Маъруза: 2 Фан: Генетика ва эволюция биология


Download 476.5 Kb.
bet2/3
Sana30.03.2023
Hajmi476.5 Kb.
#1309182
1   2   3
Bog'liq
5-маъруза

Ламарк тур хақида
  • Ламарк фикрига кўра, табиатда турлар жуда секинлик билан ўзгаради. Шу сабабли ҳам уни кузатиш қийин, инсон турларнинг ўзгариш жараёнини эмас, балки натижасини билади, холос. Ламарк турларнинг ўзгармаслиги ҳақидаги фикр нотўғрилигини исботлаш мақсадида инсон умри жуда қиска, турларнинг ўзгариши эса узоқ муддатли жараён, деб уқтиради.
  • Турлар ўзгаришида вақт асосий омил сифатида муҳим аҳамиятга эга.
  • Тирик мавжудотлар тузилишининг мураккаблик формасига қараб, табиатда маълум бир босқич — поғона бор. Ламарк уни градация деб атаган. Градация принципи умум биологик аҳамиятга эга бўлиб, эволюция жараёнининг асосий йўналиши ҳисобланади. Градация принципи, Ламарк қайд этишича, синфлар ва бошқа йирик таксономик гуруҳларни бир-бирига таққослаганда айниқса кўзга яққол ташланади.
  • Ташқи муҳитнинг шакллантирувчи роли ҳақида
  • Ламарк муҳит таъсирига жавоб реак-циясига қараб, барча организмларни 3 гуруҳга бўлган. Биринчи гуруҳга ўсим-ликлар. Иккинчи гуруҳга ташқи таъсир натижасида ҳаракатланувчи, содда ҳайвонлар (инфузориялар, полиплар, нурлилар ва чувалчанглар)ни киритади. Учинчи гуруҳга нерв системаси юксак даражада тузилган, такомиллашган барча бошқа ҳайвонларни киритади.
  • Ламарк қонунлари
  • Ламаркнинг биринчи қонуни. «Ўз ривожланишининг ниҳоясига етмаган ҳар қандай ҳайвонда қандай бўлмасин бирор органнинг бир қадар тез-тез ва узоқ ишлатилиши шу органни оз-оздан мустаҳкамлаб, ривожлантириб, катталаштириб боради ва унга узоқ ишлаши учун кифоя қиларли куч-қувват беради».
  • Ламаркнинг иккинчи қонуни. «Табиат индивидларни қадимдан яшаб келган шароит таъсири остида ва бинобарин, маълум органнинг кўпроқ ишлатилиши ёки маълум органнинг доим ишлатилмаслиги таъсири остида шахсларни нимаики ҳосил қилишга ёки йўқотишга мажбур этган бўлса, агар эндигина касб қилинган ўзгаришлар иккала жинс ёки янги наслни ҳосил қилган шахслар учун умумий бўлса, шуларнинг ҳаммасини дастлабки формалардан пайдо бўлган янги шахсларда кўпайтириш йўли билан сақлайди».
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling