Режа: 1.Тупроққа саёз ишлов бариш инновацион технологиялари. 2.Тупроққа саёз ишлов бериш инновацион техникалари. Фойдаланиладиган адабиётлар. 1.Черноиванов В.И., Ежевмкий А. А., Федоренко В.Ф.-Интеллектуальная сельскохозяйственная техника. –М:. ФГБЕНУ. 2014.-2014. 2. Shoumarova M, Abdillaev T. Qishloq xo’jaligi mashinalari. Toshkent:.“O’qituvchi”, 2019.- 571 б. 3. Коллектив авторов: Романенко В.А., Трубилин Е.И. И др. Сельскохозяйственные машины. М:. ФГБЕНУ. 2014.-2014. Интернет сайтлари: www.gov.uz – Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали; www. Lex.uz – Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари маълумотлари базаси; www.rаmbler.ru; www.yahoo.com ; www.google.com; www.tsau.ru; http://www.edd.ru ; http://www.mcsa.ac.ru . Култиваторлар – қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида энг кўп тарқалган қишлоқ хўжалиги машиналари туркумига кради. Култивациялаш ишларининг мақсади- – тупроқ қатламининг юза қисмини тайинланган чуқурликда юмшатиш майда тупроқ заррачаларига айлантириб, майин ҳолатга келтириш, текислаш, бегона ўтларнинг ниҳолларини ва майсаларини йўқотиш, тупроқда кечадиган ҳаво ва сув режимини яхшилаш, капиляр намликнинг юқорига кўтарилишига ва жадал равишда буғланишига қаршилик қилиш ва бошқалар ҳисобланади. Тупроқни култивациялаш- уни майда тупроқ заррачаларига парчалаш, юмшатиш, қисман аралаштириш ҳамда бегона ўтларни тўлиқ қирқиб йўқотаишни ва экин майдонини текислашни кўзда тутади. Култиваторлар Кўпинча деҳқончиликда култиваторлар тракторларга агрегатланади. Трактор билан биргаликда ишлатиладиган култиваторлар вазифасига, агрегатланиш усулига, тупроққа ишлов бериш чуқурлигига, конструктив хусусиятларига ва бошқа белгиларига қараб фарқланади. Вазифасига қараб барча тракторлар билан биргаликда ишлатиладиган култиваторлар, асосан уч гуруҳга – тупроққа ялпи ишлов берадиган култиваторлар (паровие култиваторлвр), чопиқ қилинадиган ўсимликлар қаторлари ораси тупроғига ишлов берадиган култиваторлар ( чопиқ култиваторлари) ва кўп йиллик дарахтлар қаторлари ораси тупроғига ва қаторда жойлашган дарахтлар танаси орасидаги тупроққа ишлов берадиган култиваторларга (боғбоп култиваторлар). бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |