Маъруза 12. Узатмалар. Фрикцион узатмалар ва вариаторлар
Фрикцион узатмаларнинг камчиликлари
Download 31.95 Kb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Афзалликлари
- Камчиликлари
- Мустақил назорат учун саволлар
Фрикцион узатмаларнинг камчиликлари:
Думалаш жисмлари, валлар ва подшипникларга тушадиган юкланишнинг катталиги; Ишчи думалаш жисмларини сиқиш учун махсус сиқувчи мосламаларнинг қўлланилиши; Думалаш жисмларининг сирпаниши боис узатишлар сонининг доимий эмаслиги; Ўта юкланишларда ишчи юзаларнинг шикастланиши хафви. 11.4- расм. Тасмали вариатор Бундан ташқари теxникада тезликни поғанасиз бир текисда ўзгартириш учун икки бўлак понасимон шкивлардан ва уларга кийдириладиган тасмадан иборат бўлган тасмали вариатор ишлатилади. Бунда шкив бўлаклари орасидаги масофа ўзгартирилади, тасманинг узунлиги эса ўзгармайди. Бундай узатманинг яна бир тури дискли вариатор бўлиб, унда куч ва момент бир қанча етакловчи ва етакланувчи дисклар мажмуи воситасида узатилади ва узатиш сони марказлараро масофанинг ўзгартирилиши ҳисобига ўзгартирилади. Афзалликлари: а) тузилиши оддий; б) xаракат бир текис ва шовқинсиз узатилиди; в) ишлаш жараёнида узатиш сонини ва тезликни маълум чегарада поғанасиз ўзгартириш мумкин. Камчиликлари: а) иш бажарувчи деталларнинг тез ва нотекис ейилади; б) таянчларга тушадиган кучнинг қиймати катта; в) сирпаниш мавжудлиги сабабли узатиш сони ўзгарувчан; г) ФИК нисбатан кам (η= 0,8 … 0,92); д) ғилдиракларни бир-бирига сиқиб туривчи мосламанинг зарурлиги. Мустақил назорат учун саволлар 1. Фрикцион узатмаларни қандай синфлаш мумкин? 2. Фрикцион узатмаларни афзаллиги ва камчилиги нимада? 3. Контактдаги ғилдирак сиртларидаги ишқаланиш кучини қандай ошириш мумкин? 4. Фрикцион узатмадаги сиқувчи кучнинг қиймати нимага боғлиқ? 5. Фрикцион узатмани контакт кучланиш бўйича қандай ҳисобланади? Download 31.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling