Маъруза №5. Мавзу: Криптографик тизимларнинг назарий бардошлилиги


Download 425.83 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/4
Sana21.06.2023
Hajmi425.83 Kb.
#1639120
  1   2   3   4
Bog'liq
Маъруза №5




Маъруза №5.
Мавзу: Криптографик тизимларнинг назарий бардошлилиги.
Мутлақо махфийлик. Мутлақо махфийликни таъминловчи 
криптотизимларнинг калитларига қўйиладиган талаблар. 
Режа: 
1. Криптографик тизимларнинг бардошлилиги масаласи бўйича Шеннон 
ѐндошуви.
2. Криптографик тизимнинг назарий бардошлилиги тушунчаси.
3. Мутлақо махфийлик.
4. Мутлақо махфийликни таъминловчи криптотизимларнинг калитларига 
қўйиладиган талаблар. 
5. Махфий калитнинг ноаниқлик қиймати. 
6. Назорат саволлари. 
7. Фойдаланилган адабиѐтлар. 
Шеннон криптографик тизимларнинг бардошлилиги масаласига икки
хил нуқтаи назар билан қаради. Биринчидан, назарий бардошлилик
масаласини кўрди: «Рақиб криптотаҳлилчиси криптографик тизимнинг 
криптотаҳлили учун етали даражадаги техник ва бошқа керакли воситаларга
эга бўлса ҳамда криптотаҳлил муддати чегараланмаган бўлса, ушбу
криптографик тизимнинг бардошлилиги қандай?». Криптографик 
тизимнинг назарий бардошлилиги тушунчаси криптографик тизимларни
баҳолашга аниқлик киритади, лекин бардошлилиги юқори бўлган 
криптотизимларнинг яратилиши нуқтаи назардан тушкунликка олиб келади.
Амалда кўплаб ҳолларда назарий бардошли криптотизимларнинг 
яратилиши махфий калит ҳажмининг чексиз катта бўлиб кетиши
масаласи билан боғлиқ. Шунинг учун Шеннон криптотизимларнинг
амалий бардошлилиги масаласини ҳам кўрди, агар рақиб
криптотаҳлилчиси криптотаҳлил учун етарли даражадаги воситалар билан



таъминланмаган бўлса ва анализ муддати чекланган бўлса криптотизимнинг
бардошлилиги қандай? Шу ерда алоҳида таъкидлаб ўтамизки, очиқ калитли 
криптотизимлар амалий бардошли бўлиб, назарий бардошли бўлишлари 
шарт эмас.

Download 425.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling