Грави ва йирик қумлар учун........................................................6
Зич турпоқ грунт ва йирик зич қум учун.................................4
Қуруқ чангли,тоза паст зичликдаги қум учун...........................2
Заиф тўрпоқли грунт учун............................................................1
Илли грунт учун............................................................................0,5
Г рунтнинг юк остида ишлашини кўрамиз. Агар асосда пойдеворни ўрнатиб уни юкласак, асос пасая бошлайди ёки чукади. Бунда аввал грунтни зичлашиш фазаси юз беради, юкнинг янада ортиши таъсири остида у силжиш фазасига ўтади. Юкнинг таъсири юқотилганда грунт олдинги ҳолатини эгаллашга ҳаракат қилади, лекин охиригача қайтмайди, чунки бунда грунтни зичлашишига олиб келадиган эластик бўлмаган чукишлар юз беради. Силжиш фазоси юз берганда чукиш ортиб боради ва нотекис бўлади, силжиш майдончаси пойдевор остида узлуксиз сирпаниш юзасини вужудга келтиради. Шунда учунчи фаза – грунтни сиқиб чиқариш юз беради. Бунда пойдевор чуқур пастга тушади, бу эса бугра СОе (6.2-расм) ҳосил бўлишига олиб келади.
Бундай ҳодиса кутилмаганда бирдан юз беради ва катастрофик характерга эга бўлади.
Дастгоҳларни тўғрилаш
Дастгоҳлар доимий ишлайдиган жойида пойдеворга ўрнатилади. Пойдевор дастгоҳнинг ё таянч қисми бўлиб хизмат қилади, ёки у билан бикр боғланиб, унга қўшимча турғунлик ва бикрлик беради. Фойдаланиш жараёнида дастгоҳнинг иш сифати кўп жиҳатдан унинг доимий ишлаш жойига қандай монтаж қилинганидан боғлиқ бўлади.
Дастгоҳларни сехда ўрнатишда иккита асосий усул қўлланади. Нормал аниқлидаги, бикр станинига эга бўлган ва нисбатан кичик оғирликдаги (6 т гача) дастгоҳлар одатда сехнинг бетон ёки бошқа полига бевосита ўрнатилади. Ўрнатишда дастгоҳ ҳолати уровен ва клинлар ёдамида обдон выверка, шундан сўнг дастгоҳ асоси семент билан тўлдирилади. Дастгоҳни сехнинг бетон поли билан ишончли бирикиши учун пойдевор болтлари қўланилади. (6.3, а, б, в ва г-расм).
Дастгоҳларни бўндай ўрнатишнинг афзаллиги жиҳозни сехда нисбатан тез ва кам харажатларда қайта ўрнатиш мукинлиги. Оғир ва аниқ дастгоҳлар ҳамда катта динамик кучлар
Do'stlaringiz bilan baham: |