Ma’ruza Bin ova inshootlarni texnik xolatini baholashni tahlili. Bino va inshootlarning texnik holatini baholashning maqsad va vazifalari


Download 71.55 Kb.
bet3/5
Sana09.02.2023
Hajmi71.55 Kb.
#1182259
1   2   3   4   5
Bog'liq
Ma1

Назорат учун саволлар

  1. Нуқсон ва шикастланиш нима?

  2. Авария нима?

  3. Шикастлар ва нуқсонлар қандай тойифаларга бўлинади?

  4. Шикастлар ва нуқсонларни таърифланг.

  5. Механик ва физик емирилиш деганда нима назарда тутилади?



1.3. Бино ва иншоотлар конструкцияларига салбий таъсир этьувчи омиллар

Ҳар қандай бино ва иншоот конструкциялари ишлатилиши давомида бир қатор салбий таъсир этувчи омилларга дуч келади. Булар орасида қуйидаги тоифали юклар ва таъсирлар алоҳида ўрин тутади:


1. Табиий замин таъсирлари. Жумладан, сейсмик таъсирлар, заминлар мустаҳкамлигини ўзгариши ва бошқалар.
2. Табиий иқлим таъсири. Жумладан, иссиқ ва қуруқ иқлим таъсири, совуқ иқлим таъсири (музлаш), ҳаво намлиги ва бошқалар.
3. Техноген таъсирлар. Жумладан, вибрация, зарба ҳамда технологик жараён билан боғлиқ бўлган бошқа динамик кучлар, кимёвий ишлаб чиқариш корхоналаридаги агрессив муҳит таъсири ва бошқалар.
4. Бино ёки иншоотлардан фойдаланиш жараёнида йўл қўйилган хато ва камчиликлар.
Бино ва иншоотлардан фойдаланиш жараёнида юзага келадиган шикаст ва нуқсонлар қуйидаги турларга бўлинади:
1. Куч таъсирида ҳосил бўладиган шикастлар. Буларга элементлар устуворлигининг йўқолиши, конструкцияларда узилиш ва ёриқлар пайдо бўлиши, бирикмаларнинг ишдан чиқиши ва бошқалар киради.
2. Механик таъсирлардан ҳосил бўлган шикастлар. Буларга бетондаги синиш, парчаланиш ҳоллари, конструкцияларда эзилган, ўйилган, заҳа жойлар, деформациялар пайдо бўлиши ҳоллари ва бошқалар киради.
3. Физикавий таъсирлардан ҳосил бўладиган шикастлар. Буларга юқори ҳарорат таъсирида конструкцияларнинг деформацияланиши, манфий ҳарорат таъсирида конструкцияларнинг мўртлашиши оқибатида ёриқлар пайдо бўлиши ва бошқалар мисол бўла олади.
4. Кимёвий таъсирлардан ҳосил бўладиган шикастлар. Буларга металл ва темирбетон коррозияси, замин грунтлари ва пойдеворлар коррозияси, ёғоч конструкцияларнинг чириши ва замбуруғ босиши мисол бўла олади.
5. Ёғингарчилик ва иқлим таъсиридан ҳосил бўладиган шикастлар. Ғишт деворларнинг намланиши ва нураши, карнизларнинг бузилиши, том ёпманинг емирилиши ва бошқалар шулар жумласидандир.
Куч таъсирида юзага келадиган конструкцияларнинг бузилиши лойиҳалаш жараёнида йўл қўйилган ҳатолар, конструктив элементлар тайёрланиши жараёнида кесим юзаси камаиб қолиши, сифатсиз монтаж ишлари, технологик жиҳозларнинг ҳаддан ташқари кўпайиб кетиши, зилзила таъсири, том ёпмаларда қор қатлами юки кўпайиб кетиши ва бошқалар билан боғлиқдир. Куч таъсирида юзага келадиган шикастланишлар динамик ва вибрацион таъсирлар натижасида ҳам ҳосил бўлади. Юк кўтарувчи элементларда туйниклар очилиши, алоҳида элементлар қирқиб ташланиши ва шунга ўҳшаш ҳолларда конструкция заифлашиб қолади.
Конструкцияларни нотўғри ташиш ва монтаж қилиш, жойдан жойга ўтказиш ва таҳлаш жараёнларида йўл қўйилган ҳатолар, шунингдек, бинодан фойдаланиш даврида йўл қўйилган камчиликлар натижасида юзага келган шикастлар механик таъсирлар доирасидаги шикастланишларга киради.
Физикавий таъсирлардан ҳосил бўладиган шикастлар конструкция элементлари иссиқлик манбаъларига яқин жойлашиши натижасида юзага келади. Шунингдек, таркибида юқори даражада фосфор ва олтин гугурт бўлган углеродли пўлатларга манфий ҳарорат таъсир этганда ҳам шикастланиш пайдо бўлади.
Кимёвий таъсирлардан ҳосил бўладиган шикастлар металл, бетон ва темирбетон коррозияси кўринишида юзага келади ҳамда конструкцияларни муддатидан илгари ишдан чиқишига сабаблардан бири ҳисобланади. Кимёвий моддалар таъсири остида материалларнинг емирилиши коррозия дейилади. Коррозия тезлиги конструкция жойлашган муҳитга боғлиқ. Ўз навбатида материаллар коррозиясига сабаб бўладиган муҳит агрессив муҳит ҳисобланади. Агрессив муҳитлар газсимон, суюқ ёки қаттиқ бўлиши мумкин.
Қурилиш конструкцияларида коррозия келтириб чиқарадиган агрессив муҳитнинг айрим гуруҳлари учунқуйидагилар омил бўлиши мумкин:
1. Суюқ муҳитлар учун – кислота, ишқор ва туз эритмалари, органик суюқликлар (мойлар, эриткичлар ва б.).
2. Газсимон муҳитлар учун – ҳавонинг юқори даражадаги намлиги, ҳавода кислотали газларнинг мавжудлиги, турли конструкциялар сиртларида юқори даражадаги намлик ва ҳарорати юқори бўлган буғлар таъсири.
3. Қаттиқ муҳитлар учун – юқори даражадаги намлик билан бирга ҳар хил агрессив чанглар, аэрозол ва тутунлар.
Коррозия “маҳаллий” (кичик жойда юзага келган) бўлиши мумкин. Бунда кичик агрессив омиллар таъсирида алоҳида тугунлар ёки конструкциянинг унча катта бўлмаган қисми зарар кўради. Шунингдек коррозия биртекис бўлиши мумкин. Бунда бинонинг катта узунлигида конструкция бутун майдон бўйича бир хил бузилади ва шикастланади. Айниқса бир нуқтада чуқурлашаётган коррозия ҳавфлироқ саналади.
Газли муҳитларнинг агрессивлик даражаси уларнинг кўринишига, концентрациясига, ҳароратга ва ҳавонинг нисбий намлигига ҳамда агрессив муҳитнинг алмашув тезлигига боғлиқ. Нисбий намлиги унча катта бўлмаган ҳаво муҳитида коррозия тезлиги унча катта эмас, йилига 0,05-0,07 мм ни ташкил этади. Бундай коррозия ҳавфли эмас, чунки пўлат конструкциялар элементларининг қалинлиги уларнинг хизмат муддати даврида жуда кам қисқаради. Ҳаво муҳити яхши бўлмаган шароитларда коррозия тезлиги ортади ва йилига 0.1 мм гача етиб боради. Бундай коррозия консрукциялар учун ҳавфли саналади, чунки у қалинлик ва кесим юзаларини анчага камайтиради, натижада конструкция тез идан чиқади.
Суюқ муҳитларнинг агрессив таъсир даражаси уларнинг хилига, концентрацияси ва ҳароратга, кислота, ишқор ва туз эритмалари учун эса –водород кўрсаткичи (РН)га боғлиқ.
Қаттиқ муҳитларнинг агрессивлик даражаси уларнинг хилига, интенсивлигига, омилларнинг гигроскопик ҳусусиятларига ҳамда ҳаво намлигига боғлиқ.
Атмосфера таъсиридаги шикастланишлар том ёпмаларига қор юкини меъёрданортиб кетиши, яқин турган манбалардан чиққан технологик чангларнинг ўтириши, шунингдек калта карнизли биноларда деворларнинг намланиши натижасида вужудга келади. Бино баландлиги ўзгарган жойларда том ёпмаларига тушадиган қор юки ортиб кетади, бунинг натижасида юк кўтарувчи конструкцияларда деформациялар пайдо бўлади. Томга чангсимон жинсларнинг ўтиришидан йиғилиб қолган юк сезиларли ва ҳавфли бўлиши мумкин, чунки улар ҳисоблаш жараёнида эътиборга олинмаган қўшимча юкларни ҳосил қилади, бунинг натижасида том умуман босиб қолиши мумкин.
Чангсимон жинсларни тўпланишидан ҳосил бўлган қатламнинг қалинлиги 20-30 см ва ундан ортиқни ташкил этиши мумкин. Чанг қатлами ёғин-сочинлар таъсирида зичлашгандан сўнг унинг вазни ўртача – 2000 кг/м3 ниташкил этади. Шу сабабли чангнинг юпқа қатламиҳам сезиларли даражада оғир бўлади. Том сиртида 20-30 см қалинликда тўпланган чанг қатлами том ёпмага қўшимча равишда 4000-6000 Н/м2 (400-600 кг/м2) юк беради.
Техник эксплуатация қоидаларига мувофиқ томдаги чанг қатламининг қалинлиги 3 см дан ортмаслиги керак.
Элементлар ва конструкцияларни лойиҳавий ҳолатдан четга чиқиш, коррозия, механик емирилиш, ўйиқ ва кесиклар туфайли элементлар ва бирикмалар кесим юзаларининг камайиши, ҳимоя қалами кўчиб тушган жойларда арматура ва бетон орасидаги тишлашишга путур етиши, тош-ғишт конструкцияларда ёриқлар пайдо бўлиши, бетон ва деворлар мустаҳкамлигининг пастлиги ва бошқа сабаблар туфайли вужудга келадиган шикастланиш ва деформацияларнинг ҳавфлилик даражаси амалдаги меъёрий-инструктив хужжатлар талабларига мувофиқ равишда текширув-ҳисоблаш ишлари асосида белгиланмоғи лозим.
Биноларнинг меъёрий хизмат даврларининг ҳақиқий хизмат даврларига мос келмаслиги уларнинг эксплуатацион ишончлилиги масалаларини чуқурроқ ўрганишни талаб қилади. Бунинг учун бино конструкциясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни ўрганиш зарурдир. Бу соҳада амалга оширилган илмий тадқиқот ишлари орасида Н.Д.Туйчиев ва А.Т.Хотамовларнинг услуби алоҳида эътиборга сазовор [12]. Бунга кўра қурилиш конструкцияларида дефектлар, шикастланиш ва деформация ҳолатларининг пайдо бўлишига сабаб бўлувчи лойиҳалаш, қурилиш ва эксплуатация жараёнида йўл қуйиладиган хатоликлар, табиий ва техноген омилларнинг таъсирлари шартли равишда А ва Б гуруҳ омилларига ажратилади (1.1-расм).

1.1-расм. Бино ва иншоотларнинг эксплуатацион ишончлилигига
таъсир кўрсатувчи омиллар.

Download 71.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling