Натрий пара-аминосалицилатнинг миқдори, уни ароматик амин сифатида нитритометрия усули бўйича аниқланади. Ички инд. йод-крахмал коғози - Бепаскнинг миқдори ундаги кальций асосида комплексонометрик усул бўйича аниқланади. Бунинг учун аввал маълум миқдордаги препаратни юқори ҳароратда чинни тигелчаларда куйдирилади. Сўнгра ундан қолган қолдиқ (СаСО3) 0,1 моль/л хлорид кислотада эритилади ва кальций ионини мурексид индикатори иштирокида трилон Б нинг 0,05 моль/л эритмаси билан суюқлик қизил-бинафша рангга ўтгунга қадар титрланади.
- Натрий пара-аминосалицилат, Бепаскни сил касаллигининг ҳар хил турларини даволашда ишлатилади, оғзи маҳкам беркитилган идишларда, қуруқ ва қоронғи жойларда сақланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |