Маъруза 10. Плиталар ва тўсинларни хисоблаш қоидалари ва конструкциялаш тамоиллари. (2 соат)


Download 0.99 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/5
Sana18.06.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1593180
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Маъруза 10



Маъруза 10.Плиталар ва тўсинларни хисоблаш қоидалари ва 
конструкциялаш тамоиллари. (2 соат). 
Режа: 

Конструктив схемаси ва ўзига хос хусусиятлари.

Контури бўйлаб тиралган плиталар. 

Контури бўйлаб тиралган плиталардаги кучланишларни аниқлаш. 

 Уларни ҳисоблаш усуллари. 

Контур бўйлаб тиралган плиталарни арматуралаш. 

Қобирқали йиқма ораёпларни компоновка қилиш. 

Қобирқали йиқма плиталар. 

Қобирқали йиқма тўсинлар (ригель). 

Ҳисоблаш принциплари. 

Йиқма ёпмалар плитасини арматуралаш. 

Йиқма ёпмалар тўсинини арматуралаш. 
Ясси темир-бетон ораѐпмалар. Умумий мулоҳазалар. Бино ва 
иншоотларнинг қурилиш конструкцияларини лойиҳалашда материал ва 
конструктив схема танлаш асосий масалалардан бири ҳисобланади. Бунинг 
учун материал ва меҳнат сарфи, қурилиш муддатлари каби меъѐрларни 
ҳисобга олган ҳолда конструкцияларнинг мумкин бўлган вариантларининг 
техник-иқтисодий кўрсаткичлари солиштирилади. Турли материаллардан 
тайѐрланган муайян конструкция вариантларини солиштириш асосида темир-
бетон конструкциялар энг маъқул эканлиги маълум бўлиши мумкин.
Тўсинли йиқма ораёпмалар. Темир-бетон ораѐпмалар саноат ва граждан 
биноларининг муҳим конструктив элеменгларидан бири ҳисобланади. 
Конструктив схемаси ва тайѐрлаш технологияси жиҳатидан барча 
ораѐпмалар қуйидагича классификацияланади: 
1. Тўсинли темир-бетон ораѐпмалар: а) тўсинли (панелли) йиқма; б) 
тўсинли плиталари бўлган қовурқали яхлит, в) контури бўйлаб тиралган 
плитали қовурқали яхлит ораѐпмалар. 
2. Тўсинсиз темир-бетон ораѐпмалар: а) тўсинсиз йиқма; б) тўсинсиз 
яхлит ораѐпмалар. 
а-ригеллар бўйламасига жойлаштирилганда, б-ригеллар кўндалангига 
жойлаштирилганда. 
Тўсинсиз ораѐпмалар ҳам тўсинли ораѐпмалар каби йиқма-яхлит қилиб 
қурилиши мумкин. 
Тўсинли ораѐпмаларнинг таркибидаги плита бир ѐки икки йўналишларда 
жойлашган тўсинларга тиралади. Таянч контури томонларининг нисбатига 
боқлиқ ҳолда, ковурқали ораѐпманинг плитаси катта оралиқ l
2
нинг кичик 
оралиқ l

га нисбати кўпи билан 2 га тенг бўлганда контур бўйлаб тиралган 
деб ҳисобланади. Плита иккала йўналишда ѐки тўсин йўналишида ишлайди. 
Тўсинсиз ораѐпмаларда плита бевосита, тўсинлар ва ригелларсиз, 
колонналарнинг ўзига тиралади. Шуни ҳам ҳисобга олиш керакки
колонналарда кўпинча капителлар (колонналарнинг таянч стволи билан 
горизонтал ораѐпма ўртасидаги юқори қисми) бўлади. 


Йиқма ѐпманинг тузилишини белгилаш (компоновка қилиш). Йиқма 
ѐпманинг тузилишини белгилаш жараѐнида қуйидаги масалалар ҳал этилади: 
а) Деворларни режа ўқларига боқлаш. Деворларни режа ўқларига 
боқлашнинг «ноль» усулига кўра, ўқлар ташқи деворнинг ички сиртидан 
ўтади (49,а-расм) ѐки ички сирт ўқдан 200, 250, 300 мм масофага қочирилади 
(49,б-расм). Панелларнинг деворга кириб турадиган қисми 100 мм дан, 
ригелларники эга 250 мм дан кам бўлмаслиги керак. Ригеллар қиштли 
деворнинг арматураланган қисмига таяниши мумкин. 
б) Ригелларни жойлаштириш. Ригелларни бинонинг узунаси бўйлаб ѐки 
кўндаланг тартибда жойлаштириш кўп омилларга, чунончи иқтисодий, 
меморий, конструктив ва технологик жиҳатларга боқлиқ. Масалан, бўйлама 
деворларда катта деразалар кўзда тутилса, ригелларни кўндаланг равишда 
жойлаштирган маъқул, шунда бинонинг кўндаланг йўналишдаги бикирлиги 
ортади. Бошқа томондан, агар ригеллар бўйлама йўналишда ўрнатилса, 
ригеллардаги монтаж ишлари тежалади, бино хоналарини ѐритишда ҳам 
афзаллиги бор. 
49-расм. Тўсинли йиқма ораѐпманинг конструктив схемаси: 
в) Панель турини танлаш. Кўп қаватли биноларда бўшлиқли ва 
қобирқали ѐпма панеллар ишлатилади. Бўшликли панеллар уй-жой ва жамоат 
бинолари қурилишида, қобирқали панеллар эса кўпинча саноат бинолари 
томларида қўлланилади. 
г) Ригель кўндаланг кесимининг шаклини танлаш. Агар панеллар 
ригелнинг устига ўрнатилса, у ҳолда унинг кесими тўқри тўртбурчак 
шаклида олинади. Бунда кесим баландлиги h
p
= (1/8...1/10)l атрофида 
танланади (бу ерда l - ригель узунлиги). Панеллар тавр шаклли ригелнинг 
токчасига таянса, баландлик h
p
= 0,ll олиниши мумкин. Ҳисоб натижаларига 
қараб, олдиндан қабул қилинган ўлчамлар қолдирилади ѐки ўзгартирилади. 
д) 

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling