Маъруза 10. Плиталар ва тўсинларни хисоблаш қоидалари ва конструкциялаш тамоиллари. (2 соат)


Download 0.99 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/5
Sana18.06.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1593180
1   2   3   4   5
Bog'liq
Маъруза 10

Ригелга қобирқали плиталарнинг оқирлиги таянч нуқталарда йиқиқ 
куч сифатида, ўзининг оқирлиги эса текис ѐйиқ куч сифатида таъсир этади. 
Агар ригелга тўрттадан ортиқ йиқик куч қўйилган бўлса, уларни текис ѐйиқ 
куч сифатида қабул қилиб, ҳисобий ички учлар М ва Q лар аниқланади. 
Ригелни кўп оралиқли узлуксиз тўсин сифатида ҳисоблаш учун 
умумлашма эпюра қурилади. Доимий юк ригелни ҳамма оралиқларига бир 
вақтда тушади ва ҳисоблашда юкнинг ҳамма комбинацияларида уни 
эътиборга олиш керак. Муваққат юк бир вақтда бир ѐки бир неча оралиққа 
таъсир қилиши мумкин, бу ўз навбатида нафақат кучнинг қийматини, балки 
ишорасини ҳам ўзгартириши мумкин. Ригелни ҳисоблашда ва уни 


арматуралашда кучнинг мумкин бўлган ҳамма ўзгаришларини эътиборга 
олишлозим. 
Статик ноаниқ темирбетон конструкцияларни ҳисоблаш бетон ва 
арматурадаги пластик деформацияларнинг қайта тақсимланишини ҳамда 
ѐриқлар пайдо бўлиши ва очилишини эътиборга олиб борилади. 
Ригелларни арматуралаш (51-расм) момент ва кўндаланг кучларнинг 
умумлашма эпюрасига мувофиқ олиб борилади. Эпюрага мувофиқ ишчи 
арматура оралиқ ва таянчларда қисман калталаштирилади, яъни узилади, бу 
ўз навбатида момент кичик бўлган жойларда арматура сарфини тежаш 
имконини беради. 
Плиталари контур бўйлаб тиралган қовурқали яхлит ораѐпмалар. 
Конструктив схемаси ва ҳисоблашнинг ўзига хос хусусияти. Бундай 
ораѐпмалар қовурқали ораѐпмаларга қараганда бирмунча қиммат туради. 
Бироқ у эстетик жиҳатдан афзалликларга эга ва одатда жамоат 
биноларида қўлланилади. Қалинлиги 5 ... 14 см ли ораѐпма плитаси 
колонналарнинг ўқлари бўйлаб иккала йўналишда тўсинларга тиралади (52-
расм). Агар тўсинлар орасидаги масофа кичик бўлса (2 м дан кичик), 
колонналар ҳар 3-4 оралиқда қўйилади ѐки умуман қўйилмайди (52,б-расм) 
Плитанинг оралиқи плита томонларининг ўзаро нисбати 1...1.5 бўлганда 4...6 
м ни ташкил этади.
Контури бўйлаб тиралган плиталар чегара мувозанат методининг 
кинематик усули бўйича ҳисобланади. Плита чизиқли пластик шарнирлар - 
қайрилиш чизиқлари билан бириккан бикр таркибий қисмлари (буқинлари) 
бўлган механизм тарзида қурилади. (53-расм). Қайрилиш чизикларининг 
жойлашиш шакли конвертни эслатади. Шунинг учун синишнинг конверт 
схемаси ҳақида гап юритилади. Конверт схемада синишда плиталарнинг юз 
бериши мумкин бўлган силжишидан тўнкарилган том тарзидаги жисм ҳосил 
бўлади. 
Тенг тарқалган юкдан g (масалан, грунт босими ѐки гидростатик босим) 
момент қийматини етарлича аниқликда қуйидаги формулалардан аниқлаш 
мумкин:Контури бўйлаб қистирилган плита учун (53,а-расм), 

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling