Франтал тирмалар (дискаторлар ва дискакаторлар) нинг дисклари ёки икки дискли секциялари алоҳида индивидуал устунларга ўрнатилган бўлади. Раманинг брусида ишчи қисмлар бикир ёки амартизацияланадиган устунларга икки ёки тўрт қатор қилиб ўрнатилади. Кўпинча амартизаторлар сақлагич вазифасини ўтайди. Бундай дискли қуролларнинг ишлов бериш чуқурлиги дискларнинг ҳужум бурчагини ўзгартириш ёки таянч ғилдирагини силжитиш йўли билан созланади. Дискли қуроллар а –Gaspardo дискатори; б –Amazone дискатори; в –Lemken дискатори. Осма дискаторлар а –Ares UNIA дискатори; б – БДМ 4х4 дискатори (БДМ-Агро) Тиркалма дискли фронтал тирма Catros 3001 (Amazone) «БДМ-Агро» и «Лессельмаш» фирмалари –нинг тиркалма дискаторлари Роторли игнасимон тишли –мотига Роторли култиватор-КР-8П Тупроқ фрезалари Тупроқ фрезалари тупроққа жадал равишда ишлов бериш, бегона ўтларни йўқотиш, ўсимлик қолдиқларини майдалаш, тупроқ қатламини аралаштириш, ўғитларни тупроқ билан кўмишда фойдаланилади. Тупроқни фрезалаш кўп энергия талаб қилади. Шунинг учун оғир турга мансуб бўлган тупроқларда тупроқ қатламини жадал равишда майдалашда қўлланилади. Тупроқ фрезалари ботқоқбоп, далабоп, боғбоп ва чопиқ фрезалар турларига бўлинади. Ботқоқбоп фрезалар ФБН-2, ФБН-1,5 ва ФБ-2 фрезалари ботқоқларни ўзлаштиришда, ўтлоқзор ва яйловзорларга ишловберишда қўлланилади. Далабоп фрезалар ФН-125, ФП-2 ва КФГ-3,6 шоли ва полиз экинларини экишдан олдин намлиги юқори бўлган, оғир тупроқли ерларга ишлов беришда қўлланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |