Маъруза-3 Режа: Т


Транспортнинг ҳар хил турларини йириклаштирилган солиштирма логистик тавсифлари


Download 157.14 Kb.
bet2/3
Sana30.04.2023
Hajmi157.14 Kb.
#1405988
1   2   3
Bog'liq
ТУК-мавзу-3-маъруза-2 (2)

Транспортнинг ҳар хил турларини йириклаштирилган солиштирма логистик тавсифлари

Транспорт тури

Транспортнинг ўзига хос хусусиятлари

Қўлланилиш соҳаси

Афзалликлари

Камчиликлари

1

2

3

4

Темир йўл транспорти

Юқори ўтказувчанлик ва ташувчанлик қобилияти, ташишларнинг мунтазамлиги ва таннархининг пастлиги.
Узоқ масофага юкларни нисбатан тез етказиб бериш.
Юк ортиш ва тушириш ишлари қулай тарзда ташкил этилган.
Юкларни ташиш баҳосида чегирмалар мавжудлиги.

Йўлларни қуришга йирик капитал харажатлар, металл сарфи. ташиш тезлигининг нисбатан пастлиги, юкни сақланиш даражасининг пастлиги, операторлар сонининг чекланганлиги.

Амалда чекланмаган

Денгиз транспорти

Юкларни қитъалараро оммавий ташишни таъминлайди, таннархнинг пастлиги, амалда чекланмаган ўтказиш қобилияти

Порт хўжалигини яратишга катта капитал харажатлар, иқлим, навигация ва сиёсий шароитларига боғлиқлик.
Етказиб бериш тезлиги паст.



Қитъалараро ташишлар

Дарё транспорти

Юқори ташувчанлик қобилияти, ташишлар таннархининг юқори эмаслиги, кемачиликни ташкил қилиш учун унчалик катта бўлмаган капитал қўйилмалар

Худди денгиз транспортидаги каби камчиликлар, чуқурликларнинг бир хил эмаслиги, ишнинг мавсумийлиги, ташиш тезлигининг унчалик катта эмаслиги

Сув йўлларининг географияси билан чегараланади

Автомобиль транспорти

Юқори маневрлик, мослашувчанлик, динамиклик.
Доимий етказиб беришни таъминлайди.
Маҳсулотни қадоқлашга нисбатан кам талаблар,унчалик катта бўлмаган капитал қўйилмалар

Паст ташувчанлик ва ўтказувчанлик қобилияти, ташишлар таннархининг нисбатан юқорилиги
Об-ҳаво ва йўл шароитларига боғлиқлик.



Амалда чегараланмаган

Ҳаво транспорти

Етказиб бериш тезлигининг юқорилиги, энг қисқа бориш йўли.
Юкларнинг юқори хавфсизлиги.



Катта капитал қўйилмалар, ташишлар таннархининг юқорилиги

Аэропортнинг жойлашиши билан чегараланади

Қувур транспорти

Ташиш таннархининг пастлиги.
Юқори иш иш унумдорлиги (ўтказувчанлик).
Юкларнинг юқори хавфсизлиги.
Нисбатан пастроқ капитал сиғими.



Чекланган юк турлари (газ, нефт маҳсулотлари, хом ашё эмульсиялари).
Кичик ҳажмдаги юкларни ташишнинг иложи йўқлиги.

Сўнгги истеъмолчигача етказилади.

У ёки бу транспорт турини танлашда, табиийки, ташиладиган юкларнинг тавсифларини ҳисобга олиш зарур бўлади, уларнинг йириклаштирилган таснифи 1- расмда келтиририлган.
Етказиб беришлар занжирларида юкларни ташиш учун у ёки бу транспорт турини танлаш бўйича қарор ишлаб чиқилган теказиб бериш схемаси ва ташиладиган юкнинг турига мувофиқ логистлар томонидан қабул қилинади. Бунда танлов маълум бир транспорт турлариниг ҳаракатланувчи таркибининг ихтисослашганлигига ҳам боғлиқ бўлади.
Ҳар бир транспорт турининг логистик ўзига хос хусусиятларининг кўпроқ деталли тавсифи 2 -жадвалда келтирилган.
1 ва 2- жадваллардан кўриниб турибдики, транспортнинг ҳар бир турига ўзининг ютуқлари ва камчиликлари хос бўлади, логистик бошқарувчи ташиш тури, транспорт воситаси ва конкрет ташувчини (экспедиторни) танлашда уларни ҳисобга олиши лозим бўлади.


Download 157.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling