Маъруза-20 Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш усуллари. Режа: Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш усуллари
Совуқ уриши ва одам сувга чўкканида биринчи тиббий ёрдам курсатиш
Download 42.67 Kb.
|
HFX va AMM 20 - mavzu
Совуқ уриши ва одам сувга чўкканида биринчи тиббий ёрдам курсатиш
Баданиинг совуқ олиши (совуқ уриш) паст ҳарорат таъсири қилиши натижасида тўқималарнинг шикастланишидир. Об-ҳаво ҳароратининг пастлиги, совуқ, аччиқ изғиринда, қор ва ёмғир остида қолиш натижасида одам танаси юзасининг очиқ жойлари, айниқса қўл-оёқ, юз, қулоқ, бурунни совуқ уриши мумкин. Пойабзалнинг ҳўл ва тор бўлиши, шунингдек, очиқ ҳавода узоқ вақт совуқ таъсирида қолиш ҳам бунга сабаб бўлади. Тананинг совуқ урган қисми аввалига санчиб, ачишади, кейин эса, териси оқариб ёки кўкариб кетади, ҳеч нарсани сезмай карахт бўлиб қолади. Натижада қўл ёки оёқ фаол ҳаракат қила олмайди. Шикастланиш кўдамининг нечоғлик чуқур ва кенглигини совуқ таъсири тўхтаганидан кейин, орадан бир неча соат, баъзан кун ўтганидан сўнг аниқлаш мумкин. Бунда тананинг совуқ олган жойи шишиши, яллиғланиши, баъзан тўқималарнинг нобуд бўлиши кузатилади. Тўқималарнинг қанчалик чуқур шикастланганига қараб, совуқ уришининг тўрт даражаси қайд этилади: енгил/1/, ўртача оғир /II/, оғир /Ш/ ва жуда оғир/1У/. Баданини совуқ урган одамга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишда энг аввало уни иссиқ бинога олиб кириш, иложи бўлса, иссиқ сувли ваннага тушириш, унга иссиқ чой, қахва ичириш зарур. Кейин ҳўл кийими ва пойабзали мумкин қадар тезроқ қуруғига алмаштирилади. Тўқималарда кўзга ташланадиган жиддий ўзгаришлар, яъни терида қавариқлар, эти нобуд бўлган жойлар бўлмаса, совуқ олган соҳани спирт, атир, тоза пахта, салфетка, сочиқ билан артиб, тозалаш зарур. Агар терида ўзгаришлар бўлмаса, шикастланган спирт, атир билан артилгач, тоза, қуруқ қўл билан тери қизаргунча оҳиста ишқаланади, устидан стерил боғлам қўйилади. Сувга чўкиш (ғарқ бўлиш) нафас олиш йўлларининг суюқликка, сувга тўлиб қолишидир. Сувга чўккан одамнинг нафас олиш йўллари, айниқса бронхлари ва ўпкасига сув кириб ҳаво танқислиги бошланади, натижада нафас олиш, юрак фаолияти тўхтайди. Бундай ҳолатда одамни иложи борича сувдан тезроқ чиқариб олиш, кейин оғзи билан бурнини балчиқ ва шилимшиқдан тозалаш зарур. Шикастланган одамни бирор иссиқроқ мато, кийим-бош, адёл ёки чойшаб билан ўраб, ёрдам бераётган кишининг тиззасига қорни билан бошини пастга эгиб ётқизилади, кўкрак қафасига босиб, ўпкаси билан ошқозонидаги сув ташқарига чиқарилади. Шундан кейингина шикастланган одамни чалқанча ётқизиб, сунъий нафас олдириш ва юрагини билвосита уқалашга киришилади. Бундай хатти-ҳаракатлар шикастланган одамнинг нафас олиши тикланиб, асли ҳолатига кегунча давом этдирилади. Мабодо амалга оширилган чора-тадбирлар нафсиз бўлиб, ўлимнинг объектив белгилари (кўз қора-чиғлари кенгайиб, ёруғликни сезмаса, юрак урмай, тўхтаб қолса, танада мурда доғлари) пайдо бўлса, организмни қайта жонлантириш, тирилтирий тадбирлари тўхтатилади. Нафас олиш билан юрак фаолияти тикланган тақдирда эса, шикастланган одамнинг баданини иситиш, унга иссиқ чой ва қаҳва ичириш, замбилга ётқизиб тезроқ яқинроқдаги тиббий муассасага олиб бориш жоиз. Офтоб уриши ёки иссиқ элитиши юқори ҳарорат таъсири натижасида рўй беради. Натижада шикастланган одамнинг бутун аъзойи бадан ҳаддан ташқари қизийди, боши оғрийди, қулоқлар шанғиллайди, дармони қурийди, кўнгли айнийди, қайт қилади. Баъзан бемор алаҳлайди, кўз қорачиқлари кенгаяди, нафас олиши тезлашади, томир уриши 140-160 гача етади, ҳушидан кетади. Бундай ҳолатда беморни аста жойга олиб, кийимларини ечиш, бошини баландроқ кўтариб ўтқизиш, орқаси билан суянчиққа суяб, ётқизиш, бошига ва юрак соҳасига оовуқ нарса босиш, новшадил спирти ҳидлатиш, кўпроқ суюқлик ичиш, қаҳва ичириш керак. Заруратга қараб суъний нафас олдириш ва юракни билвосита уқалаш усуллари қўлланилади. Download 42.67 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling