Маъруза №2 маълумотлар базасини бошқариш тизимлари


Download 302.63 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/3
Sana30.04.2023
Hajmi302.63 Kb.
#1410390
  1   2   3
Bog'liq
2-mavzu MB (1)



14 
Маъруза №2 
МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМЛАРИ.
Режа: 
-Маълумотлар базасини бошқариш тизимлари 
- MS Accessнинг асосий объектлари 
- Accessнинг стандарт функциялари 
Маълумотлар базасини бошқариш тизимлари 
Маълумки, маълумотлар базаси (МБ) тушунчаси фанга кириб келгунга 
қадар, маълумотлардан турли кўринишда фойдаланиш жуда қийин эди.
 
Маълумотлар базасини бошқарувчи тизим (МББТ) – маълумотлар 
базасини ҳосил қилиш, уларни тўлдириш ва қайта ишлашни амалга оширувчи 
тизимдир.
МББТлар катта информацион массивлар – маълумотлар базасини (МБ) 
бошқариш системаси бўлиб, у янги базалар системасини яратишга, уни янги 
маълумотлар билан тўлдиришга ва таҳрир қилишга ҳамда маълумотларни 
визуаллаштиришга мўлжалланган воситалар мажмуидир. 
Маълумотларни визуаллаштириш – кўрсатилган омилларга кўра 
маълумотларни танлаш, уларни тартиблаш, чиқариш қурилмасига бериш учун 
мослаб таҳрир қилишдир.
МББТда қўлланилувчи файл ҳам ҳар қандай файл каби 2 қисмдан: файл 
номи ва кенгайтмасидан ташкил топади, файлларнинг кенгайтмалари файллар 
типини аниқлайди. Файл номи хоҳлаган ҳарф, рақам ва бошқа белгилардан 
(дефисдан ташқари) ташкил топиши мумкин, файл номи ҳарф билан 
бошланиши ва бўш позиция (пробел)ларга эга бўлмаслиги керак.
Ҳозирги кунда кўплаб МББТлар қўлланилмоқда, уларнинг асосий қисми 
махсус тил сифатида яратилган. Бу тизимларни яхши ўзлаштирган 
фойдаланувчи ўзи учун қулай дастурлар яратиши, МБлар устида амалларни 
бажара олиши мумкин. Бундай тизимлар сарасига Cliррer, Рaradоx, FоxРrо 
Аccess дастурларини кўрсатиш мумкин.


15 
МББТ ларнинг бир неча турлари мавжуд: 
Оддий МББТлар. Булар фақат битта информацион массивлар (жадваллар) 
билан ишлаш имкониятини беради, масалан, шахсий картотека. Улар ёрдамида 
маълумотларни киритиш, қидириш, саралаш, ҳисобот тайёрлаш ва ҳ.к. мумкин. 
Уларга PC-FILE, Reflex, Q&A мисол бўлади. 

Download 302.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling