Маъруза №27 Юк кўтариш машиналари Режа


Download 66.1 Kb.
bet2/3
Sana10.02.2023
Hajmi66.1 Kb.
#1184800
1   2   3
Bog'liq
Yuk koʻtarish mashinalarini avtomatlashtirish

Мачтали кранлар- стационар кўтариш крани бўлиб металлоконструкция ва механизмлар бир-бирига боғлиқ бўлмайди.
Бу кранлар металлоконструкцияси стрела билан шарнирли боғланган мачта комбинациясидан иборат. Кранлар қаттиқ оёқли ёки вантли турга бўлинади. Қаттиқ оёқли кранлар кўчмас бўлади у иншоот деворига маҳкамланган бўлади. Стрелка шарнири вертикал текисликда ва вертикал ўқ атрофида айланади.
Мачтали кранлар 1.... 200 т гача юк кўтаради ва монтаж ншларида қўлланилади.
Ҳамма кран конструкциялари қаттиқлигини ошириш учун оёқларнинг бири ферма шаклида тайёрланади.
Минорали кранлар- найзасимон турга эга бўлиб вертикал жойлашган минора юқори қисмида жойлашади. Кран кўтариш лебедкаси, бурилувчи майда ва минорага эга. Стационар ва кўчма турларга бўлинади.
Стационар кранларнинг таянч рамаси монолитли ёки йиғма таянч асосга эга бўлади.
Кўчма кранлар юриш ғилдиракларига ёки занжирли аравачага таянади у рельс йўли ёки тўғридан тўғри грунтга таянади.


Стрелали ўзи юран кранлар.
Стрелали ўзи юран кранлар қурилиш майдонларида яхши ҳаракатга эга бўлгани ва жойдан-жойга кўчишга қулай бўлгани учун барча турдаги қурилишларда, юклаш-тушириш, қурилиш-ўрнатиш ва тузатиш ишларида кенг қўлланилади. Иш механизмларининг юритишига кўра бир ёки кўп моторли бўлади.


Кабелли кранлар.
Кабелли кранлар тўғон-кўприклар, саноат бинолари қурилишида ҳамда йирик омборларда қўлланилади. Кран минора туридаги икки таянчдан иборат. Таянчлар ўртасида пўлат арқон тортилади, пўлат арқон бўйлаб эса аравача полиспасти ва илгак осмаси билан бирга ҳаракатланади. Пўлат арқон қўзғалмас қилиб маҳкамлаб қўйилиши ёки контр юк (контргруз)оғирлиги билан таранглаб турилиши мум кин.Канатни таянчлардан бирининг қиялатиш ҳисобига ҳам таранглаш мумкин. Таянчлар қўзғалмас бўлади унда улар пойдеворга маҳкамланиб торткилар ёрдамида маҳкамлаб қўйилади. Бу кранлар фақат тор зонада хизмат қилади. Қўзғалувчан кранларнинг таянчлари рельс йўллар бўйлаб ҳаракатланади, бунда ҳар иккала таянч параллел ҳолда ҳаракатланади ёки битта таянч қўзғалмас қилиб маҳкамланган ҳолда иккинчиси рельс бўйлаб айлана ёйи ҳосил қилиб ҳаракатланади.
Кабелли кранларнинг юк кўтарувчанлиги ва пролети узунлиги уларнинг вазифасига кўра ҳар хил бўлади. Омборхоналарда юклаш- тушириш ишлари учун мўлжалланган кранларнинг юк кўтарувчанлиги 1,5...2,5 т ва оралиғи 250 м гача бўлган кранлар қўлланади. Гидротехника иншоотлари қурилишида кранлар пролет 1600 м, юк кўтарувчанлиги 150 т ни ташкил этади.
Юк ташиш машиналари асосан юкларни горизонтал йўналишда ташиш учун мўлжалланган, айримлари юкларни юқорига ва бурчак остида йўналтириш учун ишлатилади. Юкларни юқорига кўтариш учун хизмат қиладиган юк ташиш машиналари элеваторлар дейилади.
Улар сочилувчан (цемент, қум, тупроқ, чақиқ, тош, шлак ва ҳокозо), пластик (бетон аралашмаси ва бошқа қоришмалар) ва майда донли (ғишт,
тош, тўсин, яшик ва ҳоказо) юкларни ташиш учун ишлатилади. Улар ёрдамида юклар оқим (поток) усулида тўхтовсиз, иш унумдорлиги ўзгармас ҳолда ва маълум йўналишда ташилади. Бу машиналарни бир жойдан иккинчи жойга олиб қўйиш қийинлиги сабабли, улар қўзғалмас ва ярим қўзғалмас ҳолда ишлатилади.
Ишчи аъзосининг турига кўра юк ташиш машиналари лентали, тўшамали, роликли, винтли, чўмичли, қирғичли ва бошқа турларга ажралади.
Тортиш воситасининг турига кўра, улар лентали, занжирли, винтли, айланувчи қувурли турларга бўлинади. Юклар механик, инерция ва оғирлик кучлари таъсирида ҳаракатлантирилади.
Бу белгисига кўра юк ташиш машиналари механик, инерцияли, гравитацион турларга ажралади. Инерцияли машиналарга тебранувчи қурилмалар, гравитацион машиналар, айланувчи қия қурилмалари ва бошқалар киради.
Бу машина ва қурилмаларда ташилаётган юклар 3-гуруҳга бўлинади: 1- донали, 2-сочилувчан, 3-хамирсимон (ёпишқоқ).



  1. Даврий ишлайдиган машиналарда турли механизмлар иш шароитининг ўзгаришини ифодалаш учун иш режими деган тушунча киритилган.

Юк кўтариш машиналари иш режиминини аниқлаш учун бир неча омиллар ҳисобга олинади: яъни, механизмларни йил бўйи ишлатиш коэффициенти, механизм моторининг нисбий уланиш давомийлиги.
Механизмлар асбоб-ускуналарининг иш режимини аниқлаш учун юқоридаги омиллардан ташқари, ташқи муҳит ҳароратининг таъсири, шунингдек механизмни бир соат давомида юргизишлар сонини ҳисобга олиш керак.
Давлат техника назорати қоидаларига биноан юк кўтариш машиналарида қуйидаги иш режимлари белгиланган: дастаки юритмали машиналар учун (Д); машина юритмалари учун енгил –(Е); ўрта (Ў); оғир (О) ва ўта оғир (ЎО.)
Ҳар бир механизмнинг иш режими асосий юк кўтариш механизми учун белгиланган бўлади. Кран металл конструкцияларини ҳисоблашда ҳам шу иш режимларига риоя қилинади.
Дастаки юритмали кранлар кўп танаффуслар билан ишлайди ва ҳаракатланиш тезлиги кичиклиги билан ажралиб туради. Одатда, бундай иш режими ёрдамчи юк кўтариш механизмларига хос бўлади.
Енгил режим (Е) да кран кўп танаффуслар билан, камдан-кам номинал юклар билан ишлайди, ҳаракатланиш тезлиги кичик, бир соатда электр моторни ишга тушириш сони камлиги ва уланиш давомийлигининг кичиклиги билан характерланади. Бундай режим таъмирлаш-механика цехларида ишлайдиган кўприк кранлар ва электростанцияларнинг машина залларида ишлайдиган кранларнинг механизмларига хос.
Ўрта (Ў) режим турли массали юклар билан ишлаш, ўртача ҳаракатланиш тезлиги ва моторнинг ўртача уланиш давомийлиги билан характерланади. Бу режим, ўрта серияли ишлаб чиқаришнинг механика- йиғув цеҳларида ва таъмирлаш-механика цехларида ишлайдиган кўприк кранларига хосдир.
Оғир режим (0)-доимий юклар билан ишлаш (номинал қийматга яқин массали), катта ҳаракатланиш тезлиги, бир соатда электр моторни ишга тушириш сонининг катталиги ва юқори уланиш давомийлиги билан характерланади. Бу режим йирик серияли ишлаб чиқаришнинг механика- йиғув цеҳларида ва таъмирлаш-механика цехларида ишлайдиган кўприк кранларга хос.
Ўта оғир режим (ЎО)-доимий юклар билан ишлаш (номинал қийматга яқин массали) катта ҳаракатланиш тезлиги, бир соатда электр моторни ишга тушириш сонининг катталиги ва юқори уланиш давомийлиги билан характерланади. Бу режим йирик серияли ишлаб чиқаришнинг технологик цехлари ва омборларида ишлайдиган кўприк кранларнинг барча механизмларига хосдир.
Электр асбоб-ускуналар ва юк кўтариш машиналари механизмларининг иш режими қуйидаги кўрсаткичлар билан ифодаланади (1.1-жадвал):

  1. Юк кўтарувчанлиги бўйича крандан фойдаланиш коэффициенти; кўтариш механизми учун:

R Qўр ,
(1.1)


Q
юк
ном
Буриш ва ҳаракатлантириш механизмлари учун:



R Qўр Gм ,
(1.2)


Q
юк
ном

  • Gм

Бунда Qўр
–кўтарилаётган юк ва юк илгич мосламаларининг ўртача массаси;

т: Qном
-номинал юк кўтарувчанлик; т; Gм
-механизмда кўчирилаётган

юкнинг массаси, т (кран ёки аравача массаси билан бирга).

  1. Йил давомида механизмдан фойдаланиш коэффициенти:




Download 66.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling