Маъруза №13 Мавзу: Металларни босим билан ишлаш асослари (мби)


Download 1.61 Mb.
bet2/9
Sana07.05.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1438384
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Маъруза №13

Металлургик жараёнлар
Прокатлаш
Прокатлаш жараёни ҳомашёни айланаётган валлар орасидаги тирқишдан кетма-кетликда ўтқазишдан иборат. Натижада ҳомашёни прокатлашда кўндаланг кесимини ўлчами камаяди. Одатта ҳомашёни қалинлиги кичраяди, эни ва узунлиги сиқилиши натижасида катталашади.
Валларни жойлашиш схемасмга қараб прокатлаш қуйидаги турларга бўлинади: бўйлама (1а расм), қийя (1б расм) ва кўндаланг (1в ва г).



Расм. 1. Прокатлаш жараёнлари схемалари:
а - бўйлама прокатлаш; б – трубаларни қийя прокатлаш (прошивка); в – шарларни кўндаланг-винт прокатлаш шаров; г – ҳалқаларни кўндаланг прокатлаш
Прокатлаш натижасида олинган махсулот прокат номланади. Прокат қуйидаги гуруҳларга бўлинади: лист, сортли прокат, трубалар, махсус периодли прокат (ўқлар, шарлар ва бошқалар).
Деформацияловчи асбоб сифатида прокатлаш валлари қўлланилади (цилиндрик ва калибрловчи). Прокатлаш жараёнлари прокатлаш станларида бажарилади.
Пресслаш
Пресслаш – деформациялаётган металга ёпиқ ҳажмда гидростатик босим таъсир эттириб матрицдан чиқариб узун ўлчамли ва бошқа ярим махсулотларни ва деталларни олиш жараёни.
Пресслаш жараёнини икки тури мавжуд: эркин пресслаш, гидростатик юқори босим майдонида пресслаш.
Эркин пресслаш. Эркин пресслашни тўғри ва тескарисига ажратилади. Агар деформацияловчи куч Р нинг йўналиши металлни матрицадан чиқиш йўналиши билан бир ҳил бўлса бундай жараён тўғри пресслаш дейилади (расм 2).



Расм. 2. Эркин пресслаш жараёни схемаси:
а – тўғри пресслаш; б - тўғри пресслаш;
I - контейнер; 2 - пресс-шток; 3 - пресс-шайба;
4 - матрица; 5 - махсулот; б - дастлабки прессланадиган
материал

Пресслаш жараёнида металл ҳажми нотекис деформацияланаётган-кучланиш шароитида бўлади.


Пресслашни қуйидаги махсулотларни олиш учун қўллаш мақсадга мувофиқ:

  • стандарт профилли (кўндаланг кесимли шакл) прутоклар (чивиқ);

  • трубасимон ярим махсулотлар, жумладан, ички ва ташқи бўйлама қовурғали (оребрение);

  • мураккаб кўндаланг кесимли аэродинамик шаклар ярим махсулот, лонжеронлар;

  • чуқур бўшликлари бўлган ёпиқ ярим махсулотлар.

  • Пресслаш ранги металлар қотишмаларидан (алюминий, мис ва бошқлар) ярим махсулотлар олиш учун кенг қўлланилади.


Download 1.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling