Маъруза №6 Тупроққа саёз ишлов беришнинг инновацион техникалари ва технологиялари


Боғбоп фрезалар ФПШ-200, ФА-0, 76 ва ФСН-0,9 реза-мева экинлари, ёш боғ ва ўрмон дарахтлари ораси тупроқларига ишлов беришда фойдаланилади


Download 1.67 Mb.
bet10/15
Sana07.02.2023
Hajmi1.67 Mb.
#1175203
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Маъруза № 6-7

Боғбоп фрезалар ФПШ-200, ФА-0, 76 ва ФСН-0,9 реза-мева экинлари, ёш боғ ва ўрмон дарахтлари ораси тупроқларига ишлов беришда фойдаланилади.

Чопиқ фрезалари КФ-5,5; КФГ-2,8 ва ФПУ-5,4 чопиқ қилинадиган экин қаторлари, мевали дарахт ниҳоллари, чопиқ қилинадиган экинлар қаторлари орасидаги ерларга ишлов беришда ишлатилади.

Тупроқ фрезаси

1-карданлиузатма; 2-винтлимеханизм; 3-рама; 4-редуктор; 5-штанга; 6- вал; 7-корпус; 8-диск; 9-кожух; 10-пичоқ; 11-фартук; 12-занжирлиузатма.

Фаол ишчи қисмли култиваторлар

Ҳозирги пайтгача мамлакатимиз ва ҳорижий давлатлар ишлаб чиқарувчилари асосан барабанлари, горизантал ўқ атрофида айланадиган роторли култиваторлар ишлаб чиқилган. Ҳозир кунда эса роторлари вертикал ўқ атрофида айланадиган, тупроқ фрезалари (мулчалагич) кенг қўлланиб келинмоқда. Вертикал ўрнатилган роторлар айланганида, унинг тишлари 15 см. чуқурликкача тупроқни юмшатади, бегона ўтларни йўқотиб, ўсимлик қолдиқларини тупроқ билан аралаштиради. Бунда ўлчами каттароқ кесаклар ер юзасига чиқиб қолади, тупроқнинг майда қисми эса қатламнинг пастки қисмидан жой олади. Бу тупроқ структурасининг яхшиланишига ҳаво эрозиясиги қаршилик кўрсатиш қобилиятининг ошишига олиб келади.

Фаол ишчи қисмли култиваторлар

Бундай машиналарнинг иши сифати роторнинг айланишлар частотаси ва агрегатнинг иш тезлигига боғлиқ. Айрим машиналарда роторнинг айланишлар частотасини ҳаракат узатиш механизларидаги шестерняларини алмаштириш йўли билан ўзгартириш кўзда тутилган.

Буларга ўхшаш машиналарнинг асосий камчилиги, уларнинг юқори энергияҳажмдорлиги, тупроқ қатламининг намлиги нисбатан юқори бўлган пастки қатламини ер юзасига чиқариб ташлагши ҳисобланади. Шунга қарамасдан тупроққа сифатли ишлов бериши, ихчам ва нисбатан соддароқ крнструкцияси, унинг кенг тарқалишига, айниқса намлиги юқори бўлган зоналарда кенг қўлланишига сабаб бўлган.

Роторли култиваторлар орасида штангали култиваторлар алоҳида ўрин эгаллайди. Бундай култиваторнинг ишчи қисми квадрат шаклдаги штанга бўлиб, агрегат ҳаракатланганда тупроқнинг маълум бир тайинланган чуқурлигида айланади ва бегона ўт илдизларини узиб йўқотади ва ер юзасини текислайди.


Download 1.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling