Ma’ruza №2 Замонавий ўқув-техник воситалари. Замонавий ахборот технологиялари ўқув техник воситалари: компьютер синфлари, мультимедиа проекторлар, электрон доска
Download 107.72 Kb.
|
2-ma`ruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- Инфрақизил ва ултратовушли интерфаол доскалар
- Электромагнитли интерфаол доскалар
Сенсорли интерфаол доскалар
Сенсорли интерфаол доскаларда резистив матрица – яьни интерфаол досканинг пластик юзасига монтаж қилинган, жуда хам ингичка симлардан тўқилган ва қатламлари орасида хаво бўшлиғи мавжуд бўлган икки қатламли сим тўр ишлатилади. Доска юзасига тушириган босим оқибатида биринчи қатлам тўр симлари иккинчи қатлам тўр симари билан тўқнашади. Сенсорли технологияга асосланган интерфаол доскалар, компютер сичқончасининг тугмасини босиш орқали таьсир кўрсатилгани каби қўл бармоқлари (ёки ҳар қандай бошқа предмет) билан доска юзасига тегиш орқали таьсир кўрсатиш амалларига жавобан тегишли муносабат билдиради. Ушбу технология махсус электрон маркерлардан фойланишни талаб қилмайди, иш жараёнида ҳеч қандай нурланишлардан фойдаланилмайди ва ташқи тўсиқларга чидамли. Мазкур технологиянинг камчиликларига қуйидагилар киради – доска юзасида бармоқ ёки маркер билан тез харакат қилинганда резистив матрицанинг реакцияси бироз кечикади, шунингдек, доска юзасига осонлик билан зарар етказилиши мумкин. Инфрақизил ва ултратовушли интерфаол доскалар Мазкур интерфаол электрон доскаларда маркер (stilus) холатини аниқлаш учун инфрақизил ёки ултратовушли датчиклардан фойдаланилади. Айрим холатларда бундай датчиклар ўрнига маркер (stilus)нинг жорий холатини юқори даражада аниқлай оладиган инфрақизил лазерлардан ҳам фойдаланилади. Инфрақизил электрон интерфаол доскаларда сигналларни қабул қилиш ва узатиш вазифасини бажарувчи инфрақизил ускуналардан фойдаланилади, бунда интерфаол доска юзасида горизонтал ва вертикал чизиқлардан иборат кўзга кўринмас тўр пайдо бўлади. Интерфаол доска юзасига электрон маркер текказилганда инфрақизил нур ёьли беркитилади ва датчикга сигнал етиб бормайди. Шундай қилиб, маркер билан электрон доска юзасига таьсир кўрсатилган нуқта координаталари аниқланади ва кейинги ишлов бериш учун компютерга узатилади. Инфрақизил электрон доска юзаси қаттиқ антивандал қатлам билан қопланган бўлиб, унда маркер билан ҳам, қўл бармоқлари билан ҳам ишлаш мумкин. Электромагнитли интерфаол доскалар Электромагнитли интерфаол доскаларда электромагнит тўлқинларининг изоляцион материаллар орасидан ўтиш ҳусусиятига асосланган технологиядан фойдаланилган. Электромагнит тўлқинларини узатиш воситаси сифатида “електрон stilus” ёки “электрон marker” деб аталувчи махсус электрон қаламдан фойдаланилади. Ушбу электрон қалам билан интерфаол доска устига чизилганда, қалам учи теккан жойда электромагнит тўлқинлари юзага келади. Юзага келган электромагнит тўлқинлари досканинг X-Y координата симлари орқали қабул қилинади. қабул қилинган ахборотлар компютерга узатилиб таҳлил қилинади ва электрон маркер таьсир этган нуқталарнинг координаталари ҳисобланади, ахборотларга ишловлар берилиб тегишли амалларнинг ижроси таьминланади.Электромагнитли интерфаол доска ҳам инфрақизил электрон доска юзаси каби қаттиқ анивандал қопламга эга, лекин бундай доскада қўл бармоқлари билан ишлаш имконияти мавжуд эмас. Download 107.72 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling