Маъруза №7 sql тили ва унинг қЎлланилиши режа


Download 0.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/6
Sana08.05.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1441968
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
7-mavzu MB

Жадвалларни ўчириш 
Жадвални ўчириш имконига эга бўлиш учун жадвал эгаси (яъни 
яратувчиси) бўлишингиз керак. Фақат бўш жадвални ўчириш 
мумкин. Қаторларга эга бўлган тўлдирилган жадвални ўчириш 
мумкин эмас, яъни жадвал ўчиришдан олдин тозаланган бўлиши 
керак.
Жадвални ўчириш буйруғи қуйидаги кўринишга эга: 
DROP TABLE< table name >; 
Масалан: DROP TABLE Salepeople; 
Бунга кўра, Salepeople жадвали ўчирилади.
Жадвалларни ўзгартириш 
Жадвални 
ўзгартириш 
учун 
ALTER 
TABLEбуйруғидан 
фойдаланилади. 
Бу команда жадвалга янги устунлар қўшиш, устунларни 
ўчириш, устунлар катталигини ўзгартириш ҳамда чекланишларни 
қўшиш ва олиб ташлаш имкониятларига эга.
Бу команда ANSI стандарти қисми эмас, шунинг учун ҳар хил 
тизимларда ҳар хил имкониятларга эга. 
Жадвалга устун қўшиш учун команданинг типик синтаксиси:
ALTER TABLE  ADD ;


89 
бу ерда table name- жадвалнинг номи, column name– устуннинг 
номи, data type– маълумотларнинг тури, size – ўлчови. 
Масалан : ALTER TABLE Salepeople ADD Phone CHAR(7); 
Бунга кўра, Salepeople жадвалига Phone номли устун қўшилади, 
устундаги маълумотларнинг тури символли бўлиб, узунлиги 7та 
символдан иборат. 
SQL тилида сўровлар ташкил қилиш 
Барча реляцион турдаги маълумотлар базасига мурожаат 
қилиш, улардан тегишли маълумотларни олиш учун SQL ишлаб 
чиқилган. 
SQL тили ҳозирги пайтда ихтиёрий маълумотлар базасига сўров 
бериб ундан жавоб олишни таъминловчи андозавий восита 
ҳисобланади. Сўров натижасини жавоб сифатида жадвал кўринишда 
олиш мумкин.SQL тили ёрдамида ташкил этилган қуйидаги 
жадвални кўриб чиқайлик. 
1-жадвал 
Name
Dob 
Pol 
Los 
Department Salary 
Telno 
Rustam B 
17Ғ01Ғ50 M 
22 
Admin 
2700 
1338234 
Erkin J 
20Ғ02Ғ55 M 
17 
Worker 
2300 
1445754 
Baratov B 
02Ғ07Ғ75 M 
21 
Sales 
2250 
650613 
Raul F 
05Ғ07Ғ62 M 
12 
Worker 
2250 
420627 
Edvin E 
19Ғ12Ғ69 M 

Account 
2000 
1334567 
Maria G 
20Ғ11Ғ72 F 

Sales 
2100 
905994 
Bianca A 
14Ғ03Ғ75 F 

Service 
1950 
678908 
Saidova A 
01Ғ02Ғ79 F 

Service 
1900 
678911 
Dolly O 
07Ғ11Ғ69 F 
14 
Account 
2000 
678987 
Clint E 
12Ғ12Ғ70 M 

Tecknic 
2400 
556467 
Joan A 
25Ғ04Ғ62 F 
11 
Admin 
2550 
551543 
Robert R 
30Ғ06Ғ61 M 
10 
Technic 
2470 
1335675 


90 
Ушбу жадвал 7 устун ва 12 сатрдан иборат, ҳар бир устун ўз 
номига эга. Name- хизматчилар исми, Dob - туғилган кун, санаси Pol 
- жинси, Los - фабрикадаги иш стажи, Department - фабрикадаги 
хизматчи ишлаётган бўлим, Salary -ходимларнинг ойлик маоши, 
Telno - телефон рақами. Бу кўриниш матрица атриб утлари номи 
билан юритилади, ҳар бир сатр аниқ хизматчи хақидаги маълумотни 
ўз ичига олади. 
Ҳар бир устун эса ҳар хил узунлик ва турга эга эканлигини 
этиборга олиб борамиз. Name устунида фабрика ходимларининг 
фамилиялари қўлланилмоқда, яъни максимал узунл иги 15 ўринга эга 
бўлган сўзлар. Кейинги Dob устуни сана турига, бошқа узунликка ва 
ҳ.к. га эга. Устуннинг тури ва узунлиги унинг атрибутлари 
ҳисобланади. 1-устундан кўриниб турибдики, бу тарафлар ҳар хил ва 
шунинг учун ҳам жадвални белгилашда улар тегишли тарзда 
аниқланиши керак. 
Ниҳоят, 1 -жадвални бошқа жадвалдан ажрата олиш учун у 
ўзининг номига эга бўлиши керак. Шу ерда ва бундан буён ҳам 1 -
жадвалга “Factory” номини берайлик. Жадвалларни тузишда уларда 2 
та бутунлай бир хил сатр бўлмаслиги керак.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling