Маъруза 13 п-аминофенол ва ароматик кислоталар сифат тахлили


Download 1.43 Mb.
bet1/3
Sana14.02.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1197821
  1   2   3
Bog'liq
16-Маъруза(1)

Маъруза 16 Пара-аминобензой кислота ҳосилалари тахлили

Кириш

  • Ароматик кислоталар- бензол халкасидаги 1 еки бир нечта водород атомининг карбоксил гурухига алмашилган биркмаларга айтилади

Препаратлар

Тахлили. Чинлиги

  • FeCL3 билан сифат реакция. Пушти сарик

Чинлиги. Салицилатлар

  • FeCL3 билан сифат реакция. Пушти сарик

Чинлиги. Салицилатлар

Чинлиги. Салицилатлар

  • Аурин буеги еки Марки реактиви билан сифат реакция.Хлороформ катлами- кизил ранг

Чинлиги. Салицилатлар

  • Азобуек х.б. реакцияси

Микдори

  • Кислоталар – алкариметрия- Титрант- NaOH 0,1 M- инд.-ф.ф.
  • Натрийли тузлари- ацидометрия- Титрант- HCL 0,1 M-инд.- м.о.ва м.к аралашмаси
  • Броматометрия
  • Йодхлорометрия

Ароматик кислота эфирлари

Ацетилсалицил кислота. Аспирин

Чинлиги

Чинлиги

  • FeCL3
  • Аурин буеги еки Марки реактиви билан (гидролиздан сунг)
  • УФ спектр
  • Микдори

Ароматик кислота амидлари

Тахлили

  • FeCl 3
  • Индофенол х.б.
  • Галогенлаш
  • Ишкорий гидролизжан сунг NH3 аниклаш

Микдори

  • Сувсиз мухитда кислота асос титрлаш. Диметилформамид иштирокида. Титрант- метилат натрий, инд.-ализарин сарик
  • Анестезин ҳидсиз, тахирроқ мазали, ок кристалл кукун бўлиб, совук сувда жуда кам эрийди, иссик сувда бироз осон эрийди, 95 % ли спиртда, хлороформ ва эфирда енгил эрийди. У 89—91,5°С ҳароратда суюқланади.
  • НОВОКАИН
  • Novocainum
  • Пара-аминобензой кислотанинг β- диэтиламиноэтил
  • эфири, гидрохлорид
  • Новокаин тилни жонсизлантирувчи, тахир мазали, оқ кристалл кукун бўлиб, сувда жуда осон эрийди, 95 % ли спиртда эрийди, хлороформда қийин эрийди, эфирда эса эримайди. У 154—156°С ҳароратда суюқланади.
  • ДИКАИН
  • Dicainum
  • Пара-бутиламинобензой кислотанинг β - диметиламиноэтил
  • эфири, гидрохлорид.
  • Дикаин ҳидсиз, тахир мазали, ок кристалл кукун бўлиб, сувда ва спиртда осон эрийди, хлороформда кам эрийди, эфир ва бензолда эса эримайди. У 147—150°С ҳароратда суюқланади.
  • НОВОКАИНАМИД
  • Novocainamidum
  • Пара-аминобензой кислотанинг β - диэтиламиноэтиламид эфири, гидрохлорид.
  • Новокаинамид ҳидсиз, оқ ёки оч сариқ рангли кристалл кукун бўлиб, сувда жуда енгил эрийди, хлороформда кийин эрийди, эфирда эса эримайди. У 165—169°С ҳароратда суюқланади.
  • Азобўёк ҳосил қилиш реакцияси
  • Бромли сув ёки йодхлорид эритмаси таъсирида, ок чўкма ҳолида дибром ёки дийод бирикмаларини ҳосил қилади.
  • Анестезинга хлорид кислота, хлорамин эритмаси ва бироз эфир қўшиб чайкатилса, аралашманинг эфир қатлами тўқ сариқ рангга бўялади. Бу анестезиндаги аминогуруҳ хусусида унинг оксидланишига асосланган.
  • Анестезинни яна ундаги эфирсимон бириккан этил спирти қолдиғи асосида аниқлашда, препаратга натрий гидроксид ва йод эритмаларидан кўшиб киздирилса, ўзига хос йодоформ ҳиди сезилади.
  • Новокаиннинг чинлигини Давлат фармакопеяси унга хос хусусий реакция сифатида кислотали муҳитда калий перманганатни рангсизлантириш бўйича аниқлашни тавсия қилади. Бу реакция новокаиннинг оксидланишига асосланган.
  • Новокаинни сувдаги эритмасидан натрий гидроксид эритмаси таъсирида рангсиз, мойсимон асос ҳолида эркин новокаин ажралиб чикиши орқали ҳам аниқланади.
  • Новокаиннинг чинлигини аниқлашда конц. Н2SO4 ва пергидрол таъсирида оч бинафша рангли бирикма ҳосил қилишидан фойдаланилади. Дикаинга конц. нитрат кислота қўшиб, с/ҳ-да киздириш ёрдамида буғлантириб,унга КОНнинг спиртдаги эритмаси қўшилса, дикаин қизил рангли орто-хиноид туридаги нитротуз ҳ.қ.
  • Дикаиннинг сувдаги эритмасига 25 % ли аммоний роданид эритмаси кўшилса, оқ кристалл шаклида чўкма ажралиб чиқади. У 130—132°С ҳароратда суюқланади.
  • Препарат эритмасини хлорид кислота ва калий бромид иштирокида натрий нитритнинг 0,1 моль/л эритмаси билан титрланади. Сиртқи индикатор сифатида йодкрахмал коғози, ички индикатор сифатида эса тропеолин 00 билан метилен кўки аралашмаси ишлатилади ва титрлаш суюқлик ҳаво рангга ўтгунча олиб борилади
  • Пара-аминобензой кислота хосилаларидан анестезин, новокаин ва дикаин тиббиётда оғриксизлантирувчи, новокаинамид эса антиаритмик модда сифатида ишлатилади. Анестезин сиртдан тери ёки шиллиқ қават анестезиясида 5—10 % ли суртма дори, шамча, сепма ва мойли эритма шаклида ишлатилади. Новокаин маҳаллий оғриқсизлантирувчи модда сифатида 0,25—0,5 % эритма холида инъекцияда қўлланади. Дикаиннинг 0,5—1, 0 ва 2 % ли эритмалари кўз, қулок., томоқ, бурун касалликларида шунингдек стоматология амалиётида оғриқсизлантирувчи модда сифатида ишлатилади.
  • Новокаинамидни юрак маромининг бузилишидан келиб чиқадиган турли касалликларни даволашда 0,25—0,5 г дан ичирилади ёки 10 % ли эритмасидан 5—10 мл мушак орасига юборилади.
  • Анестезин, новокаин ва новокаинамидлар Б рўйхати бўйича, оғзи маҳкам беркитилган қўнғир шиша идишларда, коронғи жойларда сақланади. Дикаин А рўйхати бўйича оғзи маҳкам беркитилган идишларда сақланади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling