Маъруза №4 Моделларнинг таснифланиши. Mоделлар моддий ва идеалга бўлинади


Download 105.2 Kb.
bet3/4
Sana15.11.2023
Hajmi105.2 Kb.
#1777365
1   2   3   4
Bog'liq
Моделларнинг таснифланиши

Микросатхдаги моделлар. Объект тақсимланган параметрли узлуксиз мухит сифатида ифодаланади.
Микросатхда техник тизимларнинг функционал аломатлари буйича булинмайдиган, базовий деб юритилувчи, элементлари лойихаланади. Бундай элементларга намуна сифатида-рамалар, панеллар ва алоҳида деталларни келтириш мумкин. Уларни лойихалаш деформацияланган элементларнинг мураккабкучланган ҳолатини таҳлил қилишга асосланган. Узлуксиз ишлов берувчи механика усуллари, куч майдони, кучланиш, тезкорлик ва бошкаларни инобатга олиб, мухит элементларининг мураккаб харакати урганилаетганда, гидравлика ва аэродинамикада кенг кулланилади.
Моделларни хосил килиш усулига кўра, улар қуйидагиларга бўлинади:
- назарий, фақатгина математик усуллар билан қурилган моделлар;
-экспериментал, шу билан бир каторда, регрессия тенгламаларини тузиш билан якунланадиган, купомилли экспериментал усуллардан фойдаланиб хосил килинган моделлар.
Аммо ҳатто собиткадам табиатшунос ҳам мутлақ аниқлик билан табиатни тўлиқ тасвирлай олмайди: ҳатто рассом кўриб турган ҳамма нарсани тасвирлаш имкони бўлса ҳам, шунда хам ҳаракат, товуш, ҳидлар қолиб кетади, яъни. ҳаёт унинг барча купкирралигида.
Бундан келиб чиқадики, модел моделлаштирилаетган объектга қараганда соддарок. Бироқ, бу шубҳасиз эмас, масалан, ҳайкалтарош учун модел – табиий шароит. Масалан, қизнинг ҳайкали, қизнинг ўзига қараганда мураккаброқ буладими.
Машина чизмаси ёки радио қабул қилгичнинг схемаси- ҳам моделдир, чунки конструкциялашда кўп холларда бир қатор чизмалар яратилади. Масалан, аввал блок схема, сўнгра принципиал схема, сўнгра монтаж схемаси яратилади.
Уларнинг барчаси нафақат турли даражада деталлашган булажак қабул қилувчини моделлаштиради, балки унинг турли томонларини акс эттиради.
Ахборот тизимлари модели қисмтизимлардан, кисмтизимлар модуллардан, модуллар компонентлардан таркиб топиши мумкин. Маълумотлар базаси модели синфлардан (жадвал) таркиб топади.
Ҳисоблаш тажрибалари усулларидан фойдаланадиган. Ҳисоблаш тажрибаси деб, математик моделларни техник асос сифатида фойдаланадиган амалий математика ва компютерларни куллашга асосланган, тадкикот услубияти ва технологиялари юритилади.
Замонавий компютерларнинг имкониятлари омиллари кенг диапазонда ўзгарадиган математик моделларни таҳлил қилишга ва уларнинг ахамиятини микдорий бахолашга имкон берадиган рақамли каторлар куринишда ифодалашга имкон беради.
Тажриба утказиш мумкин бўлмаган шароитда глобал иқлим тизимларини тадкиклашда; омилларнинг ўзгариши кенг кўламлиги натижасида ҳалокатли, қайтариб бўлмайдиган натижаларга олиб келадиган заиф объектларни тадкиклашда хисоблаш тажрибасининг урнини хеч нарса билан алмаштириб булмайди.
Ўқув жараёнида реал объектлар ўрнига, моделларни тадкиклаш, жуда чекланган укув вактида, жараён хакидаги тасаввурни сезиларли кенгайтиришга имкон беради.

Download 105.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling