Маъруза №7 sql тили ва унинг қЎлланилиши режа
SQL тили буйруқларининг турлари
Download 0.74 Mb. Pdf ko'rish
|
7-mavzu MB
SQL тили буйруқларининг турлари
SQL тили қуйидаги қисмларга бўлинади: 1 ∙DDL (Data Definition Language) - Маълумотларни Таърифлаш Тили ANSI да схемани таърифлаш тили, объектларни (жадваллар,индекслар, тасаввурлар ва ҳоказо) яратувчи командалардан иборат. ∙DML (Data Manipulation Language) - Маълумотларни Ўзгартириш Тили. Бу ихтиёрий дақиқада жадвалларда қандай қийматлар сақланишини аниқловчи командалар мажмуасидир. ∙DCL (Data ControlLanguage)- Маълумотларни Бошқариш Тили фойдаланувчига маълум объектлар устида маълум таъсир ўтказишга рухсат 1 Д.А. Харитонюк. Базы данных. Негосударственное образовательное учреждение, Октябрьский экономический техникум, 2008, с.105 80 бериш ёки бермасликни аниқловчи воситалардан иборат. ∙TCL (Transaction ControlLanguage)-Транзакцияларни Бошқариш Тили фойдаланувчига транзакцияни қайта ишлш имконини беради. ∙DQL (Data Query Language) – Маълумотларга сўров тили. Бу энг кўп ишлатиладиган гуруҳ бўлиб, фақат битта SELECT операторидан иборат бўлади. У маълумотлар базасида сўровлар яратиш учун ишлатилади. ∙CCL (Cursor Control Language) – КурсорниБошқариш Тили. Маълумотларни Таърифлаш Тили - DDL CREAT TABLE - Маълумотлар базасида янги жадвал яратиш. DROP TABLE - Маълумотлар базасидаги мавжуд жадвални ўчириш. ALTER TABLE - Маълумотлар базасидаги жадвални ўзгартириш. CREAT VIEW – SQL-сўровга мос бўлган виртуал жадвални яратиш. DROP VIEW – Яратилган виртуал жадвални ўчириш. ALTER VIEW – Яратилган виртуал жадвални ўзгартириш. CREAT INDEX – Бирор жадвал учун индех яратиш. DROP INDEX – Мавжуд индехни ўчириш. Маълумотларни Ўзгартириш Тили - DML 81 DELETE – Танлаш шартига мос бўлган бир ёки бир неча ёзувни ўчириш. INSERT– Жадвалга танлаш шартига мос бўлган бир ёки бир неча ёзувни киритиш. UPDATE - Жадвалга танлаш шартига мос бўлган бир ёки бир неча ёзувни янгилаш. Маълумотларни Бошқариш Тили- DCL ALTER DATABASE – Маълумотлар базасини ўзгартириш. ALTER DBAREA- Маълумотлар базасини сақлаш соҳасини ўзгартириш. ALTERPASSWORD-Маълумотлар базасига кириш паролини ўзгартириш. CREAT DATABASE – Янги базани яратиш. CREAT DBAREA – Маълумотлар базасини сақлаш соҳасини яратиш. DROP DATABASE – Маълумотлар базасини ўчириш. DROP DBAREA – Маълумотлар базасини сақлаш соҳасини ўчириш. GRANT - Маълумотлар базаси объектларига кириш ва амаллар бажариш ҳуқуқини беради. REVOKE – Маълумотлар базаси объектларига кириш ва амаллар бажариш ҳуқуқидан маҳрум қилади. Транзакцияларни Бошқариш Тили - TCL 82 Транзакция – бу маълумотларни манипуляция қилиш операторларининг кетма-кетлиги бўлиб, у МБ ни бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтказади. COMMIT – транзакцияни тугаллаш. ROLLBACK – транзакция бажарилишидаги ўзгартиришларни рад этиш. SAVEPOINT–Рад этилган имкониятларни амалга ошириш учун МБ даги оралиқ нуқта (ҳолат)ни сақлаш. Маълумотларга сўровтили - DQL SELECT – Реляцион алгебра имкониятларини амалга оширувчи оператор. Бу оператор сўровга мос бўлган натижани олиш имконини беради. Курсорни Бошқариш Тили–CCL Курсор SQL тилининг асосий тушунчаси ҳисобланади. DECLARE – сўров учун курсорни аниқлаш. OPEN – курсорни очиш. FETCH – Очилган курсордан кейинги сатрга ўтиш. CLOSE - Очилган курсорни ёпиш. PREPARE – SQL операторини динамик бажаришга тайёрлаш. EXECUTE - Динамик бажаришга тайёрланган SQL операторини бажариш. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling