Маъруза-3 Режа: Т


-расм. Юкларнинг йириклаштирилган таснифи


Download 157.14 Kb.
bet3/3
Sana30.04.2023
Hajmi157.14 Kb.
#1405988
1   2   3
Bog'liq
ТУК-мавзу-3-маъруза-2 (2)

1-расм. Юкларнинг йириклаштирилган таснифи.
2- жадвал.
Логистика нуқтаи-назаридан транспорт турларининг тавсифлари.

Транспорт тури

Афзалликлари



Камчиликлари

1

2

3

Темир йўл транспорти

  • Юкори ташувчанлик ва ўтказувчанлик қобилияти;

  • Иқлим шароитлари, йилнинг фасллари ва сутканинг вақтига боғлиқ эмаслик;

  • Ташишларнинг юқори мунтазамлиги;

  • Нисбатан паст тарифлар; транзит жўнатмалар учун каттагина чегирмалар;

  • Юкни узоқ масофаларга етказиб беришнинг юқори тезлиги;

2

  • Ташувчилар сонининг чегараланганлиги;

  • Ишлаб чиқариш-техника базасига катта капитал қўйилмалар;

  • Ташишларнинг катта материал сиғими ва энергия сиғими;

  • Охирги сотиш (истеъмол қилиш) нуқталарига етиб боришнинг пастлиги;

  • Юкларнинг етарлича юқори даражада сақланмаслиги

3

Денгиз транспорти

  • Қитъалараро ташиш имконияти;

  • Уязоқ масофаларга ташиш таннархининг пастлиги;

  • Юқори ташувчанлик ва ўтказувчанлик қобилияти;

  • Ташишларнинг капитал талаблигининг пастлиги;

  • Ташишларнинг чегараланганлиги;

  • Етказиб бериш тезлигининг пастлиги (катта транзит вақти);

  • Табиий-иқлим, навигация ва об-ҳаво шароитларига боғлиқлик;

  • Мураккаб порт инфратузилмасини яратиш зарурлиги.

Ички сув (дарё) транспорти

  • Чуқур сувли дарёлар ва сув ҳавзаларида юқори ташувчанлик имконияти;

  • Ташишлар таннархининг пастлиги;

  • Капитал талабликнинг пастлиги ;

  • Ташишларнинг чегараланганлиги;

  • Юкларни етказиб бериш тезлигининг пастлиги;

  • Дарёлар ва сув ҳавзалари чуқурлигининг бир текис эмаслигига ва навигация шароитларига боғлиқлик;

  • Мавсумийлик;

  • Ташишлар ва юкнинг сақланишининг етарлича ишончли эмаслиги;


Автомобиль транспорти

  • Юқори етиб борувчанлик; юкни “эшикдан-эшиккача” ташиш имконияти;

  • Юқори маневрчанлик, қайишқоқлик, динамиклик;

  • Етказиб бериш тезлигининг юқорилиги;

  • Етказиб беришнинг турли маршрутлари ва схемаларидан фойдаланиш имконияти;

  • Юкнинг сақланишининг юқорилиги;

  • Юкни кичик партиялар билан жўнатиш имконияти;

  • Кўпроқ тўғри келадиган ташувчини танлашнинг кенг имкониятлари;


  • Унумдорликнинг пастлиги;

  • Об-ҳаво ва йўл шароитларига боғлиқлик;

  • Узоқ масофаларга ташиш таннархининг нисбатан юқорилиги;

  • Етарлича бўлмаган экологик тозалик;

Ҳаво транспорти

  • юкни етказиб беришнинг энг юқори тезлиги;

  • юқори ишончлилик;

  • юкнинг энг юқори даражада сақланиши;

  • энг қисқа ташиш маршрутлари;

  • Ташишлар таннархининг юқорилиги;

  • Бошқа транспорт турлари орасида энг юқори тарифлар;

  • ташишларнинг юқори капитал сиғими, материал сиғими ва энергия сиғими;

  • об-ҳаво шароитларига боғлиқлик;

  • географик эришувчанликнинг етарли эмаслиги;

Қувурлар тармоғи транспорти

  • таннархнинг пастлиги;

  • юқори унумдорлик (ўтказиш қобилияти);

  • юкнинг юқори даражада сақланиши;

  • капитал талабликнинг пастлиги;

  • юк турларининг чекланганлиги (газ, нефть маҳсулотлари, хомашё материалларининг эмульсиялари);

  • ташиладиган қилинадиган юкларнинг кичик ҳажмларига етарлича эришиб бўлмаслик;

Транспортнинг ҳар бир тури (қувурлар тармоғи транспортидан ташқари) транспорт воситасининг (ҳаракатланувчи таркибнинг, ҳаракатланувчи бирликларнинг) маълум бир типи ва транспорт воситасини эксплуатация қилиш, унга техник хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлашни ташкил қилиш учун зарур бўладиган ишлаб чиқариш базаси билан тавсифланади.
Транспортнинг логистик инфртузилмасида иккита асосий таркиб топтирувчини ажратиш қабул қилинган:
1. Транспорт тармоғи;
2. Ҳар хил транспорт турларининг ҳаракатланувчи таркиби.
Транспорт тизимининг таркибий қисмлари сифатида одатда йўллар (темир йўллар ва автомобиль йўллари, сув йўллари, ҳаво трассалари ва бошқалар), терминаллар, ҳаракатланувчи таркиб ва тортувчи воситалар кўриб чиқилади. Логист учун бу таркибий қисмларнинг баъзи бир техник-эксплуатацион параметрлари муҳим бўлади, улар ечимларни оптималлаштириш предмети бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Ҳаракатланувчи таркиб учун бу параметрлар қуйидагилар ҳисобланади;

  • техник ва эксплуатацион тезлик;

  • юк сиғимлари ва транспорт воситаларининг ўзларининг габарит ўлчамлари;

  • тўлиқ оғирлик, ўқларга тушадиган юклама;

  • двигателнинг (куч қурилмаларининг) қуввати;

  • тиркамалар, ярим тиркамалар, вагонлар ва ҳоказоларнинг юк кўтарувчанлиги ва габарит ўлчамлари.

Боғланиш йўллари учун:

  • ўтказиш қобилияти;

  • ўтиш қисмининг (темир йўл изининг) кенглиги, фарватернинг кенглиги ва чуқурлиги;

  • йўл полотноси, рельсларга тушадиган йўл қўйиладиган юклама.

Терминаллар учун:

  • омборнинг фойдали майдони;

  • айланишлар сони;

  • кўтариш-ташиш ва омбор асбоб-ускуналарининг унумдорлиги ва ҳоказолар.

Логистика тизимида ўзига хос муҳим роль автомобиль транспортига тегишли бўлади, чунки у транспорт мажмуасининг кўпроқ қайишқоқ ва мобил (сафарбар) таркибий қисми ҳисобланади. Автомобиль транспортисиз ишлаб чиқарувчиларни таъминлаш ва сотиш тизимларида замонавий логистик технологияларни (масалан, “эшикдан-эшиккача” логистик технологиясини) амалга ошириб бўлмайди.
Мамлакат олдида турган кўпроқ аҳамиятга молик вазифалар орасидан транспорт-логистика инфратузилмасини ривожлантиришни алоҳида ўрин тутади.


Назорат саволлари



  1. Транспортнинг логистик инфртузилмаси асосий ташкил этувчилари нималар?

  2. Транспорт логистика жараёнларини оптималлаштириш предмети (параметрлари)ни тушунтириб берингн.

  3. Автомобиль транспортининг афзалликлари ва камчиликлари.

  4. Темир йўл транспорти афзалликлари ва камчиликлари.

  5. Ҳаво транспортининг афзалликлари ва камчиликлари.

  6. Денгиз транспортининг афзалликлари ва камчиликлари.

  7. Қувур транспортининг афзалликлари ва камчиликлари.

Download 157.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling