёзувларни ҳисобварақлар режасидаги ҳисобрақамлар асосида олиб бориш; г) ҳисоб-китоб ва бошқа операциялар якунида маълум санага банк хўжалик фаолиятига тавсиф бериш, яъни банк балансини тузиш. Банкларда бухгалтерия ишини ташкил этиш асослари корхоналар бухгалтерия ҳисобига ўхшаш бўлса-да, баъзи бир ўзига хос хусусиятлари ҳам мавжуд. Шу сабабли банкларда бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишда қуйидаги ҳужжатлар асос қилиб олинади: 1.Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни; 2.Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуни; 3.«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни; 4.Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг «Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисида»ги 61-сонли йўриқнома; 5.Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг бошқа меъёрий ҳужжатлари. Банкларда бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш қоидалари «Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисида»ги 61-сонли йўриқномада батафсил ёритилган, жумладан, йўриқномада бухгалтерия ҳисоби юритиш қоидалари, бухгалтерия аппаратининг структураси берилган, банк операциялари ҳисобини юритиш ва уларни назорат қилиш қоидалари кўрсатилган, мижозларга хизмат кўрсатиш ҳамда ҳужжатлар айланишини йўлга қўйиш усуллари тўғрисида кўрсатмалар берилган. Бундан ташқари, бухгалтерия ҳисоботини тузиш ҳамда халқаро андозаларга асосланган бошқа банк операцияларини бажариш ҳажмлари ва тартиби белгилаб қўйилган.
3. Aсосий воситаларга Узбекистон Республикаси бухгалтерия хисобининг миллий андозасининг 5-сонида қуйидагича таъриф берилган:
Асосий воситалар деб, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳасида фойдаланадиган, шунингдек узоқ муддатли ижарага бериладиган ва узоқ муддат давомида (бир йилдан ортиқ) хизмат қиладиган воситаларга айтилади.
Асосий воситаларни хисобга олишда бухгалтерия хисобининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
- асосий воситаларнинг киримини, корхонадаги ҳаракати ва хисобдан чиқариш уз вақтида тегишли хужжатларга асосан расмийлаштириш ва хисоб регистрларида акс эттириш;
- асосий воситаларнинг эскиришини ту\ри хисоблаш ва бухгалтерия хисоби регистрларида акс эттириш;
- асосий воситалар жунатилганда молиявий натижалар ту\рисида аниқ маълумотлар олишни таъминлаш;
- солик туловларни хисоблаш учун зарур булган маълумотлварни аниқ хисоблаш имконини таъминлаш;
- асосий воситаларни таъмирлаш ҳаражатлари ва улардан самарали фойдаланишни назорат қилиш;
- асосий воситалар нақдлигиги ва уларнинг ҳаракати ту\рисидаги статистик ва бухгалерия хисобларида талаб қилинган маълумотларни бериш имкониятини яратиш ва х.к.
Юқоридаги бухгалтерия хисобининг вазифаларини бажариш учун асосий воситаларни илмий асосланган холда туркумлаш шунингдек бухгалтерия хисобида бахолаш.
Корхона асосий воситалари таркибига кура ҳар хил булиб, маълум белгилари асосида туркумланади. корхоналарда асосий воситаларнинг ягона намунавий туркумлаш қулланилади. Унга кура улар тармок белгиларига, тайинланишига, турлари, қайси соҳага тегишли эканлиги ва фойдаланишига кура туркумланади.
Асосий воситаларни тармок белгиларига қараб гуруҳлаш (саноат, курилиш, савдо, қишлоқ хужалиги ва бошқалар) ҳар бир тармоққа тегишли асосий воситаларларнинг қиймати ту\рисида маълумот олиш имконини беради.
Тайинланишига кура корхоналарнинг асосий воситалари асосий ишлаб чиқаришдаги асосий воситалар, бошқа тармоклардаги асосий ишлаб чиқариш воситалар ва ноишлаб чиқаришдаги асосий воситалар.
Корхоналарнинг асосий воситалари турлари буйича қуйидагича гуруҳланади:

  • бинолар ва иншоатлар;

  • узатувчи мосламалар;

  • машина ва асбоб-ускуналар;

  • транспорт воситалари;

  • асбоб ускуналар;

  • ишлаб чиқариш инвентарлари ва буюмлар;

  • хужалик инвентарлари;

  • иш ва махсулдор хайвонлар;

  • куп йиллик дарахтлар;

  • ерларни яхшилашга сарфланган капитал сарфлар ва бошқа асосий воситалар.

Шунингдек, ижарага олинган асосий воситаларга сарфланган капитал куйилмалар ҳам асосий воситалар таркибида хисобга олинади.
Асосий воситаларни турлари буйича туркумлашдан кузланган асосий мақсад уларнинг аналитик хисобини ташкил қилишдир.
Кимга тегишлигига қараб асосий воситалар узига тегишли ва ижарага олинган асосий воситаларга булинади. Фойдаланиш белгиларига қараб эса асосий воситалар эксплуатациядаги, реконструкциядаги ва қайта куроллантиришдаги асосий воситаларга булинади.
Асосий воситаларнинг даслабки қиймати хукуматнинг махсус қарори буйича қайта бахоланганда узгариши мумкин. Шунингдек уларни дастлаб қиймати техник жихатдан реконструкция қилиш ва қайта қуриш натижасида фойдаланиш, хизмат курсатиш муддати узайса ёки обьектларнинг ишлаб чиқариш қуввати ошса, ишлаб чиқарилган махсулотларнинг сони купайса ёки ишлаб чиқариш таннархи пасайса уларнинг дастлабки қиймати купайиши мумкин.
Асосий воситаларнинг қолдиқ қиймати уларнинг дастлабки қийматидан эскириш қийматини айириш йули билан аниқланади.
Вакт утиши натижасида асосий воситаларнинг дастлабки қиймати худди шунга ухшаш замонавий асосий воситаларнинг қийматидан фарқ кила бошлайди. Ушбу фарқни тугатиш учун асосий воситаларни маълум даврларда қайта бахолаш амалга оширилади ва уларнинг тиклаш қиймати аниқланади.
Тиклаш қиймати деб асосий воситаларни хозирги шароитда амал килаётган бахода хисобга олиш, замонавий техника ва техенология билан қуриш ёки ишлаб чиқариш тушунилади.
Республикамизда асосий воситалар Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг махсус қарорига кура 1995 йил 1 январга охирги марта қайта бахоланди.
Ушбу қарорга кура корхоналарнинг балансидаги иморатлар, иншоотлар, узатувчи мосламалар, асбоб ускуналар, транспорт воситалари ва башқа асосий фондларнинг техник холатидан катъий назар қайта бахоланди.
Асосий воситаларнинг қайта бахоланиши уларнинг баланс қийматларини белгиланган коэффицентларга купайтириш буйича (индексация килш оркали) амалга оширилди.
Асосий воситаларнинг хисоб бирлиги булиб алоҳида инвентар бьектлари хисобланади. Инвентар обьектлари деганда битта функцияни бажаришга мулжалланган, тула куриб булинган ёки ишлаб чиқарилган алоҳида предмет ёки предметлар комплекси тушинилади.
Ҳар бир инвентар обьектига алоҳида инвентар номерлари белгиланади ва фойдаланиш жараёнида, тугатиш, таъмирлаш жараёнида инвентар номерлари сакланади. Инвентар номерлари хисобга олинадиган предметга бириктириб куйилади ва тегишли хужжатларда акс эттирилади.
Мураккаб инвентар обьектлари у ёки бу иншоотлар, алоҳида элементлари бирлигида битта инвентар обьектни ташкил килувчи ҳар бирига ушбу инвентар оьбектнинг номери ёзиб куйилади.
Корхонадан чикиб кетаётган асосий воситаларнинг инвентар номерлари янги келиб тушган асосий воситаларга берилиши мумкин.
Ижарага олинган асосий воситалар ижарага берувчи инвентар номерлар буйича хисобга олинади.
Асосий воситаларнинг ҳаракати уланинг келиб тушиши, чикиб кетиши ва корхона ичидаги ҳаракати билан бо\лиқ булган хужалик жараёнлари таъсири остида содир булади. Ушбу хужалик жараёнлари тегишли хисоб хужжатларига асосан расмийлаштирилади.

Корхонага келиб тушган асосий воситани корхона рахбари томонидан тайинланган комиссия қабул қилади. комиссия қабул килган ҳар бир обьект учун алоҳида бир нусхада асосий воситаларни қабул қилиш - топшириш далолатномаси (ОС-1 шакл) тузилади ва уни корхона рахбари тасдиклайди. Бир нечта обьект учун умумий далолатнома фақат ушбу обьектларнинг ҳаммаси ягона типда булса ва уларнинг қиймати бир хил булса, шунингдек бир кунда битта жавобгар шахс томонидан қабул қилинганда тузиш мумкин. Далолатномаларда обьектларнинг номи, курилган ёки заводдан чиқарилган вақти, дастлабки қиймати, берилган инвентар номери, фойдаланиш жойи ва бошқа зарур маълумотлар курсатилади. қабул қилинган обьектни тавсифловчи техник хужжатлар далолатномага илова килинади. Асосий воситаларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси расмийлаштирилгандан сунг корхона бухгалтериясига топширилади ва уларга асосан бухгалтерияда асосий воситаларнинг инвентар карточкаларида тегишли ёзувлар амалга оширилади. Ундан сунг техник хужжатлар доимий саклаш учун тегишли булимларга берилади.


Инвентар карточкалардан ташқари асосий воситаларнинг ҳаракатини хисобга олиш карточкаси ҳам юритилади. Унда корхона ва унинг булимлари буйича асосий воситаларнинг ҳаракати микдори ва қиймати буйича акс эттирилади.

3– вариант.


1. Банк баланси ва унинг тузилиши.
2. Ягона вакилик ҳисобварағининг моҳияти, аҳамияти ва
юритилиши.
3. Банк асосий воситаларининг мазмуни ва уларнинг турлари.

1. Корхоналарнинг маълум бир даврга молиявий ҳолати қай даражада эканлигини, улар мабла\лари жойлашиши, ишлатилиши қандай олиб борилаётганлигини ва умуман корхона хужалик фаолиятига баҳо бериш, назорат этиш, текшириб бориш зарур. Бу зарурият корхонанинг бошқарув ходимларига, ҳамда ички ходимларига, юқори ташкилотларига, банк, солиқ инспекциясига, кредиторларга, инвесторларга керакдир. Уларнинг бу масала юзасидан талабини корхонанинг баланси кондиради. Баланс ҳисоботдаги 5 шаклнинг биринчиси булиб, ойлик, чораклик, ярим йиллик ва йил охирида булиши мумкин.


Дастлабки баланс, ҳисобот баланси, тугатиш баланси каби турлари эса унинг корхона фаолиятини қай ҳолатда тузилаётганлигини билдиради. Дастлабки баланс корхонанинг ташкил топаётган вақтда тузилади. ҳисобот баланси эса, корхона фаолияти давомида тузилади. Ва нихоят тугатиш баланси корхона, ташкилот, муассасани тугатилаётган муддатдаги хужалик мабла\лари ва уларни манбалари қай ҳолатда эканлиги ҳақида маълумот беради. Балансдаги маълумот қуйидагича йиёилган булади. ҳар бир жараён руй бериши натижасида хужалик мабла\лари ва уларнинг манбалари миқдорий ва таркибий жихатдан узгариб боради.
Бу ҳолат дастлабки ҳужжатларда акс эттирилиб, сунгра бухгалтерияда синтетик ҳисоб юритилади ва счетларда икки ёқламаёзув орқали акс эттирилади. Ой охирида эса ҳар бир счетлар буйича қолдиқ суммалар аниқланади. Баъзи счетлар эса бёкитилади. Бу хакда келгуси мавзуларда кенгрок тухталамиз. Счетлардаги охирги қолдиқлардаги маълумотлар бош китобга кучирилади ва балансга урнатилган тартибда акс эттириб чикади.
Баланснинг 2 қисми булиб, улар Актив ва Пассивдан иборат. Уларнинг ҳар иккаласи ҳам уз моддаларига эга. Актив қисмида 2 булим мавжуд:
Баланснинг пассив қисми ҳам 2 булимдан иборат:
Уз мабла\ларининг манбалари: устав капитали, заҳира капитали, тақсимланмаган фойда, келгуси давр даромадлари ва х.к.
Мажбуриятлар: банкдан олинган кредитлар, банкдан ташқари корхоналардан олинган қарзлар, олинган бунаклар ва кредиторлик мажбуриятлари.
Балансдаги моддалар буйича курсаткичлар ҳисобот йили бошига ва ҳисобот даври охирига курсатилади. Бундай тартиб урнатилишига сабаб, иккала муддатдаги маъулумотларни урганиш, солиштириш орқали хужалик мабла\лари ва хужалик мабла\ларини ташкил топиш манбаларини узгариб бориш ҳақида хулосага келиш, маълум бир зарур фикрларга келиш мумкин. Ҳамда уларнинг натижасида оқилона қарорлар қабул қилиш имконияти яратилади.
Корхоналар баланси ҳисобот бир шакли сифатида урнатилган тартиб Узбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат Солик инспекциясининг корхоналар чораклик ва йиллик бухгалтерия ҳисоботи шаклларини тузиш буйича курсатмасига асосан андозадаги бланкаларга тузилади. Ундаги курсаткичлар умумий бир улчов бирлигида, яъни пул курсаткичида акс эттирилади.
Бу андозадаги баланс бланкасидаги сатрлар бир нечта булиб, моддалари ҳам турличадир. Аммо ундаги моддаларнинг нечтасида курсаткичлар акс эттирилиши, корхонанинг халқ хужалигининг қайси тармоёига қарашлилигига, корхона қайси мулкчилик шаклига асосланганлигига, унинг фаолият микёси қай даражадалиги каби омилларга боёлиқ булади.
Баланснинг аҳамияти шундаки, ундаги маълумотлар асосида корхона фаолияти урганилади, тахлил этилади, ички имкониятлар топилади ва умуман корхона бошқаруви учун хизмат қилади. Бундан ташқари иқтисодиётдаги туб узгаришлар натижасида вужудга келган турли мулкчилик шароитидаги ташқи фойдаланувчилар (акциядорлар, инвесторлар) учун ҳам корхона ҳақида маълумотга эга булишида катта аҳамият касб этади.
Баланс иккала қисми жами суммалари тенг булиши шарт Бу тенглик активда хужалик мабла\лари пассивда эса шу мабла\ларнинг манбалари акс эттирилиши билан изоҳланади Баланс сузи тенглик тарозунинг икки палласи деган маъноларни билдиради.

2. Корхоналарнинг хўжалик фаолияти кўп сонли операциялар ва хўжалик вазиятларидан ташкил топади. Уларнинг ҳаммаси мол – мулкнинг ёки унинг манбалари таркибида ёхуд бир вақтнинг ўзида иккаласида ўзгаришларни юзага келтиради.


Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақаларида хўжалик операциялари натижасида юз берадиган ўзгаришларни акс эттириш учун икки ёқлама ёзув усули қўлланилади.
Икки ёқлама ёзув шундай ёзувчи, унинг натижасида ҳар бир хўжалик операциясининг суммаси ҳисобварақаларда икки маротаба: бир ҳисобварақ дебетида ва айни вақтда ўзаро боғланган бошқа ҳисобварақ кредитида акс эттирилади. Чунки хўжалик операциялари юзага келадиган ўзгаришлар икки ёқлама хусусиятга эга ва ҳисобнинг икки алоҳида объектига, бинобарин, иккита ҳисобвараққа дахл этади. Ҳар бир хўжалик операцияси икки ҳодисага олиб келади.
Чунончи, агар корхона товарларни харид қилса, бир томондан, омборда товарлар қолдиғи кўпаяди ва бошқа томондан, албатта ушбу товарлар қандай манбалар ҳисобига харид қилинганлиги кўрсатилади: нақд пулга сотиб олинганда нақд пул камаяди, кредитга харид қилинганда ушбу товарларни етказиб берувчиларга қарз пайдо бўлади. Шунинг учун, хўжалик операциясини бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақаларида акс эттириш мақсадида ўзаро боғланган ҳисобварақда биргина суммани қайд этиш зарур.
1494 йилдаёқ итальян математиги Лука Пачоли икки ёқлама ёзув усулини асослаб берган. Унинг ҳисобварақлар ва ёзувлар тўғрисидаги рисоласида кўрсатилишича, ҳисобварақалар бўйича ёзувларни бир вақтнинг ўзида “бермоқ” ва “эга бўлмоқ” остида қайд этиш зарур ва агар “бермоқ” ва “эга бўлмоқ” остида қайд этиш зарур ва гар “бермоқ” ва “эга бўлмоқ”да жойлаштирилган суммалар қўшилса, якунлар бир хил чиқиши керак.
Хўжалик операциялари ҳисобварақаларида икки ёқлама ёзув усули билан акс эттириш тартибини қуйидаги мисолларда кўриб чиқамиз.

3. Асосий воситалар (АВ) объектларини сотиш уларнинг чиқиб кетишининг асосий усулидир. Бундай объектларнинг чиқиб кетиши бухгалтерия ҳисобида акс эттирилиши керак. Агар АВ объекти унинг сотиб юборилиши муносабати билан ҳисобдан чиқарилса, сотувдан тушум бухгалтерия ҳисобига шартнома тарафлари томонидан келишилган суммада қабул қилинади. Шу билан бир вақтда, АВни сотишдан тушум ҳақида гапириш унчалик тўғри бўлмайди, чунки тушум деганда оддий фаолият турларидан даромад тушунилади. Бундай даромад деганда эса товарлар ва маҳсулотларни сотишдан тушумлар, шунингдек ишларни бажариш ёки хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ тушумлар тан олинади. Чиқиб кетаётган АВ объектлари эса тайёр маҳсулот ҳам эмас, товар ҳам эмас. Зеро, акс ҳолда, бундай объектлар асосий воситалар деб тан олинмаган бўларди ва тегишлича бошқа счётларда ҳисобга олинарди. 


Айнан шунинг учун асосий воситаларни сотишдан даромадлар ҳам, харажатлар ҳам оддий фаолият турларидан даромад ва харажатларга эмас, балки бошқа даромадларга ва харажатларга киради.
Хусусан, асосий воситалар ва бошқа активларни сотишдан тушумлар бошқа даромадлар ҳисобланади.
Бошқа даромадлар ва харажатларни ҳисобга олиш учун Счётлар режасида ва уни қўллаш бўйича йўриқномада 9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» счёти назарда тутилган.
Асосий воситаларни сотишдан даромадлар мазкур счёт кредити бўйича акс этттирилади, ҚҚС ва сотув билан боғлиқ харажатлар эса (шу жумладан АВ объектининг қолдиқ қиймати) – 9210-счёти кредити бўйича акс эттирилади.
АВ объектини сотишдан даромадлар ва харажатларни акс эттиришдан ташқари, бухгалтерия ҳисобида АВ чиқиб кетаётган пайтда ҳисобланган амортизацияни ҳисобдан чиқариш ҳам керак.Асосий воситалар бошқа корхоналарнинг устав капиталига ҳисса сифатида таъсис шартномаси (устав) асосида берилади. Бухгалтерия ҳисобида бундай беришни Асосий воситалар қийматини балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомнинг (АВдаги рўйхат рақами 1401, 29.08.2004) 6-параграфи ва 21-сонли БҲМСга мувофиқ акс эттириш керак.
Бунда асосий воситалар таъсисчилар ўртасида келишилган қийматда берилади, у ўтказилаётган активларнинг баланс қийматидан фарқ қилиши мумкин. Ҳиссанинг пуллик баҳоси жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг жамиятнинг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинадиган қарори билан тасдиқланади (06.12.2001 йилдаги 310-II-сонли «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 15-моддаси).
Асосий воситалар қабул қилиш-топшириш далолатномаси ва ҳисобварақ-фактура асосида ўтказилади.
Ҳисса сифатида берилаётган кўчмас мулк объектлари ва автотранспорт воситалари битим давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин балансдан чиқарилади.
7– вариант.
1. Банкларда ҳужжатлар айланишини ташкил қилиш.
2. Кечки кассаларнинг фаолияти.
3. Банк даромадлари ва уларнинг таркиби.
1. Ҳужжатлаштириш бу - ҳисобга олиниши керак бўлган ҳар бир операция хақидаги маълумотни ўз ичига жамлаган ва операциянинг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мажмуасидир. Банклар ўзининг фаолияти жараёнида ҳужжатлар билан иш олиб боради. Бухгалтерия ҳисобида ўтказилиши керак бўлган ҳеч бир операция ҳужжатсиз амалга оширилиши мумкин эмас. Чунки ҳужжатлар мулкнинг талон-тарож қилинмасдан тўлиқ сақланишини таъминлайди. Мисол учун, пул маблағларини банкка топшириш ёки банкдан олиш тўлиқ тўлдирилган ва олдиндан текширилган махсус ҳужжатлар асосида амалга оширилиши мумкин, ўтказиб бўлинган операцияларнинг нақадар тўғрилиги ёки қонунийлиги кейинчалик шу ҳужжатлар асосида текширилади. Текшириш натижалари таҳлил қилиниб керакли чора кўрилади. Шунинг учун ҳужжатлар бухгалтерия ҳисобининг асоси ҳисобланади. Ҳужжатлардаги операциянинг мазмуни, уни ҳисобга олиш учун керак бўлган барча белгилар ҳужжатларнинг реквизитлари ёки кўрсаткичлари дейилади. «Ҳужжатлар ва корхоналарда бухгалтерия ҳисобини олиб бориш ҳақида»ги Низомга мувофиқ барча ҳужжатлар учун мажбурий бўлган реквизитлар ўрнатилган. Хужжатларнинг асосий реквизитлари қуйидагилар: 1. Ҳужжатнинг тўлиқ номи (масалан: тўлов талабномаси, тўлов топшириғи) 2. Ҳужжатни тўлдириш санаи ва унинг номери. 3. Маҳсулот сотувчи ва маҳсулот олувчи корхоналарнинг тўлиқ номи. 4. Шу корхона ва ташкилотларнинг банкдаги ҳисоб номерлари. 5. Уларга хизмат кўрсатувчи банкларнинг номи, уларнинг коди. 6. Операциянинг мазмуни. 7. Тўланадиган сумма (рақамлар ва ҳарфлар билан). 8. Раҳбар шахсларнинг имзолари ва корхонанинг муҳри. Ҳар бир ҳужжат хатосиз, ёзув машинкаларида бир йўла бир неча нусхада тўлдирилиши ёки компьютерда терилиши керак. Касса операциялари бўйича ишлатиладиган ҳужжатлар бундан мустасно, бундай ҳужжатлар қўлда, ручкалар ёрдамида тўлдирилади. Банкда ишлатиладиган барча ҳужжатларни биз шартли равишда 2 қисмга бўламиз. 1. Корхоналар томонидан расмийлаштириладиган ҳужжатлар. 2. Банклар томонидан расмийлаштириладиган ҳужжатлар. Ҳужжатларнинг асосий қисми корхона ва ташкилотлар томонидан расмийлаштирилиб, банкларга топширилади. Корхона ва ташкилотлар томонидан тўлдириладиган ҳужжатларга асосан нақд пулсиз ҳисоб-китоб билан боғлиқ бўлган ҳужжатлар: тўлов талабномаси, тўлов топшириқномаси, тўлов талабномасининг рўйхати, чеклар рўйхати, касса операциялари бўйича эса пул топшириш ҳақидаги ҳужжат (эълон), пул чеки кабилар киради. Ҳар бир ҳужжатларга корхона раҳбари ва бухгалтерининг имзолари қўйилиб, улар муҳр билан тасдиқланган бўлиши лозим. Бу ҳужжатлар банкларга корхонанинг маълум хизматчиси томонидан махсус ажратиб қўйилган қутиларга солиб қўйиш йўли билан, ёки айнан шу корхонага хизмат кўрсатувчи масъул ижрочига бериш йўли билан топширилади. Ҳужжатлар масъул ижрочи томонидан шакл ва мазмун жиҳатидан пухта текширилади, шундан сўнг, шу ҳужжатлар асосида маълум бир операция ўтказилади. Корхоналар томонидан топширилган ҳужжатлар билан иш кўриш билан бир қаторда банкларнинг ўзида ҳам маълум бир ҳужжатлар расмийлаштирилади. Масалан банклар ўртасидаги ўзаро алоқаларда ишлатиладиган авизо, банк операциялари бўйича ишлатиладиган мемореал ва бошқа ордерлар, кирим ва чиқим журналлари, балансдан ташқари (ҳисобларидан ордерлар банк ходимлари бўйича) кирим - чиқим ордерлари банк 14 томонидан расмийлаштириладиган ҳужжатларга киради. Лекин ҳозирги кунда, 2 поғонали банк тизими фаолият кўрсатаётган бир пайтда, “авизо” деб номланувчи ҳужжат асосан Марказий банк муассасалари ўртасида банклааро оборотлар бўйича операциялар ўтказилганда расмийлаштирилади. Тижорат банклари эса мижозларнинг ҳужжатлари асосида электрон тўлов ҳужжатлари расмийлаштириб Ҳисоб-китоб марказига ўтказадилар.

2. Банк амалиёт куни тугаганидан сўнг инкассация хизмати ходимларидан нақд пул ва бошқа қимматликлар солинган халта (қоп)ларни қабул қилиш мақсадида банкларда кечки кассалар ташкил этилади. Кечки кассада инкассация халта (қоп)ларини қабул қилиб олиш касса ва бухгалтерия ходимлари ҳисобидан тайинланган кечки касса кассири ва назоратчи-бухгалтери томонидан амалга оширилади.


Кечки кассанинг назоратчи бухгалтери қайта санаш кассасида ишлаши, шунингдек қайта санаш кассасининг назоратчиси эса, кечки касса ходимларининг вазифасини бажариши қатъиян тақиқланади.
Инкассаторлар бригадаси бир йўналиш бўйича ҳаракатланган тақдирда, кечки кассанинг кассири нақд пул солинган халта (қоп)ларни бригада бошлиғидан, шу бригадада ишловчи барча инкассаторлар иштирокида қабул қилиб олади.
Инкассация халталарини қабул қилиш вақтида ташриф варақаларида тегишли изоҳларсиз қилинган тузатишлар, ташриф варақалардаги ёзувлар билан юк хатларидаги ёзувлар ўзаро мос келмаслиги ва бошқа камчиликлар аниқланган тақдирда, шунингдек қўшимча топширилган пул тушуми солинган халталарнинг рақамлари бланканинг «Эслатма» устунида кўрсатилиши лозим. Қўшимча назорат қилиш учун варақда кўрсатилган умумий сумма ташриф варақаларидаги умумий суммалар билан солиштирилиши шарт.
Назоратчи-бухгалтер кассага топширилиши керак бўлган бўш халта (қоп)ларнинг сони ва рақамларини ташриф варақларига ёзилган маълумотлар ва бўш халталарнинг амалдаги сонига қараб аниқлайди.
Шундан сўнг, назоратчи-бухгалтер инкассаторлар томонидан кассага топширилган халта (қоп)ларнинг сонини маълумотномада (8-илова) кўрсатилган рақамига мос келишини текширади ва ташриф варақларини инкассаторларга қайтариб беради.
Кассир нақд пул солинган халта (қоп)ларни қабул қилиб олиш вақтида қуйидагиларни:
а) пул солинган халта (қоп)ларда бирон-бир ташқи шикастланиш ва бошқа нуқсонлар (ямоқлар, ташқи чоклар, йиртилган жойлар, қисилмаган ва шикастланган пломбалар, тизимчаларнинг узилган ёки тугилган жойлари ва ҳоказолар) бор-йўқлигини;
б) пломбирлар изининг аниқлиги ва тасдиқланган намуналарига мос келишини (ушбу Йўриқноманинг 355-банди);
в) инкассаторлар топшираётган халталарнинг рақамлари юк хатларида кўрсатилган рақамларига мос келишини;
г) танга солинган қопларнинг сони, шунингдек қабул қилинаётган тушумнинг умумий суммаси, юк хатларида кўрсатилган суммага мос келишини текширади.
Ҳар бир йўналиш (кириб ўтиш) бўйича халта (қоп)ларни қабул қилиб бўлганидан сўнг, кассир, назоратчи-бухгалтер, катта инкассатор ва йиғувчи инкассаторлар бланканинг (7-илова) иккала нусхасига имзо қўядилар. Биринчи нусхасига қимматликларни топширган инкассаторлар бригадасининг муҳри (штамп) босилади, иккинчи нусхасига эса кечки кассанинг муҳри босилган ҳолда, назоратчи-бухгалтер томонидан бригаданинг катта инкассаторига берилади. Муҳр кечки касса кассирига бириктирилган бўлиб, унда сақланиши шарт.
Кассир йўналиш (кириб ўтиш) бўйича қабул қилинган халта (қоп)ларни назоратчи-бухгалтернинг кузатуви остида пул сақлаш омбори (сейф)га жойлайди. У назоратчи-бухгалтер билан бирга бланкада (7-илова) кўрсатилган халта (қоп)лар сонини йўналиш бўйича қабул қилиб олинган халталар сони билан солиштиради ва қабул қилинган барча халталар пул сақлаш омбори (сейф)га жойланганлигига ишонч ҳосил қилгач, пул сақлаш омборини (сейф) иккита калит билан қулфлаб, иккита сурғучли муҳр билан муҳрлайдилар.
Биринчи калит, муҳр билан бирга кассирга, иккинчи калит ва муҳр назоратчи-бухгалтерга бириктирилади. Бунда ҳар бир ходим омборни ўз калити билан қулфлаб, шахсий муҳри билан муҳрлайди ва белгиланган тартибда қўриқлаш хизматига топширади.
Пул ва бошқа қимматликлар солинган халталарни қабул қилиб олинганлиги ҳақидаги ҳужжатлар инкассация қилинган тушум билан бирга сақланади.
Барча йўналишлар бўйича қабул қилинган пулли халта (қоп)лар ва бўш халталарнинг умумий сони тўғрисидаги маълумотнома (10-илова) икки нусхада тузилади.
Маълумотноманинг биринчи нусхаси, халталарни қабул қилиш ҳисобини юритиш дафтари билан бирга пулни қайта санаш кассаси назоратчисига, унинг ҳар иккала нусхасига имзо қўйдирган ҳолда берилади. Маълумотноманинг иккинчи нусхаси кечки касса ходимларининг пул сақлаш омборида бир йилга қадар сақланади, шундан сўнг улар махсус комиссия иштирокида йўқ қилинади. Инкассаторлар пул ёки бошқа қимматликлар солинган нуқсонли халта (қоп)ларни тақдим этаётган вақтда (пломбаси шубҳали бўлган, унинг тизимчадан кўчганлиги, халта (қоп) ёки қулфнинг шикастланганлиги, инкассация қилинган тушум суммаси юк хатида ва ташриф варақасида кўрсатилган сумма билан бир-бирига мос келмаслиги ва ҳоказолар) кассир, назоратчи-бухгалтер билан бирга шундай халта (қоп)ларни тақдим этган инкассаторлар иштирокида уларни очади ҳамда ундаги пул ва қимматликларни бирма-бир қайта санайди.
Нуқсонли халта (қоп)ларни очиб, ундаги пул ҳамда қимматликларни бирма-бир (доналаб) қайта санаш банк раҳбарининг кўрсатмасига биноан, хўжалик юритувчи субъектнинг вакили (мижоз) иштирокида амалга оширилади.
Нуқсонли халта (қоп) қабул қилинган барча ҳолларда ундаги пул ва қимматликларни қайта санаш натижалари тўғрисида 3 нусхада далолатнома тузилади. Далолатномага пул ва қимматликларни қабул қилиш ҳамда қайта санашда қатнашган барча шахслар имзо қўяди. Далолатномада халта (қоп)нинг қабул қилинган ва очилган санаси, унинг рақами, қайси хўжалик юритувчи субъектга бириктирилганлиги, ундаги пул ва қимматликлар ким томонидан қайси хонада ва кимларнинг иштирокида қайта саналганлиги, қандай шикастлар аниқланганлиги, пул ва қимматликлар қандай ўрамда бўлганлиги, пул ва қимматликларнинг илова ҳужжатларида кўрсатилган суммаси ва халта (қоп)даги қимматликлар тури ҳамда қиймати бўйича қайта саналгандаги амалда чиққан суммаси кўрсатилади.
Далолатноманинг биринчи нусхаси банкнинг кунлик касса ҳужжатларига тикилади, иккинчи нусхаси — қимматликларни олиб келган инкассация ходимларига берилади, учинчи нусхаси — қимматликларни инкассаторларга топширган хўжалик юритувчи субъектга топширилади. Халтада катта миқдорда камомад ёки қалбаки пуллар аниқланган тақдирда, далолатноманинг тўртинчи нусхаси тузилади ва у зарурият туғилган тақдирда, халтада қимматликлар камомади ёки қалбаки пуллар тўғрисидаги ашъёвий далиллар билан бирга (халта (қоп), пломба, бандероль ёки целофан, тизимча ва бошқалар) шаҳар (туман) Ички Ишлар бўлимига тақдим этилиши шарт.
Инкассаторлар қимматликлар солинган халта (қоп)лар, ташриф варақалари ва бўш халта (қоп)ларни кам топширганларида ёки бирон хил ташқи шикастланиш ва бошқа нуқсонлари бўлган халта (қоп)даги пул ва қимматликлардан камомад аниқланган тақдирда, шунингдек инкассаторлар ўз йўналишларидан белгиланган вақтда қайтмаганларида ҳамда бригада рация орқали чақириққа жавоб бермаган ҳолларда, инкассация бўлими бошлиғи (навбатчи инкассатор) ёки кечки кассанинг назоратчи-бухгалтери бу ҳақда банк раҳбарига, инкассация бўлими бошлиғига, зарурат туғилган тақдирда, инкассация бошқармаси бошлиғига дарҳол хабар бериши шарт.
Кейинги кун эрталаб кечки кассанинг кассири ва назоратчи-бухгалтери қуйидагиларни:
а) пул тушуми солиниб инкассация қилинган халталар ва уларга берилган юк хатлари, шунингдек бўш халталар қайта санаш кассасига ушбу Йўриқноманинг 144 — 146-бандларида белгиланган тартибда топширадилар;
б) махсус кассаларнинг нақд пул солинган қоп (халта)лари ва уларга берилган юк хатлари касса мудирига маълумотноманинг (10-илова) ҳар иккала нусхасига имзо қўйдирган ҳолда топширади. Касса мудири махсус кассаларнинг нақд пул солинган қоп (халта)ларини кечки кассанинг кассири ва назоратчи-бухгалтери иштирокида очади ҳамда пулларни боғламлар ва дасталар бўйича, тўлиқ бўлмаган дасталарни бирма-бир санаш йўли билан, тангани эса — қопларга бириктирилган ёрлиқлар бўйича текширади.
Касса мудири ҳақиқатда мавжуд бўлган нақд пулни илова қайдномасидаги маълумотларга солиштириб кўрганидан сўнг, кечки кассанинг кассири ва назоратчи-бухгалтери билан бирга қайдномани ҳамда унга тегишли бўлган юк хатини имзолайдилар. Шундан сўнг касса мудири қабул қилинган пул суммасини ўзининг 155-шаклдаги китобига киритади. Юк хатлари белгиланган тартибда мижознинг ҳисобварағига ўтказиш учун бухгалтерия ходимига берилади, илова қайдномалари эса, шу куннинг касса ҳужжатларига тикилади. Агар махсус кассадан қабул қилинган нақд пулни, кечки кассанинг иш шароитига кўра, касса мудирига топширишнинг иложи бўлмаса, нақд пулли халта (қоп)лар кечки касса ходимлари томонидан 155-шаклдаги китобга имзо қўйдирган ҳолда, қайта санаш кассасига бошчилик қилаётган назоратчи кассирга — кейинчалик ушбу Йўриқноманинг 134-135-бандларига мувофиқ касса мудирига бериш учун топширилади. Бундай ҳолда касса мудири халта (қоп)ларни қайта санаш кассасининг назоратчи кассири ҳузурида очади.

3. Тижорат банкларнинг даромадлари ва уларнинг манбаларини банк фаолиятига қараб, яъни тижорат банклари амалга оширадиган операциялар нуқтаи назаридан классификация қилиш мумкин. Тижорат банкларининг даромади банк фаолиятининг кредит бериш, дисконт фаолияти, траст (ишонч) хизмати кўрсатиш, банкларнинг кафолатлаш фаолияти, қимматли қоғозлар билан операциялар, депозитларни қабул қилиш ва уларнинг ҳисобини юритиш билан боғлиқ фаолият, бошқа банклар билан вакиллик муносабатларига асосланган фаолият, ноанъанавий хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ фаолият ва бошқа фаолият турлари натижасида шаклланади.


Ушбу фаолиятларнинг ҳар бир тури банк ушбу операцияларда қандай вазиятда қатнашишига қараб ажралиб туради. Юқоридаги фаолият турларининг баъзилари актив операцияларга кирса, баъзилари эса пассив операцияларга киради. Даромадлар ҳар бир фаолият туридан турлича келиши мумкин. Актив операциялардан келадиган даромад умумий даромадларнинг асосий салмоғини ташкил этади.
Кредитлаш операциялари воситасида даромадларнинг шаклланишини икки таркибий элементга бўлиш мумкин:

  • мижозларга, яъни юридик ва жисмоний шахсларга кредит бериш;

  • бўш резерв маблағларини фоиз ҳисобига бошқа тижорат банкларига вақтинчалик фойдаланишга бериш.

Кредит беришнинг иккинчи тури банклараро кредит ёки бошқа банкдаги муддатли депозит шаклида ҳам бўлиши мумкин. Кредит бериш фаолиятининг ривожланиши шарт-шароитлари бўлиб, кредит муассасалари орасида маълумот айирбошлашнинг яхши йўлга қўйилганлиги, воситаларнинг мавжудлиги, яъни банк бозорида ресурсларни қайта тақсимлаш билан шуғулланувчи воситачиларнинг борлиги ҳамда вакиллик ҳисобвараўларини малакали бошқариш ҳисобланади.
Ҳозирги кунда Республикамиз банк тизимида мижозларни ҳамда бошқа банкларни кредитлаш тижорат банклари даромадининг асосий қисмини ташкил этади. Кўпгина банклар қисқа ва узоқ муддатларга мавжуд маблағларини кредитга бериб, турлича фоиз ставкалар ўрнатган ҳолда даромад оладилар. Ҳар бир банк фоиз ставкаларини ўз кредит сиёсатига мос равишда белгилайдилар ва бу ставкалар бир-биридан фарқланиши мумкин. Бироқ орадаги фарқ унчалик катта эмас, чунки барча банклар ўз фоиз ставкаларини Марказий Банк белгилаб берган мажбурий резерв ставкасига мос ҳолда белгилайдилар.
Жаҳондаги етакчи мамлакатлар банк тизимида кредитлашнинг кўпгина турлари мавжуд бўлиб, улар қай мақсадга йўналтирилганига қараб гуруҳланади. Хусусан, ипотека, ломбард, овердрафт, контокоррент, истеъмол ва бошқа кўпгина кредит турларини санаб ўтиш мумкин. Бироў бизда одатдаги қисқа, ўрта ва узоқ муддатга кредитлаш кўп ҳолларда қўлланилади. Кўпгина кредит турларининг амалиётда йўқлиги ҳали иқтисодий тизимнинг мукаммал ривожланмаганлигидан, капитал айланишининг сустлиги, кредитлаш билан боғлиқ кўпгина рисклар мавжудлиги каби омилларнинг мавжудлигидадир.
Дисконт – фаолиятнинг банк томонидан тўланмаган векселлар, чеклар ва талабномаларни маълум скидка-дисконт эвазига харид қилиши тушунилади.
Дисконт – фаолиятнинг асосий турларидан бири бўлиб, банкнинг факторинг операциялари ҳисобланади.Факторинг операцияларининг ушбу тури икки хил бўлади:

  • регресс ҳуқуқи билан;

  • регресс ҳуқуқисиз.

Биринчи ҳолатда банк тўловчи томонидан қопланмаган мажбуриятни мол етказиб берувчидан талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Иккинчи ҳолатда эса банкда бу ҳуқуқ йўқ, шу боис риск юқори ва шунга яраша фоиз ҳам юқори қўйилади.
Банк томонидан факторинг операцияси учун оладиган фоизлар, яъни мукофот икки қисмдан ташкил топади, булар:

    1. тўлов амалга оширилгунга қадар банк кредит ресурсларидан фойдаланганлик учун фоизлар;

    2. факторинг операциясининг турига мос равишда бўладиган рисклар билан боғлиқ ўрнатиладиган комиссион мукофот бўлади.

Даромад манбаининг ушбу тури фоизли даромадлар гуруҳига киради.
Траст (ишончлилик) ва вакиллик операциялари бўйича банк фаолиятининг ушбу тури банкка даромадни мижоз мулкини (кўчмас мулк, қимматли қоғозлар, ҳисоб рақамдаги маблағлар) бошқариш ёки ушбу мулкка доир айрим махсус топшириқларни бажариш орқали комиссион тўловлар шаклида келтиради. Траст шартномаларида банк келишувга мувофиқ тарзда мижозга мулкларни бошқариш эвазига маълум фоиз ваъда қилади. Вакиллик, яъни агентлик хизмат турида банк ва мижоз орасида операциянинг аниқ тури белгилаб берилган бўлади. Траст операцияларида ҳам ўзига яраша ҳам мавжуд. Хусусан, жорий йилда мижоз мулкидан фойдаланиш эвазига келган даромад келишувга нисбатан паст бўлиши мумкин, бунда эса зарар банк томонидан қопланиши керак. Шу боис траст хизматлари учун комиссион тўловлар ҳам юқорироқ бўлади. Юқоридаги хусусиятга кўра, траст хизмати учун комиссион тўлов ҳам қўйидаги элементлардан ташкил топган:

  • мулкни бошқариш учун олинадиган ўзгарувчан тўлов;

  • траст иши бўйича натижаларга мос равишда банк оладиган фиксирланувчи комиссион мукофот.

Тижорат банкларининг қимматли қоғозлар билан боғлиқ операциялари ҳам банкка маълум даромад келтиради. Фаолиятнинг ушбу тури икки қисмдан ташкил топади. Яъни, буларга: банкнинг ўзи томонидан қимматли қоғозлар чиқарилиши ва уларнинг бозорда сотилиши; бошқа эмитентлар қимматли қоғозлари билан боғлиқ иккиламчи бозордаги операциялар ҳамда корхона ва ташкилотларни хусусийлаштириш билан боғлиқ хизматлар киради. Банкнинг тижоратнинг ушбу турида оладиган даромади ўзи чиқарган ва бошқа эмитентларнинг акциялар курсидаги фарқланиш ва хусусийлаштириш учун оладиган хизмат тўловларидан ташкил топади.
Чет эл банк тизимида қимматли қоғозлар билан бўладиган операциялар даромад манбалари орасида катта салмоққа эгадир. Бунга асосий сабаблардан бўлиб, сармоя бозорларининг мукаммал ва тўлиқ фаолият юритиши ҳамда капитал айланиш механизмларининг пухта ишлаб чиқилганлиги деб ҳам қараш мумкин. Афсуски, ўзимизда иккиламчи бозор амалда қарийб фаолият юритмайди. Эндигина ҚМДО ва баъзи қимматли қоғозларнинг турлари бўйича операциялар амалга оширила бошланди. Бироқ ҳали мукаммал фаолият кўрсатиш учун етарли даражага етишиш учун кўп вақт керак бўлади.
Шуни таъкидлаш керакки, қимматли қоғозлар билан бўладиган операциялар ёрдамида банклар инвестицион фаолиятни амалга оширишлари мумкин бўлади. Бу эса банклар учун даромадларнинг янги манбаларини кашф этади. Ундан ташқари маблағларнинг қимматли қоғозлар орқали молиявий инвестиция эвазига ишлаб чиқаришга йўналтирилиши иқтисодиёт ўсишининг муҳим омилларидан бири бўлиб ҳисобланади. Қимматли қоғозлар билан боғлиқ операцияларнинг бизнинг мамлакатимизда яхши ривожланмаганлигига банклар ихтиёридаги маблағларнинг етарлича бўлмаслиги ва оқибатда акция, облигациялар сотиб олишга йўналтирилмаслиги ҳам сабаб бўлади. Маблағ мавжуд бўлганда ҳам акциялардан келадиган даромад жуда пастлиги ва кўпгина эмитентлар хўжалик фаолиятининг ишончсизлиги ҳам бу соҳанинг етарли ишламаслигига олиб келади.
11– вариант.
1. Банкларда дастлабки назоратни ташкил қилиш.
2. Банкнинг фоизли харажатларини ҳисобга олиш.
3. Қисқа ва узоқ муддатли кредит операциялари ҳисобининг ташкил етилиши.
1. Ривожланган мамлакатлар банклари томонидан ўтказилган таҳ-лиллар шуни кўрсатмоқдаки, кейинги 15-20 йил мобайнида банк назорати нафақат молия секторида, балки бутун иқтисодиётда жуда муҳим роль ўйнайди.
Олдинги мавзуда таъкидланганидек, банк назорати ўзининг турли хил кўринишлари билан 100 йилдан кўп вақт мобайнида банклар фаолиятида улкан аҳамият касб этмоқда.
Илк вужудга келган банклар фаолиятида уларни барқарорли-гини сақлаб туриш, банкларнинг молиявий муаммоларини олдин-дан аниқлаш имкониятлари бўлмаганлиги туфайли кўпчилик банк-лар кетма-кет банкрот бўла бошлаган. Банкларни назорат қилиш бўйича турли мамлакатларда турли назорат органлари назоратни амалга оширишади (1-иловага қаранг).
Бу ҳолатдан келиб чиққан ҳолда, яъни банкларда аста-секин мазкур муаммоларни ечимини топиш ва бартараф этиш ҳамда омо-натчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида банк назора-тининг дастлабки шакллари юзага кела бошлаган. Банк назоратини ташкил этиш бўйича кўпгина давлатларда турли даврларда банк бўйича қонун қабул қилинган (2-иловага қаранг).
Банк назоратининг вужудга келиш тарихи ва уларнинг ташкил этилишини айрим ривожланган давлатлар мисолида кўриб ўтамиз.
Америка Қўшма Штатларида Банк назоратининг ташкил этилиши. АҚШда 12000дан ортиқ тижорат банклари, тахминан 3000 та жамғарма банклари ва ссуда-жамғарма ассоциациялари фаолият юритади. Шунингдек, 13000 кредит уюшмалари ва 12 та молиявий конгломератлар банк хизматлари бозорида самарали фаолият олиб бормоқда.1
Банк назоратининг вужудга келиши ҳамда унинг ривожланиш жараёнларини АҚШда кузатадиган бўлсак, албатта айрим тегишли қонунларга тўхталиб ўтиш лозим. 1863 йилдаги «Миллий банк тўғ-рисида»ги қонунга асосан мамлакатнинг миллий валютаси жорий этилди ва Миллий банкка банкноталар чиқариш ҳуқуқи берилди. Мазкур қонунга асосан мамлакатда пул муомаласини тартибга со-лиш ва Миллий банк учун пул резервларини таъминлаш мақсадида «Пул муомаласини назорат қилувчи офис» номли махсус хизмат тури ташкил этилди. Лекин у кредитор вазифасини бажармади.

Шуни таъкидлаш жоизки, АҚШда 1913 йилга қадар Марказий банк ёки уни функциясини бажарувчи бошқа бир орган фаолият кўрсатмаган. Бу даврга келиб эса, АҚШда Федерал Резерв Тизими (ФРТ) ташкил этилди. Федерал банклар ва Федерал Резерв Тизи-мининг ташкил этилиши ўз навбатида, банклар ликвидлигини оши-риш имконини берди ҳамда у кредитор вазифасини бажара бош-лади. Бундан ташқари, ФРТ томонидан фоиз ставкалари миқдорини белгилаш, очиқ бозорда операцияларни амалга ошириш ва тижорат банклари резервларини назорат қилиш каби вазифалар ҳам амалга оширила бошланди.


1930-34 йиллар давомида АҚШ банкларининг кўпчилиги бан-кротга учраши оқибатида 1934 йилда мамлакатда “Депозитларни Cуғурталаш Федерал Корпорацияси” (ДСФК) ташкил топди. Унинг асосий вазифаси тижорат банкларини банкрот бўлишини олдини олиш ҳамда омонатчилар (кредиторлар) манфаатларини ҳимоя қи-лишдан иборат эди.
Мазкур мамлакатда бир неча йиллар мобайнида банклар фао-лиятини тартибга солиш ва назорат қилиш жараёни Федерал ва Штатлар даражасида кенг тарзда шаклланиб келди.
АҚШда банклар фаолиятини тартибга солиш 2 та муҳим тамо-йилга асосланади:
-Кредит институтларини барқарорлигини таъминлаш ва улар-нинг банкрот бўлишини олдини олиш (ушбу тамойилни амалга ошириш мақсадида юқори хатарли банк операциялари бўйича қо-нуний тарзда чегаралар ўрнатилди. Шулардан бири битта қарз олувчига бериладиган кредит миқдоридир).
-Сармояларнинг камчилик банклар қўлида тўпланишини чек-лаш ва пул бозорини монопол тарзда назорат қилинишига йўл қўй-маслик. (Ушбу тамойилга асосан банкларнинг бўлимларини очиш бўйича битта штат меъёрида чегаралар белгиланди, холдинг ком-панияларини ташкил этиш устидан ФРТ назорати жорий этилди).
АҚШда банклар фаолияти устидан назорат жуда мураккаб тизимга эга бўлиб, у икки бўғинда олиб борилади:
1) Миллий банклар тизими Федерал Ҳукуматига, яъни пул муо-маласини назоратчисига бўйсинади;
2) Штатлар банклари тизими айрим штатларга бўйсинади.
Федерал даражада асосан 3 та ташкилот: пул муомаласи назо-ратчиси, ФРТ, ДСФК ҳамда яна бир қатор назорат органлари томо-нидан банк назорати амалга оширилади. АҚШдаги банклар фао-лияти, уларнинг назорати ҳамда тартибга солишни амалга оши-рувчи ташкилотлар ва уларнинг мажбуриятлари қуйидагича:

Федерал Резерв Тизими:



  • мамлакатда банк холдинг компаниялари, штатларда чартер олган банклар устидан доимий назоратни ташкил этади ва амалга оширади;

  • депозитлар бўйича мажбурий захиралар миқдорини белги-лайди;

  • АҚШда асос солинган халқаро банк муассаларига чартер беради ва улар фаолиятини доимий назорат қилади.

  • ФРТ га аъзо банкларнинг янги бўлимларини очилишига, миллий банкларнинг қўшилишига, бирлашишига ва уларнинг қайта ташкил этилишига, сотиб олинишига рухсат беради.

2. Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг даромадлари ва харажатлари «Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки тўғрисида»ги ҳамда «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига ҳамда Марказий Банк томонидан қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг даромадлари, харажатлари ҳисобини юритиш ва уларнинг даромад солиғини ҳисоблаш тўғрисида» Муваққат Низомида тижорат банкларининг фаолият қилиш тартиби белгиланган бўлиб, банклар бу меъёрий ҳужжатлар асосида ўз даромадлари ва харажатларини амалга оширадилар.


Ҳар бир тижорат банклари ўз фаолиятларини олиб боришдан мақсади юқори даромад олишга қаратилган. Бу даромадларни кўпайтириш йўлларини тижорат банклари ўзлари мустақил равишда белгилайдилар.

Download 258.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling