Маъруза 10. Плиталар ва тўсинларни хисоблаш қоидалари ва конструкциялаш тамоиллари. (2 соат)
Download 0.99 Mb. Pdf ko'rish
|
Маъруза 10
M=q
i l 0 2 /8, (140) максимал кўндаланг куч Q=q i l o /2, (141) формула ѐрдамида аниқланади. Бу ерда q i - тўлиқ узоқ муддатли ѐқи қисқа муддатли юк, l o - панелнинг ҳисобий узунлиги. Қобирқали панелларнинг тоқчаси (томонлар нисбати < 2 бўлганда) контур бўйлаб таянган плита ѐки (томонлар нисбати >2 бўлганда) бўйлама қобирқаларга маҳкамланган плита сифатида ҳисобланади. Ҳисобий узунлик сифатида қобирқалар орасидаги очиқ масофа қабул қилинади. Қобирқали плиталарда олдиндан зўриқтирилган асосий ишчи арматурани қобирқаларга жойланади. Плитанинг токчаси (супачаси) симтўр билан, кўндаланг қобирқалари - пайвандланган ясси каркаслар билан, бўйлама қобирқалар эса ясси каркас ва олдиндан зўриқтирилган арматура билан қопланади. Олдиндан зўриктирилган арматура сифатида даврий профилли A - VI синфли пўлат стержень ишлатилади. Плита токчасига ѐтқизиладиган пайвандланган симтўр Вр - I синфли оддий симдан тайѐрланади. Бўйлама ва кўндаланг қобирқаларнинг ясси каркаслари A - III синфли даврий профилли стерженлардан ишланади. Монтаж арматурасига A-I синфли сим ишлатилади. Плитани арматуралаш тартиби 53 - расмда тасвирланган. Плитанинг қишт деворга таяниш узунлиги ҳисоблаш йўли билан белгиланади. Бунда деворнинг ўша қисми сиқилишга ҳисобланади. Таяниш узунлиги ҳар қандай ҳолда ҳам 120 мм дан кам бўлмаслиги лозим. Каркаснинг бикирлигини ошириш, ашѐларни тежаш, ѐпманинг конструктив баландлигини кичрайтириш максадида ригелларни узлуксиз (кўп оралиқли) қилиб лойиҳалаш тавсия этилади. Йиқма темирбетон элементлардан ташкил топган ригелларнинг узлуксизлигини таъминлаш учун уланадиган элементларнинг учларига маҳкамланган металл таҳтачалар бир- бирига пайвандланади, сўнг бетонланади. Ригелнинг ҳисоблаш тарҳини узлуксиз балка кўринишида қабул қилинади. Четки ригелларнинг бир учи деворга 30 см кириб туради, иккинчи учи устунга таянади. Ўрта ригелнинг иккала учи устунга таянади. Ригеллар оддий темирбетондан тайѐрланиб, чегаравий ҳолатларнинг биринчи гуруҳи бўйича ҳисобланади. Ҳисоб жараѐнида арматура ва бетонда ҳосил бўлиши мумкин бўлган пластик шарнир ва у туфайли эгувчи моментнинг қайта тақсимланиши эътиборга олинади. 50-расм. Қобирқали плитани арматуралаш. 51-расм. Узликсиз ригелни арматуралаш: 1 - K-I каркаслар: 2 - К-2 каркаслар. Download 0.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling