Харажатли технологиялар асосида амалга ошириладиган қишлоқ хўжалик ишларини бажаришда ишлов берилган майдонлар юзасининг 40-80 % машина-трактор агрегатларининг юриш қисми таъсирига учрайди, бурилиш майдончаларининг юзаси эса саккиз-ўн маротаба трактор агрегатлари ғилдираги таъсирига учрайди. Тупроқнинг қаттиқлиги ва зичлигининг ошиб кетиши эса, унга ишлов беришга сарфланадиган энергия миқдорининг ошишига, тупроқнинг намлик билан тамъминланишининг ёмонлашувига, фаоллигининг пасайишига, тупроқдаги микрофлоранинг камайишига , провард натижада эса Ҳосилдорликнинг 20-40 % га камайиб кетишига сабаб бўлади. Айниқса намлик етарли бўлмаган ва структураси паст бўлган тупроқли ерларга кўп карра ишлов бериш тубдан зарардир. Шунинг учун ҳам, агрегатнинг бир ўтишида бир нечта технологик операцияларни бажарадиган комбинациялаштирилган машиналар кенг тарқалабошлади: бунга мисол тариқасида, шудгорлаш билан биргаликда қўшимча тупроққа саёз ишлов беришни амалга оширишдиган машиналар. Булардан ташқари тайинланган операцияларнининг бакжарилиш муддатларини қисқартиради, турли воситаларни иқтисод қилиш имкониятини яратади.. Комбинациялаштирилган машина ва қуроллар Ишчи қисмларни биргаликда ишлатиш ва уларни жойлаштириш бўйича комбинациялаштирилган машиналар уч турга бўлинади: - бир операция бажарадиган бир нечта машиналардан таркиб топган агрегатлар, мисол учун култиватор КПС-4 ва тўртта тишли тирма БЗСС-1,0; - битта рамага турли хил машиналар (РВК-3,6, ВИП-5,6, АКП-2,5 ва бош.)ининг ишчи қисмларини кетма-кет жойлаштириб ўрнатилган машиналар; - кўп операция бажарадиган (комбинациялаштирилган) ишчи қисмли роторли плуглар, фрезали култиваторлар ва .ошқалар.) машиналар Қўшма операциялар бажарадиган комбинациялаштирилган машиналарни қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин: - тупроққа асосий ва саёз ишлов бериш операцияларини бажаришга мўлжалланган машиналар гуруҳи;
Do'stlaringiz bilan baham: |