Маъруза 8 Signallashtirish, markazlashtirish va blokirovka (smb) qurilmalariga texnik xizmat ko‘rsatish va ta'mirlash ishlarini bajarishda poyezdlar harakat xavfsizligini ta'minlash bo‘yicha yo‘riqnoma ш-03-2021 bilan tanishish


Download 236.42 Kb.
bet1/2
Sana03.02.2023
Hajmi236.42 Kb.
#1148782
  1   2
Bog'liq
Njj


Маъруза 8
Signallashtirish, markazlashtirish va blokirovka (SMB) qurilmalariga texnik xizmat ko‘rsatish va ta'mirlash ishlarini bajarishda poyezdlar harakat xavfsizligini ta'minlash bo‘yicha yo‘riqnoma Ш-03-2021 bilan tanishish

1. Ушбу Йўриқномада сигналлаштириш, марказлаштириш ва блокировка (СМБ) қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва носозликларни бартараф этиш вақтида поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминловчи ишларни бажариш тартиби белгиланган.
СМБ қурилмаларини реконструкция қилиш, модернизация қилиш ва қуриш давомида, ушбу Йўриқноманинг талаблари алоҳида йўл ҳаракати хавфсизлиги масалаларини акс эттирмаганда, ушбу санаб ўтилган ишларни бажариш даврида поездлар қатновини ташкил этиш тартибини тартибга солувчи маҳаллий йўриқнома ишлаб чиқилиши керак:
Саралаш ва йўловчи темир йўл станциялари, шунингдек йирик юк ва участка станциялари учун “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти томонидан белгиланган рўйхат бўйича;
Бошқа темир йўл станциялари учун – МТУ раҳбарияти томонидан, МТУ мавжуд бўлмаган тақдирда эса "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ раҳбарияти томонидан.
1.2. Ушбу йўриқнома талабларига риоя қилиш СМБ қурилмаларининг ишлашини таъминлаш ва назорат қилиш, улардан фойдаланиш, уларни қуриш ва реконструкция қилиш билан шуғулланувчи темир йўл транспорти ходимлари учун мажбурийдир. Мустақил ишга қўйишдан олдин ходимлар ушбу Йўриқноманинг тегишли бўлимлари бўйича билимлари синовдан ўтказилади.
1.3. СМБ қурилмалари Ўзбекистон Республикаси темир йўлларининг техник эксплуатацияси қоидалари (ПТЭ) ва сигналлаштириш, марказлаштириш ва блокировка (СМБ) қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича кўрсатмалар талабларига мувофиқ сақланиши керак.
СМБ қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва носозликларни бартараф этиш бўйича барча ишлар поезд ҳаракати ва темир йўлларда манёвр ишлари Йўриқномасига, ушбу Йўриқнома бошқа йўриқномалар ва тасдиқланган технологик жараёнлар ва техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича техник кўрсатмаларга мувофиқ бажарилиши керак.
1.4. СМБ қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ҳаракат хавфсизлигини таъминлаган ва поезд графигини бузмаган ҳолда бажарилиши керак.
СМБ қурилмаларини ўчириш билан боғлиқ режали ишлар, поезд графигида назарда тутилган технологик "ДАРЧА" лар ичида бажарилиши лозим. Бундай "ДАРЧА" бўлмаса, ПТЭ да белгиланган тартибда вақт тақдим этилиши керак. Зарур ҳолларда СМБ қурилмаларидан фойдаланиш ушбу Йўриқномада белгиланган тартибда уларни вақтинча ўчириш йўли билан бажарилади.
1.5. Темир йўл станциясида СМБ қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш, носозликларни бартараф этиш, таъмирлаш ва алмаштириш ишлари станция навбатчисининг рухсати билан ёки қурилмаларни ўчирилган ҳолда ёки ўчирмасдан амалга оширилиши керак.
Станция навбатчи рухсати билан йўлларни, стрелкаларни, сигналаштириш қурулмаларини, алоқа ва электртаъминот тармоғини Текширув журналига (ДУ-46 шакли, бундан кейин – Текширув журнали) ёзиб, ўчириб ва ўчирмасдан бажарилдиган асосий ишларнинг рўйхати ва ушбу ишларни бажаришда мос ёзувлар намуналари ушбу Йўриқноманинг 1,2, 3, 4 ва 5 – иловаларида кўрсатилган.
1.6. СМБ қурилмаларини ўчириш сигналлардан фойдаланишни сақлаган ҳолда ёки сақламаган ҳолда амалга ошириш мумкин.
Алоҳида стрелкали (стрелкасиз) изоляция қилинган участкалардаги (бундан кейин – изоляцияланган участкалар) сигналлардан фойдаланишни сақлаб қолиш пайтида ўчиришда; марказлаштирилган стрелкалар; назорат қулфли (контрольные замки) стрелкаларни ёки бошқа ўчирилган қурулмаларни ўз ичига олган маршрутлар бўйлаб сигналалларни очиш қобилияти сақлаб қолинади ва шу билан бирга маршрутга киритилган ва изоляцияланган участкаларнинг ўчирилгандан ташқари барча ҳолатини назорат қилиш ва стрелкаларнинг ёпилишини таминланади. Ҳақиқий ҳолатни текшириш, ўчирилган стрелкаларни мустахкамлаш ва қулфлаш ва изоляцияланган участкаларнинг харакатланувчи таркибдан бўшлигини темир йўл станциясининг техник ва маъмурий далолатномасида (ТРА) белгиланган тартибда амалга оширилади. Бундай текширувдан сўнг сигналлардан фойдаланиш холатида ўчирилган стрелкадан биринчи поездни жўнатиш ёки қабул қилиш кириш, чиқиш ёки маршрут светофорларининг тақиқловчи кўрсатмаси билан, кейин эса – ушбу светофорларнинг рухсат этувчи кўрсаткичлари бўйича ва 40 км/с дан ошмаган тезликда оширалади.
Тезликни 40 км/соатгача чегаралаш тўғрисидаги огоҳлантиришлар(предупреждения) бериш тартиби “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти томонидан белгиланади.
СМБ қурилмаларини сигналлардан фойдаланишни сақлаб қолган ҳолда ўчиришда сигналларни очиш ва ўчирилган қурилмаларни ўз ичига олган поезд маршрутлари туташув (замыкания) имконияти чиқариб ташланади. ДСП бошқарув (ДНЦ) (табло) аппаратида ўчирилгандан ташқари барча стрелкалар ва изоляцияланган участкаларнинг ҳолати назорат қилинади. Поездларнинг ҳаракти ўчирилган қурилмаларни ўз ичига олган маршрутларда кириш, чиқиш ёки маршрут светофорлари тақиқланган кўрсатгичи ҳолатида амалга оширилади. Бу ҳолда йўлларнинг, изоляцияли участкалар ҳақиқий бўшлиги, маршрутдаги ҳар бир стрелканинг ҳолати, маҳкамланиши ва қулфланиши Поездлар ҳаракати ва темир йўлларда манёвр ишлари Йўриқномасига, шунингдек темир йўл станциясининг ТРА сида ушбу ҳолатлар учун белгиланган тартибда текширилади.
1.7.Сигналлардан фойдаланиш сақланганда стрелкаларни вa изоляцияли участкаларни ўчириш электромехеник СМБ ( калитли боғлиқ стрелкали станцияларда – электромонтер) томонидан сигнализация ва алоқа масофаси участка катта электромеханиги розилиги ва сигналлаштириш ва алоқа масофаси навбатчи мухандисининг рухсати билан, булар бўлмаганда сигналлаштириш ва алоқа масофаси бошлиғи ёки бошлиқ ўринбосари рухсати билан амалга оширилади.
Айрим ҳолларда, стрелка ва изоляцияланган участкаларни, сигналлардан фойдаланишни сақлаган холда, ушбу Йуриқномада белгиланган тартибда сигналаштириш ва алоқа масофасининг катта электромеханиги ёки участка бошлиғи томонидан ўчирилиши мумкин.
Ўчириш қуйидаги даврда амалга оширилади:
8 соатгача - темир йўл станцияси бошлиғининг рухсати билан, диспетчерлик марказлаштирилган участкаларда эса - поезд диспетчерининг рухсати билан;
8 соатдан ортиқ (шу жумладан 5 кунгача) - МТУ рахбарияти рухсати билан, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибида МТУ йўқлигида - “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ рахбарияти рухсати билан;
5 кундан ортиқ - “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ рахбарияти рухсати билан.
Барча ҳолларда, сигналлардан фойдаланишни сақлаган ҳолда стрелкалар ва изоляцияланган участкалар ўчириш станция навбатчиси рухсати орқали амалга оширилиши керак.
Сигналлардан фойдаланишни сақлаган ҳолда ўчирилган стрелкадан (изоляцияланган участкалардан) фойдаланишда станция навбатчисига ёрдам бериш ва унинг харакат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳаракатини назорат қилиш учун темир йўл станция бошлиғи ёки унинг ўринбосари қатнашиши керак.
Бир станция навбатчиси томонидан бошқарилувчи темир йўл станцияси ёки райони ичида, сигналлардан фойдаланишни сақлаган холда бир вақтнинг ўзида 2тадан кўп бўлмаган изоляцияланган участкалар ва битта ёки жуфт (спаренный) стрелкаларни ўчириш рухсат этилади. Бу ҳолда иккита электропривод билан жиҳозланган ҳаракатланувчи сердечник крестовинасига эга бўлган стрелка битта стрелка деб қабул қилинади.
Агар таъмирлаш ишлари давомида кўп миқдордаги қурилмалар кўрсатилган тарзда ўчирилиши керак бўлса, бу МТУ рахбарияти рухсати ва темир йўлда МТУ мавжуд бўлмаган тақдирда, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ рахбарияти рухсати билан бир вақтнинг ўзида поездлар ҳаракати тартибини ўрнатиш ва поезд харакати хавфсизлигини таъминлаш, ишни ўз вақтида бажариш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таминлаш учун масъул шахсларни тайинлаш билан амалга оширилиши мумкин.
Остряклар орасидаги механик алоқа бузилган тақдирда сигналлардан фойдаланишни сақлаган ҳолда стрелкани ўчириш тақиқланади.
Кириш, чиқиш ва маршрут светофорлари ортида биринчи бўлиб турган поезд маршрутларидаги рельс занжирлари ва изоляцияланган участкалар, сигналлардан фойдаланишни сақлаган ҳолда ўчириш тақиқланади.
Агар поездларнинг алохида маршрутлари учун изоляцияланган участка биринчи бўлмаса, у ҳолда ушбу маршрутларда сигналлардан фойдаланишдан тўхтатиб туриш мумкин, шу билан бирга ўчирилган участка маршрутларда рухсат берувчи светофорларнинг очилишига йўл қўймаслиги ҳақида, СМБ электромеханиги Текширув журналига ёзув киритади.
1.8. СМБ қурилмаларини ўчириш билан боғлиқ режали ишлар МТУ рахбарияти томонидан тасдиқланган графикга мувофиқ, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ да МТУ бўлмаган тақдирда - иш раҳбарларининг сўровлари асосида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти томонидан амалга оширилади.
Ишни бажаришга рухсат бериш МТУ рахбарияти, ДПП ёки “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ рахбарияти телеграф фармойиши бўлиб, унда ишларни бажариш ва поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун масъул бўлган шахслар кўрсатилади.
Ушбу ишларга қуйидагилар киради: электроприводларни алмаштириш, сигнал-блокировкалаш кабелни ва гуруҳ кабелларини муфтларини таъмирлаш ва алмаштириш, электропривод монтажини алмаштириш, кабел яшикларини алмаштириш, кириш, чиқиш, маршрут светофорлари, темир йўл станцияларидаги саралаш ишларининг маршрут кўрсаткичлари, боғлиқлик қутиларини таъмирлаш ва текшириш, электр таъминот қурилмалирини алмаштириш, бошқарув пультлари ва таблоларини алмаштириш, марказий процессор модулининг программалаш таъминот версияларини алмаштириш (бошқарув хисоблаш комплексини), АРМ ДСП (ДНЦ) программалаш дастурини алмаштириш, янги СМБ қурулмаларини ишга тушириш ва созлаш ишлари.
Технологик "ДАРЧА" давомида бажариладиган ёки поездлар ҳаракатидан бўш вақтда амалга ошириладиган сигнализация қурилмаларининг ёпилиши билан боғлиқ ишлар учун МТУ раҳбарияти ёки “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбариятининг рухсати талаб қилинмайди.
Ҳар қандай ҳолатда, ушбу ишларни темир йўл станцияларида станция навбатчисининг розилигисиз ва бу ҳақда иш бажарувчи раҳбари томонидан Текширув журналида олдиндан ёзув ёзмасдан бажариш тақиқланади. Марказлаштирилган диспетчерлик участкаларида шунга ўхшаш иш фақат поезд диспетчерининг розилиги билан амалга оширилиши керак.
Сигнализация қурилмалари жойлашган ҳудудда қурилиш ва бошқа ташкилотлар томонидан олиб бориладиган ишлар сигнализация қурилмаларининг нормал ишлашини бузмасдан амалга оширилиши керак.
Ишларнинг бажарилиши зарур чораларни ўз вақтида қабул қилиш учун сигнализация ва алоқа масофаси бошлиғи (ўринбосари) билан 3 кундан кечиктирмасдан келишилиши керак.
1.9. Сигналлардан фойдаланишда стрелкаларни ва изоляцияланган участкаларни ўчириш "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ сигнализация ва алоқа масофаси томонидан тасдиқланган техник ечимларга мувофиқ амалга оширилиши керак.
Сигналлардан фойдаланишда стрелкаларни ва изоляцияланган участкаларни ўчириш схемаларининг рўйхати ҳар бир темир йўл станцияси учун техник ечимлар асосида аниқланиши ва сигнализация ва алоқа масофаси раҳбари (ўринбосари) томонидан тасдиқланиши керак.
1.10. Сигналлардан фойдаланмасдан стрелкаларни ва изоляцияланган участкаларни ўчириш СМБ электромеханиги томонидан, катта электромеханик рухсати билан ва навбатчи сигнализация ва алоқа масофаси бўйича муҳандисининг рухсати билан амалга оширилади ва қоида тариқасида, агар бу поездлар графигининг бузилишига олиб келмаса (масалан, поездлар харакатидан бўш вақтларда; агар бошқа маршрутларда ҳаракатланишни четлаб ўтиш имконияти бўлса; ҳаракатланувчи таркиб билан узоқ вақт давомида банд бўлган йўлларга туташган стрелкаларда ва изоляцияланган участкаларда ва бошқалар).
Бундан ташқари, бундай ўчириш, йўл ишларини бажаришда, йўл участкаси (рельс алмаштирганда шу жумладан, рельсларни ёппасига алмаштирганда), ёки стрелка ўтказгични ёппасига алмаштирганда, рама рельсини алмаштирганда, остряклар, оддий стрелканинг крестовинасини, ҳаракатланувчи сердечник ва крестовина усовигини, шунингдек, биринчи остряклар тягаси оралиғи билан тяга уланган жойни ва серга билан биринчи остряклар тягасини ажратиш, ташқи ёпқичнинг етакчи планкаси ва электроприводдан ишчи (рабочая тяга) тягани ажратиш, клямер ва фиксаторни алмаштирганда стрелка бўйлаб харкатни тўхтатиб амалга оширалади).
Йўл участкаларини ўчириш, шунингдек, рельс головкасида занг, қум, ўт, муз, прессланган қор ва ҳоказоларнинг мавжудлиги ёки уч кундан ортиқ вақт мобайнида йўл ҳаракати таркиби билан банд бўлмаган участкаларда (шунт сезгирлиги йўқ бўлган) амалга оширилади. Йўлнинг бундай участкаларини боғлиқликга қўшиш ушбу Йўриқноманинг 4.5-бандига мувофиқ амалга оширилади, шу билан бирга, харакат таркиби олиб чиқилган йўл участкаларини боғлиқликга қўшиш, релс занжирларининг барча элементларини тўлиқ (комплекс) текширилгандан кейин кундузи амалга оширилиши керак.
1.11. Марказлаштирилган диспетчерлик участкаларида, стрелкаларни ва изоляцияланган стрелкали (стрелкасиз) участкаларни ўчириш учун, ушбу Йўриқноманинг 1.7., 1.8.банд талабларини бажаришдан ташқари, тўғридан-тўғри поезд диспетчерига ёки марказий постнинг СМБ электромеханигига (катта электромеханигига) СМБ электромеханиги томонидан оғзаки заявка юборилиши керак.
Поезд диспетчери темир йўл станциясини ёки унинг горловинасини захира назоратига топшириш ва ишнинг бошланиш вақтини ва сигнализация мосламаларини ўчириш усулини (сигналлардан фойдаланган ҳолда ёки сақламасдан) кўрсатиб, бурилиш ёки ажратилган участкани ўчириш учун навбатчиликка келган темир йўл станцияси ходимига топшириши керак. Сигнал узатиш мосламаларини ўчиришнинг кейинги тартиби ушбу Йўриқномада келтирилган.
Ушбу Йўриқнома 2-иловада кўрсатилган ишлар бажарилиши учун Текширув журналига олдиндан кириш талаб қилинадиган ишлар темир йўл станцияси ёки горловинасини захира назоратига ўтказилганда бажарилиши керак.
Ушбу йўриқномага 3-иловада кўрсатилган, назорат ва текширув журналига олдиндан ёзишни талаб қилмайдиган ишларни бажариш учун СМБ электромеханиги илтимосига биноан, темир йўл станциясининг горловинаси ёки индивидуал сигнализация мосламаларини унга бошқариш маҳаллий бошқарувга топширилиши мумкин. Бундай ҳолда, СМБ электромеханигига, уларнинг тўғри ишлашини текшириш учун маҳаллий бошқарувга ўтказиладиган стрелкаларни текширишга рухсат берилади.
Темир йўл станцияси (ёки горловина) захира бошқарувига топширилганда, Текширув журналидаги ёзувлар темир йўл станцияси ва темир йўл станциясининг ходими (темир йўл станциясининг бошлиғи ёки поездларни қабул қилиш ва жўнатиш бўйича операцияларни бажариш топширилган бошқа ходим) томонидан амалга оширилади.
Станция навбатчиси ва электромеханик бирлаштирилган марказлаштирилган диспетчерлик зоналарида СМБ электромеханиги ва станция навбатчиси ўртасида ишларни тақсимлаш ва сигнализация қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва носозликларни бартараф этиш учун Текширув журналида расмийлаштириш “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ рахбарияти томонидан махаллий шароитлардан келиб чиқиб белгиланади.
1.12. СМБ қурулмалари ишламай қолса, станция навбатчиси дарҳол Текширув журналига тегишли ёзувни киритиши, СМБ электромеханиги ва сигнализация ва алоқа масофаси бўйича навбатчи муҳандисга хабар қилиши, бундан ташқари, темир йўлларда ва стрелка ўтказгичларида носозликлар бўлганида ва бузилиш ҳолатларида - йўл мастери ёки йўл бригадирига, электрлаштирилган участкаларда - энергодиспетчерига хабар беради.
СМБ қурулмалари перегонда ишламай қолса, станция навбатчиси бир вақтнинг ўзида СМБ электомеханигига, сигнализация ва алоқа масофаси бўйича навбатчи муҳандисга ва йўл хўжалиги ходимига хабар беради.
Носозлик бартараф этилгунга, СМБ қурулмаларининг ишлашини белгиланган тартибда ишлашини СМБ электромеханиги ва тегишли хўжаликларнинг Текширув журналида тегишли ёзувларидан кейин, станция навбатчиси темир йўлларда поездларнинг ҳаракатланиши ва манёвр ишлари бўйича Йўриқномада белгиланган тартибда поездларни ўтказишни таъминлаши шарт. Шу билан бирга, станция навбатчиси ва марказлаштирилган диспетчерликда поезд диспетчерига поездларнинг участкадаги харакат холатидан қатъий назар, сигнализация воситаларидан (кириш, чиқиш, маршрут ва манёвр светофорлари, бошқарув мосламалари кўрсатмаларига асосланган ҳаракатлантирувчи стрелкалар), шу жумладан, ушбу ёзувларга қадар бошқарув пульти кўрсаткичларида изоляцияланган участкаларнинг бўшлиги ёки бандлиги, марказлаштирилган стрелка ҳолати ёки бошқа ўгаришлар рўй берганда, фойдаланиш тақиқланади. Йўлнинг ёки изоляцияланган участканинг ҳаракатланадиган таркибдан ҳақиқий бўшлигини, стрелкаларнинг ҳолати ва маршрутларни тайёрлаш темир йўлларда поездлар ҳаракати ва манёвр ишлари бўйича Йўриқномада ва темир йўл станцияси ТРАда белгиланган тартибда амалга оширилади.
1.13. Носозлик хусусиятига қараб, станция навбатчиси СМБ электромеханиги келишини кутмасдан, сигнализация мосламаларининг нормал ишлаши бузилишининг сабабларини аниқлаш учун йўллар ва стрелкаларни ташқи текширув орқали қуйидагиларни аниқлаши керак:
1.13.1. Агар марказлаштирилган стрелкани бошқарув пультидан айлантириш имкони бўлмаса, у ҳолда остряк ва рама рельси ўртасида бирон бир нарса тушиб кетганлигини, бирор буюм, қор ва ҳоказолар билан тўсилмаганлигиини текшириш керак.
Агар бундай текширувдан сўнг станция ходими носозлик сабабини аниқласа ва бартараф қилса, унга қурилмалардан фойдаланишни давом эттиришга рухсат берилади.
Станция навбатчиси сигнализация мосламаларининг нормал ишлаши ва уларни бартараф қилиш сабаблари тўғрисида Текширув журналининг охирги устунига ёзув киритиши керак.
Агар бошқарув пультида марказлаштирилган стрелкалар ҳолатининг назорати йўқолса, стреканининг хизматга яроқлилиги ва маршрутга ўрнатилишнинг тўғрилиги шахсан ўша жойда станция навбатчиси ёки темир йўл станциясининг ТРАда кўрсатилган бошқа ходим томонидан текширилиши керак. Бундан ташқари, бундай стрелка қулф билан қулфланган ва электропривод блок контакти ўчирилган бўлиши керак (курбел-заслонкаси туширилади). Қулфланган стрелканинг калити темир йўл станциясининг ТРАга биноан станция навбатчиси ёки бошқа ходимда сақланиши керак.
Бундай стрелка бўйлаб поездларнинг ҳаракати носозлик бартараф этилмагунча ёки стрелкадаги бошқа ишлар қилинаётганда стрелка уланмагунча светофорнинг тақиқловчи кўрсаткичи билан амалга оширилади. Бошқарув пульти назорат ҳолатига киридиган стрелка маршрутлари бўйича поездларни тегишли светофорларнинг рухсат этувчи кўрсаткичида ўтказаши мумкин.
Агар керак бўлса, носозлик бартараф этилгунга қадар, станция навбатчиси поезд диспетчерининг розилиги билан стрелкани қўлда бошқаришга (курбел) ўтиши мумкин. Стрелкани айлантириш (курбел-заслонкаси тушириш керак) станция ходими, марказлаштириш постининг оператори, сигналчи ёки темир йўл станциясининг ТРА-да кўрсатилган бошқа транспорт хизмати ходими томонидан амалга оширилади.
Носозликни бартараф этгандан ва стрелканинг ҳаракатини тиклаганидан сўнг, СМБ электромеханиги курбел-заслонкаси юқорига кўтаради.
Крестовинанинг ҳаракатланадиган (айланадиган) сердечниги билан боғланган стрелка ёки стрелкалардан бирини қўл билан бошқаришга ўтказишда, иккинчи стрелка ёки ҳаракатланувчи сердечник ҳам қўлда бошқаришга ўтказилиши керак.
Жуфт стрелкаларни ёки крестовина сердечниги ҳаракатланувчи стрелкаларни курбел билан ўтказганда иккала стрелка ёки стрелка ва ҳаракатланувчи сердечник бир хил (“плюс” ёки “минус”) ҳолатда бўлиши керак.
Крестовина сердечниги ҳаракатлантирувчи стрелкани қўлда бошқариш (курбел) га ўтказишда, аввал ҳаракатланувчи сердечник айлантириб ва қулфланиши керак, сўнгра стрелканинг остряги белгиланган тартибда махкамланиши керак.
Курбел ёрдамида стрелканинг ҳар бир айлантиришидан кейин станция навбатчиси ушбу стрелканинг бурагичини бошқарув пультидаги стрелка ҳолатига ўтказиши, тугмачали бошқарувда эса тугмачани мос келадиган холатга босиб ўтказиши керак.
Курбел билан ўтказилган стрелканинг холатини назорат қилиш учун, агар йўлнинг тегишли участкаси ёлғон бандлик назоратига эга бўлса, станция навбатчиси стрелканинг ёрдамчи ўтказгич режимидан(вспомогательный режим) фойдаланиши керак (пломабани ечиб ва стрелканинг ёрдамчи ўтказгич тугмасини босиб ёки босиш сонини хисоблагич (счетчик) тугмасидан фойдаланиб, ёки МПЦда АРМдан тегишли команда юбориш билан), ва зарур холатларда – маршрутларни сунъий равишда ечишни (разделка) бажариш керак.
Агар бошқарув пультида стрелка курбель билан ўтказилгандан сўнг, стрелка ҳолатини бошқариш таъминланган бўлса, поездларни қабул қилиш, жўнатиш ва манёвр ҳаракати тегишли светофорларнинг рухсат этувчи кўрсаткичлари билан амалга оширилади. Станция навбатчиси ушбу стрелкани айлантирган ишчининг ҳисоботи ва бошқарув пультидаги назорат мосламалари орқали стрелканинг айлантирилган холати тўғрилигига ишонч ҳосил қилади.
Агар курбел билан айлантирилган стрелкалар ҳолатини электр назорати бузилган бўлса, унда бундай стрелкаларнинг бурагичига (тугмаларига) қалпоқча) кийгазилади, маршрутдаги стрелкалар (крестовинанинг ҳаракатлантирувчи сердечниги) закладка билан махкамланади ва қулфлар билан қулфланади, уларнинг калитлари станциясининг навбатчисида ёки станция ТРАсига мувофиқ станция хизматчиси ёки бошқа ходимда сақланиши керак. Станция навбатчиси маршрутда бундай стрелканинг ҳолати ва қулфланишига шахсан ёки ушбу мақсад учун тайинланган ташишни ташкиллаштириш хўжалиги ходимларининг ҳисоботидан ишонч ҳосил қилиши керак. Бундай стрелкаларни ўз ичига олган маршрутларда поездларнинг ҳаракати светофорнинг тақиқловчи кўрсаткичлари билан ва электропривод курбел заслонкаси пастга туширилган ҳолда амалга оширилиши керак.


¹Изоҳ. Кейинчалик матнда "ҳаракатланадиган сердечник билан" атамаси "айланадиган сердечник" ни ўз ичига олади.
1.13.2. Агар йўл ёки изоляцияланган участка ёлғондан банд бўлса, рельс занжирининг харакат таркибидан ҳақиқий бўшлигини текшириш (шу жумладан, агар изоляцияланган участка йўналишда габаритга кирмайдиган участка бўлса), шунингдек, поездларнинг ўтишини тўхтатмасдан, рельс занжири бошқа бегона предмет билан туташмаганлигини (замыкания) текшириш керак. Агар текширувдан сўнг ёлғон бандликнинг сабаби аниқланса ва бартараф қилинса, станция навбатчисига қурилмалардан фойдаланишни давом эттиришга рухсат берилади. Станция навбатчиси сигнализация мосламаларининг нормал ишлаши ва уларни бартараф қилиш сабаблари тўғрисида Текширув журналининг охирги устунига ёзув киритиши керак.
Агар сабаб аниқланмаса ва бартаф этилмаса, бундай изоляцияланган участка ёки йўлни ўз ичига олган маршрутлар бўйлаб поездлар харакати светофорларнинг тақиқланган кўрсаткичида амалга оширилиши керак, ва электр марказлаширилган стрелкаларни ўтказиш эса ёрдамчи (вспомагательный) кнопкалар ёрдамида амалга оширилади, станция навбатчиси Текширув журналида пломба узилгани хақида ёзиб қўйиши керак. Бундай стрелкани ҳар бир ўтказишдан олдин станция навбатчиси унинг ҳаракат таркибидан бўшлигига ишонч ҳосил қилиши керак.
1.13.3. Барча холларда, светофорларнинг тақиқловчи кўрсаткичларида поездларни қабул қилиш ва жўнатишда, поездлар ҳаракати ва темир йўлларнинг манёвр ишлари бўйича Йўриқномасининг 13.12 – бандидаги барча талабларни бажаргандан сўнг, станция навбатчиси, қўшимча равишда, темир йўл станцияларида сигнлаштириш қурулмаларидан фойдаланиш тўғрисидаги Йўриқномада (Ш-01-2021) кўрсатилган талабларга асосан маршрутга киритилган стрелкаларни ўтказишни пультдан ўчириб қўйиши керак.
1.13.4. Стрелканинг назорат қулфлари носозлигида, қулфни очишни ёки қулфлаш имкони бўлмаганида ва СМБ электромеханиги (электомонтёр) станцияда йўқ бўлганда, станция навбатчиси станциядаги темир йўл хўжалиги ходимига қулфни гарнитурадан олиб ташлашга кўрсатма беради, бу ҳақда Текширув журналига ёзув киритади. Қулфдан олинган калит стрелкали пост навбатчисига берилади. Ушбу стрелканинг аппарат қулф тешигига қизил ёзувда “Ўчирилган ” ёрлиғи ўрнатилади. Поездларни қабул қилиш, жўнаб кетиш маршрутларида ва манёвр маршрутларида кўрсатилган стрелка тегишли холатга ўрнатилгандан сўнг стандарт (типовой) скоба билан махкамланади ва осма қулф билан қулфланади.
Маршрутнинг тайёрлиги тўғрисидаги маълумотдан сўнг станция навбатчисининг кўрсатмаси билан стрелка пост навбатчиси маршрутларни туташтириш(замыкания) учун назорат қулфининг калитини аппаратга киритади. Бундай ҳолда, “Ўчириш” ёрлиғи калитга бириктирилади.
Бундай стрелкани ўз ичига олган маршрут бўйлаб поездларни қабул қилиш ва жўнатиш, шунингдек манёвр харакатлари светофорнинг рухсат этилган кўрсатгичлари бўйича амалга оширалади.
1.13.5. Агар контроль қулфининг калити йўқолса (синса) ва темир йўл станциясида СМБ электромеханиги (электромонтер) йўқ бўлса, Текширув журналига ёзув киритилгандан сўнг, станция навбатчиси темир йўл станциясидаги темир йўл хўжалиги ходимига қулфни гарнитурадан олиб ташлаш тўғрисида кўрсатма беради, ушбу аппарат қулфи тешигига “Ўчирилган” ёрлиғи қўйилади. Носозлик бартаф этилгунга қадар поездларни қабул қилиш ва жўнаб кетиши, шунингдек маёвр ишлари, поездлар ҳаракати ва темир йўлларда манёвр ишлари бўйича Йўриқномада белгиланган тартибда светофорнинг тақиқловчи кўрсаткичи билан амалга оширилиши керак. Маршрутларда кўрсатилган стрелка закладкада махкамланади ва осма қулфга олинади.
1.14. Электромехник СМБ сигнализация тизимининг нормал ишлаши бузилганлиги тўғрисида хабар олгандан сўнг, станция навбатчиси хонасига етиб бориши ва келган вақтини кўрсатиб, Текшириш журналига имзо қўйиши керак. Агар СМБ электромеханиги тўғридан-тўғри носоз қурулмалар жойлашган жойга етиб келса, у бу хақда станция навбатчисига хабар беришга мажбур, у келган вақтини Текшириш журналига ёзиб қўйиши керак. Кейинчалик, электромеханик СМБ носозликни бартараф этиш учун келган вақтини имзо билан тасдиқлайди.
Электромеханик СМБга станция навбатчиси розилигисиз ва Текшириш журналига ёзув киритмасдан темир йўл станцияси сигнализация қурулмалари нозосликларини тузатишни бошлаш тақиқланади.
Станция навбатчисига ёки тўғридан-тўғри носоз сигнализация қурулмалари жойлашган жойга етиб боргач, электромеханик СМБ ушбу Йўриқноманинг 1-иловасида келтирилган ишлар рўйхати асосида носоз қурулмаларни боғлиқликдан ўчириши зарурлигини аниқлаши керак.
Агар носозликни бартараф этиш бўйича ишларни бажариш учун сигнализация қурулмаларини ўчириб қўйиш керак бўлса, у холда электромеханик СМБ ушбу ўчиришни ушбу Йўриқноманинг 5-иловасида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиши керак.
Агар носозликни бартараф этиш сигнализация қурулмаларини ўчирмасдан амалга оширилса, у холда Текширув журналида носозлик тўғрисида станция навбатчисининг ёзуви ва носозликни бартараф этиш учун электромеханик СМБ имзоси ва келган вақти кўрсатилган бўлса, Текширув журналининг 3-графасига қўшимча ёзув электормеханик СМБ томонидан киритилмаслиги мумкин.
Сигнализация қурулмалари станция навбатчисининг хонасидан анча узоқликда жойлашганида, носозликни бартараф этиш ва сигнализация қурулмаларини ишга тушириш тўғрисидаги ёзув, шунингдек, агар керак бўлса, ушбу қурулмаларнинг сигналлардан фойдаланмасдан вақтинча ўчирилиши тўғрисидаги ёзув, электромеханик СМБ томонидан станция навбатчисига узатилган телефонограмма хабари билан алмаштирилиши мумкин, кейинчалик, Текширув журналида СМБ электромеханиги шахсий имзоси билан тасдиқлайди.
Носозликни бартараф этгандан сўнг, электромеханик СМБ вақтинча тўхтатилган сигнализация қурулмаларини, станция навбатчиси билан биргаликда амалий текширувдан ўтказгандан сўнг ва сигнализация қурулмалари иш холатида эканлиги ва бошқарув пультидаги бошқарув мосламаларининг кўрсаткичлари тўғри эканлигига ишонч хосил қилгандан сўнг ишга тушириши мумкин. Электромеханик СМБ носозликни бартаф этилгани тўғрисида Текшириш журналига ёзув киритиши керак.
Носозликни бартараф қилиш вақти ва носозлик сабаблари электромеханик СМБ томондан сигналаштириш ва алоқа масофаси навбатчи инженерига, агар у йўқ бўлса – катта электромеханик СМБга хабар қилиши керак.
СМБ қурулмалари холати текширилганда, ишламай қолишига олиб келган носозлик сабаби аниқланмаган холда СМБ қурулмалирининг ишлаши тикланганда, электромеханик СМБ катта электромеханикга ёки масофа навбатчи инженерга хабар бериши ва улардан розилик олган сўнг, Текширув журналига шахсан ёки станция навбатчиси орқали амалга оширилган текширувлар, қурулмаларнинг нормал ишлаши ва қурулмалардан фойдаланишни тиклаш хақида ёзув киритиши керак. Бундай ёзув бўлганда станция навбатчиси СМБ қурулмаларидан фойдаланиб ишлашни давом этиши керак.
1.15. Стрелкаларни текшириш вақтида острякнинг ажралиши (отставания) рамали рельсдан ёки крестовинанинг харакатланувчи сердечниги усовикдан 4мм ва ундан кўп бўлганда йўл хўжалиги, ташишни ташкиллаштириш хўжалиги ва сигналлаштириш ва алоқа масофаси ходимларининг ўзора хамкорлиги тартиби ва уни бартараф этиш тартиби ушбу Йўриқноманинг 6-иловасида келтирилган талабларга мувофиқ белгиланади.
1.16. Стрелка кесилганда (взрез) станция навбатчиси стрелка бўйлаб харакатни тўхтатиши, поезд диспетчерига хабар қилиши, Текширув журналида ёзув ёзиши, стрелка ўтказагичи ва СМБ қурулмаларини текшириш учун йўл хўжалиги ходимлари(йўл мастери ёки йўл бригадири) ва СМБ электромеханигини чақириши шарт. Кесилган стрелкани бошқарув пультидан ўтказиш ва унинг назоратидан(контролидан) фойдаланиш тақиқланади.
СМБ электромеханиги стрелкани масофадан бошқариш пультидан ўтказишни ва стрелканинг холатини назорат қилишни, назорат сақлагич ва ишчи сақлагичларни (контрольный ва рабочий предохранителлар) ёки линия цепидаги дужкаларни чиқариб ўчиради, бу хақда Текшириш журналига ёзади, стрелкадаги қурулмаларининг холатини текшириш (электропривод, назорат қулфли стрелкани, гарнитураларни) ва СМБ қурулмаларини тамирлаш учун стрелкани ўчириш зарурлигини аниқлаши керак.
СМБ электромеханиги келгунга қадар ва у орқали мараказлаштирилган стрелкани текширишдан олдин, стрелка устида харакат қилиш (йўл хўжалиги ходимининг харакатни очиш тўғрисидаги Текширув журналида тегишли ёзувидан сўнг), острякларни махкамланиши вa осма қулфга стрелка қулфланиши ва курбель заслонкаси пастга туширилган(ўчирилган) холда сигналлардан фойдаланишни сақламасдан рухсат этилади.
1.17. Белгиланмаган тартибда СМБ қурулмаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини бажаришда, вақтинча ўтиш мосламаларини(перемычка) ўрнатиш, релеларни ўрнини алмаштириш, ёки бошқа усуллар билан жихозларни сунъий озиқлантиришни (подпитки приборов) яратиш тақиқланади.
Вақтинчалик ўтиш мосламаларини(перемычка) ўрнатишга қуйидаги холатларда рухсат этилади:
1) Агар улар тасдиқланган техник ечимлар билан таъминланган бўлса (блокировкаланган цепларни тиклаш, қурулмаларни ўчириш ва бошқа ишлар).
2) Сигналаштириш, марказлаштириш ва блокировкалаш (СМБ) қурулмалари учун техник хужжатларни сақлаш бўйича Йўриқномада белгиланган тартибда техник хужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритилгандан сўнг, йўл ривожланишини реконструкция қилишда, янги қурулмаларни ишга туширишда барча йўлларнинг ишга тушмаган холатида СМБ қурулмаларини ўчириш.
Вақтинчалик перемичка камида 0,5 m узунликда бўлиши керак, ранги ўрнатилган монтаждан фарқ қилиши керак, монтажга боғланмаган холда ва тайинлаш ёрлиғи бўлиши керак.
1.18. СМБ қурулмаларини (стрелкалар, сигналлар ва бошқалар) ишлашини бошқарув пультидан текшириш станция навбатчиси, марказлаштирилган диспечерлик участкасида эса – поезд диспетчери томонидан амалга оширилиши керак. Бундай текширишларда электромеханикга СМБ қурулмалирини бошқариш фақат станция навбатчисининг (поезд диспетчери) розилиги билан ва унинг назорати остида амалга оширишга рухсат этилади.

4. Ilova
SSB qurilmalariga texnik xizmat ko‘rsatish bo‘yicha


jadvalar formalari

Download 236.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling