Маъруза №3 тезликўлчагич


Download 27.52 Kb.
Sana19.06.2023
Hajmi27.52 Kb.
#1615447
Bog'liq
МАЪРУЗА-3


МАЪРУЗА №3


ТЕЗЛИКЎЛЧАГИЧ
Барча замонавий локомотивлар ва моторвагонли ҳаракатдаги таркиблар СЛ-2 ва СЛ-2М туридаги тезликўлчагичлари билан жиҳозланган. Тезликўлчагич визуал ва ўзиёзар асбоб хисобланиб, поезд харакати тезлигини 5 дан 150 гача ёки 220 км/соат ни, локомотивга тезлиликўлчагични ўрнатилган вактдан локомотив босиб ўтган километрларнинг сони йиғиндиси ва куннинг соат ва минутдаги вақтини рўйхатдан ўтказади ва кўрсатади.
Тезликўлчагич тасмасида тезлик километр соатларда; босиб ўтилган йўл километрларда; юриш вақти ва локомотив тўхташи соат ва минутларда; локомотивнинг орқага ёки олдига юриши; тормозланиши босқичи; автостопнинг электромагнит клапанининг ишлатилган ҳолати; локомотив светофорида қизил, сариқ қизил билан ва сариқ чироқларининг мавжудлиги; огохлик ушлагичини босиш.
СЛ - 2М тезликўлчагичи алохида 1корпусда жойлашган механизмлар ва қисмлардан иборат. Шишали ойнача орқали 9 соат миллари, тезлик 10 кўрсатгичи ва километрлар йиғинди ўтганлиги 11 счётчиги кўриниб турибди. Соатни ишга тушириш ва кўрсатгичини бураш 8 калит билан амалга оширилади.

Расм 1.2 СЛ-2М тезликўлчагичи.

Корпуснинг пастки қисмида тормоз магистралидаги ҳаво босимини кўрсатувчи 13 индикатор, 15 маслёнкаси билан ғилдирак жуфти редукторидан 14 келтирилган валиги ва 12 штепселли ажратгич ўрнатилган. 4 сиқгич билан кўтариб қўйиладиган берк 3 қопқоқчаси юқори қисмида, тасматортувчи 2 механизм ва турли маълумотларни тасмага ёзиш учун рўйхатдан ўтказиш ускунаси ўрнатилган. Шиша орқали бу қопқоқда 6 устун йўналишида вертикал силжитилувчи (тезликни, вақтни, босимни) ёзгичлари кўриниб турибди. Қопқоқдаги думалоқ ойнача яримавтоматик блокировкаси билан майдонда ишловчи локомотивдаги сигнал лампаси учун мўлжалланган ва тезли­кўлчагич тасмасида ЭПК ни хуштакни улашдан аввал белгилаш учун аввалдан чироқли сигнализация ускунаси билан жиҳозланади.


Поездлар ҳаракати хавфсизлигини опшриш мақсадида АЛСУ ускунаси локомотив ҳаракати тезлиги билан боғлиқдир.
Ҳаракат тезлиги 20 км/соат тезликдан ошганда тезликўлчагичда ЭПК электромагнитининг ғалтаги занжири ажралади, 6-7 секунддан сўнг эса поездни тезда тўхтатишини келтирувчи автостоп ишга тушади. Бу холда ЭПК электромагнити ғалтагининг занжирини автостопни ишлаб кетмаслиги учун огохлик ушлагичини босишлик би­лан тиклаб бўлмайди. Бундай система хусусияти локомотив светофорининг қизил чироқдаги тезлик назорати деб аталади.
Тезликнинг светофорнинг сариқ-қизил чироғидаги назорати 80 км/соат тезликда йўловчи поездлари ва 50 км/соат юк вагонлари учун содир бўлади.
Тезликўлчагичнинг руйхати кўрсатгичлари тезликўлчагич тасмасининг юқориги ва пастки чегараларида, ўртача бўлимли ўймалари билан амалга оширилади.
Тасманинг юқориги чегарасида 30 мм энликда йўналиш вақти ва локомотивнинг турганлиги ( минутлар сонларда - 0 дан 30 гача ва соатлар - 0 дан 24 гача) белгиланади. Шу ернинг ўзида локомотив светофорининг автостоп ЭПК ва АЛСУ ускунасининг ёқилган ҳолатининг кўрсатгичлари белгиланади. Тасманинг пастки 40 мм эни горизонтал чизиқлар билан 0 дан 150 сонигача бўлинган ва локомотив ҳаракати тезлигини, ўтилган йўлни, ҳаракатни йўналишини, тормоз магистралидаги ҳаво босимини ва бошқа параметрларни рўйхатлаш учун қўлланилади.
Тезликўлчагич тасмасидаги ёзувларга кўра автотормозни бошқаруви жараёнини назорат қилиш мумкин.


НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ



  1. СЛ-2 ва СЛ-2М тезликўлчагичлари қаерларда кўлланилади ?

2. Тезликўлчагичнинг вазифаси нимадан иборат ?
3. Ишга тушиб кетган автостопни тўхтатиш мумкинми - йўқми ?
Download 27.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling