Маъруза Арматура ва арматура буюмлари. Темирбетон конструктсияларни арматуралаш. Маъруза Арматура ва арматура буюмлари. Темирбетон конструктсияларни арматуралаш


Download 3.69 Mb.
bet2/2
Sana25.10.2023
Hajmi3.69 Mb.
#1720216
1   2
Bog'liq
3-Маъруза (1)

юза шаклига кўра:
  • текис силлик юзали арматура A-I (А240)
  • «винт» кўринишига эга арматура, А- II (A300)
  • «арча» кўринишига эга арматура, А-III, A-IV, A-V,

  • А-VI ((A400 – А1000,
    В500, В1200-В1500)
    Арматура синфларини ташқи кўринишидан ажратиб олиш учун уларнинг ён томони бўяб қўйилади:
    A-V-қизилга,
    Aт-V -кўкка,
    Ат-VI яшил ранга.

Класс арматурной стали

Диаметр профиля, мм

Временное сопротивление разрыву, МПа

Относительное удлинение после разрыва, %

Марка стали

A-I (A240)

6-40

373

25

Ст3кп, Ст3пс, Ст3сп

A-II (A300)

10-40
40-80

490

19

Ст5сп,Ст5пс,18Г2С

Ас-II (Ас300)

10-32
(36-40)

441

25

10ГТ

А-III (A400)

6-22
6-40

590

14

35ГС, 25Г2С,
32Г2Рпс

A-IV (A600

(6-8)
10-18
10-32
(36-40)

883

6

80С
20ХГ2Ц

A-V (A800)

(6-8)
10-32
(36-40)

1030

7

23ХГ2Ц

Элементга жойлашиш жойига кўра;

Элементга жойлашиш жойига кўра;

Пўлат арматура турлари

Пўлат арматура турлари


Ашё турига кўра:
  • Металл (пўлат);
  • композит (стеклопластик,
  • углепластик, базальтопластик).

Арматура махсулотлари: Тўрлар ўрама ва ясси ҳолда бўлади. Ўрама тўрларда узунасига қўйилган ишчи арматура диаметри 5мм дан ортиқ бўлмаган арматуралардан тайёрланади. Агар диаметри 5мм дан ортиқ бўлса, ишчи арматураси кўндаланг жойлашган ўрама тўрдан ёки ясси каркаслардан фойдаланилади. Ўрама тўрларда кўндаланг стерженларнинг максимал диаметри 8мм дан ошмайди. Ўрама ва ясси тўрлар В-1, Вр-1, A-I, A-II, A-III синфли арматуралардан тайёрланади. Тўқима тўр ва каркаслар мураккаб кўринишли шаклларда ва монолит конструкцияларда, шунингдек динамик ва кўп такрорланадиган юк таъсирида ишлайдиган конструкцияларда қўлланилади. Тўқима тўр ва каркаслар юмшоқ (d 0,8...1 мм) сим билан стерженлар бир-бирини кесиб ўтган жойидан боғлаб чиқилади.


Арматураларни чокли ёки ёйли пайвандлаш усули билан ҳамда пайвандламай бирлаштирилади. Завод шароитида 10 мм ва ундан ортиқ диаметрли арматура стерженларни бирлаштириш учун чок улаш (контакт) усулидаги пайвандлашдан фойдаланилади(1.1 -расм). Қурилиш шароитида 20 мм ва ундан ортиқ стерженларни чокини улаш учун ёйли ванна усулида пайвандлаш қўлланилади. Диаметри 20 мм дан кам бўлган стерженларни икки тарафидан қўйилган арматура бўлагига тўрт ён чок ей пайванд қилинади(1.1 б-расм). Шунингдек, икки узун (бир томондан) ён чокли пайванд ҳам қўллаш мумкин Пайванд тўрларининг учлари бир-бирига кирган ҳолда ишчи арматура йўналишида чок пайвандсиз бажарилади. (1.2 расм) Бирлаштирилаётган ишчи стерженлар ҳар хил ёки бир хил йўналишда жойлаштирилади. Бунда тўрнинг узунасига ишчи арматура бирлашган қисмида кўндаланг икки дона стержендан кам бўлмаган пайвандланган тўрлари бир-бирига кирган ҳолда жойлашиши керак.
Тўрдаги ишчи стерженларнинг пайвандланган қисмининг зарурий узунлигини бетон ва арматура синфига боғлиқ ҳолда формула ёрдамида аниқланади.
Иккинчи йўналишда (ишчи арматура кўндаланг жойлашган ҳолда) пайванд тўр чоклари (тақсимловчи арматура бирлаштирилаётган пайтда) бир бирига 50 мм киритилиб тақсимловчи арматура диаметри 4 мм гача бўлса, агар диаметри 4 мм дан ортиқ бўлса 100 мм узунликда пайвандсиз бир-бирига киритилади
1.1-расм. Армтурани пайвандлаш
а-чок улаш;
в-ёй пайванд (икки томонли ён чок);
б-ёй пайванд (турт томонли ён чок);
г-ёйли ванна;
1.2-расм. Пайвандланган сим тўрларни бир-бирига уланиши.
а- ишчи арматура йўналишида;
б- тақсимловчи арматура йўналишида.
d1-ишчи арматура диаметри;
d2-кўндаланг арматура диаметри;
Lov-сим тўрларини бир-бирига киритилгандаги узунлиги.
Download 3.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling