Маъруза 6 Қора металл конларни қидириш ва разведкалашда геофизик усулларни комплекслаш


Download 59.96 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/3
Sana17.06.2023
Hajmi59.96 Kb.
#1524149
1   2   3
Bog'liq
МАЪРУЗА 6

Марганец. Марганецли маъданлар кучсиз магнитли. Темир-
марганецли маъданлар бундан мустасно, уларни магнитланиш қобилияти 
юқори. Марганецли маъданларни зичлиги юыори (4 г/см
3
гача), электр 
қаршилиги баланд (атроф жинслардан, 2 баробар), чунки улар кремний-
карбонатли қалин қатламда жойлашган. Бўшоқ (тупроқли) маъданлар кам 


ёки атроф жинсларникига яқин (1,5 – 2,5 г/см
3
) зичлик ва нисбатан паст 
электр қаршиликга эга (атроф жинсларникидан 5-25 марта кам). Марганецли 
маъданлар табиий ва ундалган қутбланишга эга. 
Геофизик комплекс геохимик ишлар билан бир қаторда 
магниторазведка, электроразведка (ЭП, ДЭП, ВЭЗ, УҚ, ТМ), сейсморазведка 
ва муфассал гравиметрик съёмкани ўз ичига олади. Марганецли қудуқларда 
геофизик усуллар разведка босқичида алоҳида аҳамиятга эга, чунки бундай 
қудуқларда керн (намуна) олиш анча мураккаб. 
Каротаж ишлари комплексига ҚК, ТҚ, МҚК, ННК, ГГК, ГК ва 
активацион каротаж (АК) киради, улар кесимни литологик бўлаклаш, 
маъданли қатламларни ажратиш ва корреляциялаш уларни қалинлигини 
баҳолаш ва фойдали қазилма миқдорини баҳолаш учун қўлланилади. 
Хром. Хром конлари асосли ва ульраасос таркибли магматик 
интрузиялар билан боғлиқ. Хромитларга эга бўлган бундай жинсларни 
зичлиги ва магнитланиш қобилияти атроф жинсларникидан юқори, шунинг 
учун бундай массивларни хариталаш, уларни тузилиши ва ётиш чуқурлигини 
ўрганиш, устки қоплама жинслар қалинлиги аниқлаш учун бундай 
массивларни хариталаш, уларни тузилиши ва ётиш чуқурлигини ўрганиш, 
устки қоплама жинслар қалинлигини аниқлаш учун грави-магниторазведка 
(1:200 000 – 1:50 000) ва ВЭЗ усули қўлланилади. 
Разведка босқичида сейсмоакустик ва радио-тўлқинли қудуқлараро 
ёритиш, қудуқ магниторазведкаси, УҚ, ҳамда ядро-радиометрик каротаж 
усуллари (НГК, ГГК, ННК) ишлатилади.

Download 59.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling