Маъруза 6 Қора металл конларни қидириш ва разведкалашда геофизик усулларни комплекслаш


Download 59.96 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/3
Sana17.06.2023
Hajmi59.96 Kb.
#1524149
  1   2   3
Bog'liq
МАЪРУЗА 6



МАЪРУЗА 6 
 
ҚОРА МЕТАЛЛ КОНЛАРНИ ҚИДИРИШ ВА РАЗВЕДКАЛАШДА 
ГЕОФИЗИК УСУЛЛАРНИ КОМПЛЕКСЛАШ. 
 
Маъдан конларини қидириш ва разведка ишлари 
Геофизик усуллар маъдан конларни қидириш ишларида ҳудудий 
(регионал), қидирув–разведкали ва муфассал разведка ишларида кенг 
қўлланилади. 
Ҳудудий 
ишларда 
(м-б 
1:1000000-1:200000) 
аэрокосмик 
хариталашлар, аэромагнитли ва аэрогамма–спектрометрик хариталашлар, 
гравиразведка, магнитотеллурик ва чуқурликни сейсик зондлаш (ГСЗ) 
ёрдамида Ер пўстининг чуқурлик тузилиши билан маъдан сиғдирувчи ва 
маъдан назорат қилувчи тузилмалар ҳамда маъданли майдонлар 
ҳудудларининг, конлари орасидаги боғланишлар ва фойдали қазилмалар 
тақсимланишининг асосий қонуниятлари аниқланади. 
Геологик хариталаш ёки йирик масштабли хариталаш асосида 
қидирув (м-б 1:50000), геофизик тадқиқотлари (аэромагнит, аэрограмма – 
спектометрик, гравиметрик, магнитоллургик, ГСЗ, дала магниторазведкаси
гамма-спектрометрик, электромагнит кесмалаш ва зондлаш усуллари) 
фойдали қазилмаларни қидиришда истиқболли майдонларни ажратиб беради. 
Қидурув-разведка геофизик ишларининг объектлари биринчи 
навбатда назорат қилувчи тузилмалар билан боғлиқ бўлган йирик ёки ўрта 
маъдан конларининг мавжудлиги бўлади. Қидирув масалаларини ечиш учун 
дала геофизик ишларидан ундалган потенциаллар билан (ВП) электр 
кесмалаш ва зондлаш (ВЭЗ -ВП); ишларни аниқлигини кўтариш учун кўп 
частотали индуктив усуллари (НЧМ, МПП), юқори аниқликка эга 
гравиразведка ва сейсмик тадқиқотлар олиб борилади. 
Геофизик далилларни миқдорий талқин қилиш натижасида, разведка 
қилинган объектларнинг геометрик ва физик параметрлари баҳоланади ва 
фойдали қазилмаларнинг захиралари башорат қилинади. Улар асосида 
ўрганилаётган объектнинг физик-геологик модели (ФГМ) тузилади. Бундан 
сўнг аниқланган аномалиялар майдонларида назорат разведка қилиш 
қудуқлари бурғиланади. Бу қудуқлар геофизик маълумотларни ишончли 
эканлигини текширишга, кейин ўтказиладиган дала ишларининг услубини
аниқлашга ва каротаж ишларини ўтказиш учун керак. 
ҚГТ да асосан КС, ПС, ВП, ГК, НГК, ГГК, индуктив, магнит усуллари 
қўлланилиб, юқори аниқлик билан геологик кесим ажратилади ва маъданли 
интерваллар аниқланади. Улардан ташқари, қудуқлар орасидаги жинслар 
электрик (ўзгармас паст ва юқори частотали ўзгарувчан ток билан) ва 
сейсмоакустик ёритиш усуллари ёрдамида ўрганилади. 
Аниқли муфассал разведка ишларининг мақсади–алоҳида маъдан 
жинсларининг морфологиясини ва ички тузилишини ўрганишдир. Бу 
масалани ечишда, асосан ОГТ, ЭП, ПС, ВП ва бошқа электрокимёвий 
усуллари қўлланилади. Натижада геолого-геофизик хужжатлар тузилади 


(кесимлар, 
таянч 
горизонтлар 
бўйича 
тузилмали 
хариталар, 
қизиқтирадиган 
горизонтлар қалинлиги 
хариталари 
ва 
бошқалар). 
Уларнинг 
масштаби 
1:5000; 
1:2000; 1:1000 бўлади.
Бу хужжатлар маъдан 
заҳираларини ҳисоблаш 
учун ишлатилади. 
Маъдан 
конларини 
қидиришдаги масалага 
асосланиб 
ўрганиладиган геологик 
объект 
тўғрисида 
физик-геологик модел 
яратилади ва унинг асосида тадқиқотлар усуллари ва услуби танланади. 
Бунда, умумий геологик масаланинг ва ҳар битта алоҳида усулнинг геологик 
вазифалари аниқ ва тўғри ифодаланганлигини аҳамияти катта бўлади. 
Қора металлар маъданларини қидириш ва разведкасига асосан 
магниторазведка ва гравиразведка усулларининг мажмуаси қўлланилади, 
электроразведка ва сейсморазведка ёрдамчи усуллар сифатида ишлатилади . 
Қора металлар конлари ҳосил бўлиши ҳар хил бўлгани учун физик 
хоссалари ҳам ҳар хил бўлади. Масалан, магнетит маъданларининг магнит 
қабул қилувчанлиги, зичлиги ва ток ўтказувчанлиги юқори бўлади. Шунинг 
учун уларни қидиришда ва разведка қилишда магниторазведканинг 
қўлланиш самараси юқори бўлади. Бундай конларга скарн-магнитетли 
маъданлар, темир кварцитлар, титаномагнетит маъданлари киради. Улар 
қийматлари бир нечта ўн минглаб нанотеслага тенг бўлган мусбат магнит 
аномалиялари билан кузатилади. 
Ўзгарган ва ўзгармаган маъдан сиғдирувчи жинсларга (
3
0
,
3
6
,
2
см
г

=

) нисбатан темир маъданлар зичлиги юқори (
3
7
,
4
2
,
3
см
г

=


бўлгани учун гравиразведкани қўллаш самараси юқори бўлади. Улар мусбат 
гравитацион аномалиялар билан белгиланади. Электроразведка магнит ва 
гравитацион аномалияларнинг табиатини аниқлаш учун ишлатилади. 
Магнетит маъданлари 
k

қаршилиги камаиши, қутбланиш коэффициенти 
k

ортиши билан кузатилади (Расм 8.1). 
V V 
V V 
V V 
V V 
V V 
V V 
X X 
X X 
X X 
X X 
X X 
X X 
X X 
X X 
X X 
X X 
X X 
X X 

400 
12 


16000 
8000 
800 
K

K

K

K

a
Z
a
Z
ПК 
8.1 – Расм. Темир маъдани конида кузатилган
графиклар  
магнетит маъдани 
сиенитлар 
сланецлар 
порфиритлар 


Сейсмаразведка асосан қора металлар маъданларини қидириш ва 
разведкасида, кристаллик пойдевор юза рельефини ўрганишда қўлланилади. 
Мисол: Контактли – метасоматик магнетит конида магнетит маъдан 
жисмлари (устунсимон шаклда бўлиб, сланец билан боғлиқ. Сланецли 
қалинлик порфирит ва сиенит майда штоклар билан жорий этилади. 
Маъданли жисм мусбат магнит 
Za
аномалиянинг юқори қийматлари, 
туюлувчи қутубланиши 
k

юқори ва туюлувчи қаршиликнинг камайган 
қийматалари билан кузатилади. 
Радиоактив маъданларни излашда, асосан, гамма-хариталаш, 
эманацион-хариталаш, гамма–каротаж усуллари қўлланилади. Бошқа 
усуллар ҳам олиб борилади. Масалан, нордон эффузивлар билан боғлиқ
бўлган уран маъдан узилмали бузилишлар билан назорат қилинганида, 
шпурли гамма – хариталаш, магниторазведка ва электроразведка самарали
натижа беради (Расм 8.2). 
Бу ерда, тектоник бузилишлар зоналарида – магнит майдон 
Z

ва 
табиий гамма-нурланиш 

I
ортади, 
k

қиймати камаяди. 
Олтин, платина сочма конларини қидиришда ҳамма геофизик 
усуллари қўлланилади. Маъданларда уларнинг миқдори жуда кам бўлгани 
учун, уларнинг борлиги маъдан уюмларининг физик хоссаларини 
ўзгартирмайди. Шунинг учун кўпгина (ВЭЗ, ВП, гравиразведка, 
магниторазведка, сейсморазведка) геофизик усуллари бундай сочма 
конларни излашда геологик-геоморфологик хариталаш масалаларини ечишда 
ишлатилади. Уларнинг натижасида замонавий ва қадимий рельефининг 

40 
300 500 
20 
K

8.2 – Расм Тектоник бузилишлар билан боғлиқ бўлган уран 
маъданлари устидаги табиий гамма – майдон , магнит майдони ва 
туюлувчи қаршилик графиклари.
100 
50 
+ + + + 
+ + +
+ + + 
+ + + + 
+ + +
+ + + 
X X X X
X X X 
X X X X 
Z


I
K

Z


I
ПК 
+ + + трахилипаритлар 
трахидацитлар
тектоник бузилиш 
Элювий, делювий


хусусиятлари ўрганилади, сочмалар ҳосил бўлиш тавсифи ва замонавий 
ҳамда қадимий водийлардаги эҳтимолли ҳолати аниқланади. 

Download 59.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling