Маруза №2. Бойитиш жараёнларини синфлаш
Download 294.62 Kb. Pdf ko'rish
|
2 маъвзу
Маруза №2. Бойитиш жараёнларини синфлаш Режа: 1. Бойитиш жараёнлари хакида маълумот 2. Бойитиш усуллари хакида маълумот ва уларни саноатга татбик этиш. 3. Ёрдамчи жараёнлар хакида тушунча ва уларни ахамияти Фойдали казилмалар албатта казилиб олиниб бойитиш фабрикалари ёки гидрометаллургия заводларига бойитиш, яъни таркибидаги бизга керак буладиган махсулотни кимматбахо компонентни ажратиб олиш учун транпортировка килинади. Демак, фойдали казилмалар бойитиш жараёнлари кетма-кетликда куйидаги 3 та асосий катта кисмга булинади: 1. Тайёрлаш жараёнлари 2. Асосий жараёнлар 3. Ёрдамчи жараёнлар Бу учта бирликдаги жараёнларни бойитишнинг технологияси деб айта олишимиз мумкин. 1. Тайёрлаш жараёнларини урганишдан максад минералл заррачаларининг юза кисмини коплаб турувчи буш тог жинсларидан очиб бериш ва дастлабки хом ашёни бойитишга тайёрлашни тушунамиз. Бу жараёнлар хар-хил прниципда ишлайдиган ғалвирларда, майдалагичлар ва тегирмонларда амалга оширилади. 2. Бойитишнинг асосий жараёнларда эса бойитишга тайёр бўлган хом – ашё заррачаларни хар хил усуллар ёрдамида уларнинг таркиби, физик – кимёвий хоссаларига караб бойитиб ажратиб олиш тушунилади. 3. Ёрдамчи жараёнлардан асосий максад асосий бойитиш жараёнларининг самарадорлигини оширадиган ва кайта ишлаш натижасида махсулотнинг самарадорлигини оширувчи жараёнлар тушунилади. Бунда чангсизлантириш, цехларни шамоллатиш (внтиляция), лойкасизлантириш, сувсизлантириш, куйилтириш фильтрлаш куритиш боскичлари тушунилади. Тайёрлов жараёнлар хам уз навбатида куйидагиларга булинади: 1. Майдалаш. 2. Элаш. 3. Янчиш 4. Классификация, синфларга ажратиш – таснифлаш. Асосий (бойитиш) жараёнлари хам уз навбатида куйидагиларга булинади ва бойитиш усулларини ташкил этади. 1. Гравитация усулида бойитиш. 2. Флотация усулида бойитиш. 3. Магнит усулида бойитиш. 4. Электр усулида бойитиш. 5. Махсус кимёвий усулда бойитиш ва х.к. Фойдали казилмаларни турлари, уларни физик кимёвий таркиби ва характеристикасига караб юкорида келтириб утилган маълум бир технологиядаги бойитиш усули танланади. Download 294.62 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling