Турли вазифаларни бажарадиган култиваторларнинг умумий кўриниши. а – тупроққа ялпи ишлов берадиган КПО-9 русумли култиватор; б – чопиқ култиватори - КРН-5,6; в – боғбоп култиватор-КВО-3 Култиваторлар Тупроққа ишлов бериш чуқурлигига қараб ажратиладиган култиваторлар ҳам учта гуруҳга бўлинади. 25-35 см. чуқурликда тупроққа ишлов берадиган култиваторлар, тупроққа 16-25 см.-ўртача чуқурликда ишлов берадиган култиваторлар, ва тупроққа саёз (15 см. гача) ишлов берадиган култиваторлар. Чопиқ култиваторлари тупроққа саёз ишлов беришга, боғбоп култиваторлар-саёз ва тупроққа ўртача чуқурликда ишлов беришга, паровие култиваторлари эса уч турга мансуб бўлган култиваторларни, яъни тупроққа саёз, ўртача чуқурликда (анғизга ишлов берадиган ва оғир култиваторлар) ҳамда тупроққа чуқур ишлов берадиган (чизелли култиваторлар, текис қирқадиган-чуқур юмшаткичлар) култиваторларга бўлинади). Тупроққа ўртача чуқурликда ишлов берадиган култиваторлар а- КТ-3,9 Г– оғир култиватор-; б –КСТК- анғиз култиватори. Тупроққа чуқур ишлов берадиган култиваторлар а – чизелли култиватор - Duolent, б – текис қирққич-чуқур юмшаткич -- ПГ-7 Култиватор турлари Тракторларга агрегатланиш усули бўйича култиваторлар чопиқ ва боғбоп култиқваторларга бўлинади. Улар ўсимлик қаторлари бўйлаб тўғри, деярли бир тўғри чизиқ бўйлаб ҳаракатланиши зарурияти, култиваторларнинг деярли барчаси осма шаклда ишлаб чиқарилади. Паровие култиваторлари эса, уларнинг ҳаракатланишида бўйлама турғунлик ўта муҳим бўлмаганлиги учун-тиркалма, ярим осма ва осма шаклда ишлаб чиқарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |