Маъруза №6 Тупроққа саёз ишлов беришнинг инновацион техникалари ва технологиялари


Ушбу култиваторнинг камчилиги сифатида, техник жиҳатдан мураккаблигини, массаси оғирлигини ва тупроқнинг пастки қатламидаги нам тупроқни ер юзасига чиқаришини кўрсатиш мумкин


Download 1.67 Mb.
bet5/15
Sana07.02.2023
Hajmi1.67 Mb.
#1175203
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Маъруза № 6-7

Ушбу култиваторнинг камчилиги сифатида, техник жиҳатдан мураккаблигини, массаси оғирлигини ва тупроқнинг пастки қатламидаги нам тупроқни ер юзасига чиқаришини кўрсатиш мумкин.

Роторли култиватор-КР-8П

Штангали култиватор - КШ-3,6А

Штангали култиваторлар

Бундай штангали култиватор анғизнинг 90 % гача бўлган қисмини майдон юзасида қолишини таъминлайди ва ҳаво эрозиясига учрайдиган ерлар тупроғига ишлов беришга мўлжалланган. Машинанинг камчилиги – тупроққа ишлов бериш жараёнининг энергияҳажмдорлиги, техник жиҳатдан мураккаблиги ва паст мустаҳкамликка эгалигидир. Шулар ҳисобига штангали култиваторлар кенг тарқалмади ва ҳозирги пайтда ишлаб чиқарилмайди.

Худди шундай сабабларга кўра фаол тебранувчи тишлар билан жиҳозланган култиваторлар ҳам кенг равишда тарқалмади.

Комбинациялаштирилган култиватор

Култиваторларнинг ишчи қисмлари

Култиваторнинг пассив ишчи қисмлари кўпинча алмаштириладиган ҳамда тупроқ юмшатувчи тиш сингари тайёрланади. Ишчи қисмларнинг турлари бикир ёки пружинасимон устунларга қотириладиган тишларнинг шакли, ўлчамларига қараб ажратилади.

Култиватор тишларининг турлари

а – иккитамонлама қирқучи тиш; б – бир тамонлама қирқувчи-ўтоқловчи тиш; в – универсал ўқёйсимон тиш;

г –тупроқ юмшатувчи тишлар: исканасимон тиш;

д – пружинасимон устунга ўрнатилган юмшатувчи тиш.

Култиватор тишларининг турлари

Иккитамонлама қирқучи тишлар чопиқ, ялпи ишлов беришга мўлжалланган ва бошқа култиваторларда қўлланади. Улар бир- биридан нафақат қамров кенглиги билан фарқланади, балким, қанотларининг очилиш бурчаги γ ва увалаш бурчаги β билан ҳам фарқланади. Увалаш бурчаги бўйича ўқёйсимон тишлар текис қирқувчи (β = 12...180) ва универсал (β = 25…300 ) тишларга бўлинади. Бу тиш нафақат ўт илдизларини қирқади, тупроқни ҳам юмшатади. Лойсимон ва нисбатан ўзаро қаттиқроқ ёпишиб турадиган тупроқларда ишлатиладиган тишларнинг қанотларининг очилиш бурчаги, қумоқсимон тупроқларда ишлатиладиган тишларга нисбатан камроқ ( 700 ўрнига 600) қилиб тайёрланиши ва қўлланиши керак.


Download 1.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling