Маъруза №6 Тупроққа саёз ишлов беришнинг инновацион техникалари ва технологиялари


Download 1.67 Mb.
bet12/15
Sana07.02.2023
Hajmi1.67 Mb.
#1175203
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Маъруза № 6-7

Битта тишга тўғри келадиган босим кучининг миқдорига боғлиқ равишдв оғир (20-30 Н/тиш), ўртача оғирликда (10-20 Н/тиш) ва енгил (5-10 Н/тиш) турларга бўлинади. Тирма тишларинингкўндаланг кесими юзасига тўрт бурчак, айлана, овал, “пичоқ” кўринишда бўлади. Бундан ташқари, тўғри-бикир тишли, пружинасимон тишли ва панжасимон тишли тирмалар ҳам бўлади.

Рамасининг конструкциясига боғлиқ равишда тирмалар бикир, шарнирли ва тўрсимон бўлади. Шарнирли ва тўрсимон тирмалар, майдоннинг релъефига яхши мослашади, шунинг учун улардан кузда экилган экин майдонларини баҳорда майсаларларга баҳорги тирмалаш ишларини амалга оширишда, ўтлоқзорларни тарашда ва бошқа ишларни амалга оширишда, фойдаланиш маъқулроқ бўлади.

Агар майдоннинг юзасини текислаш талаб қилинадиган бўлса, бунда бикир рамали тирмалардан ёки махсус шлейф тирлалардан фойдаланиш афзалроқ бўлади.

Тишли тирма БЗСС-1,0 (а) ва шлейф-тирма ШБ-2,5 (б)

Тишли тирмалар

Ушбу гуруҳга кирадиган тупроққа ишлов берадиган қуролларнинг кўплигига қарамасдан ҳозирги пайтда, қишлоқ хўжалик машиналари бозорида энг оммобоп ва кенг фойдаланиладиганлари – бикр рамали, кўндаланг кесим юзаси квадрат бўлган тўғри тишли ва кенг қамровли, пружинасимон тишли тирмалар ҳисобланади.

Тишли тирмалар улагичга уланиб, кенг қамровли агрегатлар ҳосил қилинади ёки улар тупроққа ишлов берадиган бошқа қуроллар ва машиналарга уланиб ишлатилади.

Пружинасимон тирма БПП-24

а – тирмаларнинг иш ҳолати; б – тирмаларнинг транспорт

ҳолати; в – пружинасимон тирманинг ишчи секцияси.

Айрим тишли тирмаларнинг техник тавсифи

Ғалтак молалар

Ғалтак молалар (тупроқзичлагичлар) ишлов берилган ер юзасини текислаш, кесакларни майдалаш, муддатдан кечроқ ишлов берилган, тупроғи чўкмаган ерларни зичлаш учун хизмат қилади. Экишдан кейин ғалтак молалар билан ишлов бериш, уруғларнинг тупроқ билан ўзаро таъсирини яхшилайди, намликнинг буғланиб кетишини камайтиради.


Download 1.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling