Даволашдан кейин
Ўртача квадратик четлашиш
Стандарт хатолик
t- тақсимот
5% - ли фарқланиш даражаси ва эркинлик даражаси сони k=8+8-2=14 тенглигидан жадвалдан tҳ= 2,145 ни топамиз. Демак, tҳ ³ tс бўлганлиги учун нол гипотеза ўз кучида қолади, яъни фарқлар ҳаққоний эмас, тўғрилиги тасдиқланмади.
Юқоридаги ҳисоблашларни Excel дастурида амалга ошириш учун қуйидаги ишларни бажарамиз:
Вариацион қаторлар киритилади
Сўнгра ўртача қийматлар ҳисобланади.
t- Стьюдент мезонини (t-тақсимот) ҳисоблаш учун курсорни С16 ячейкага қўямиз ва = белгисини босиб Стьюдент мезонини формуласини киритамиз:
=ABS(C13-D13)/КОРЕНЬ(C15^2+D15^2) ва Enter тумагмасини босамиз.
Тиббий - биологик изланишларда турли ўзгарувчи катталиклар (параметрлар, признаклар) орасидаги боғланишларни аниқлашга катта эътибор берилади.
Математикада ўзгарувчи катталиклар орасидаги боғланишни ифодалаш учун функция тушунчаси қўлланилади. Ўзаро функционал боғланиш мавжуд дейилади, қачонки битта ўзгарувчи катталикнинг аниқ бир қийматига бошқа ўзгарувчи катталикнинг фақат битта қиймати тўғри келса. Умумий ҳолда бу боғланишни y=f(x) кўринишда ёзилади. Масалан, айлананинг L-узунлиги R-радиусига боғлиқ L=2PR. Тиббий-биологик тажрибаларда функционал боғланишлар камроқ учрайди, кўпрок битта ўзгарувчи қийматига бошка ўзгарувчининг бир нечта қиймати мос келади. Масалан, бир хил гавда узунлигига (Х, бўйига), мос инсонларнинг массаси m) турлича бўлиши мумкин, лекин бу ўзгарувчи катталикларнинг ўртача қийматлари орасида аниқ корреляцион боғланиш бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |