Ma’ruza Bin ova inshootlarni texnik xolatini baholashni tahlili. Bino va inshootlarning texnik holatini baholashning maqsad va vazifalari
Download 71.55 Kb.
|
Ma1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Б - субъектив омиллар.
А - табиий ва техноген омиллар.
Ўз навбатида “А” ташқи ва ички турларга бўлинади. Ташқи омилларга: А1 - иқлим таъсири; А2 - динамик таъсирлар; А3 - таъсир қилувчи муҳит ва ҳ.к.лар. Ички омилларга: А4 - технологик (функционал) таъсирлар киритилади. Б - субъектив омиллар. Б1 - лойиҳалаш жараёнида; Б2- конструкция ва материалларни корхона шароитида тайёрлаш, ташиш ва уларни сақлаш шароитида (дефектли элементлар); Б3 - қурилиш жараёнида; Б4 - эксплуатация жараёнида йўл қуйиладиган хатоликлар. Бу омилларнинг турлари ва уларнинг таъсири шунчалик хилма-хилки, эксплуатация жараёнида бино конструкциясининг физик емирилишига олиб келувчи бундай сабабларнинг барчасини бир вақтнинг ўзида аниқлаш ва ҳисобга олиш мураккаб вазифадир. Бино конструкцияларини муддатидан илгари ишдан чиқишига олиб келувчи омилларни қисқача қуйидагича таърифлаш мумкин: Иқлимий (А1), бу ерда А11 - ҳарорат; А12 - намлик; А13 - қуёш радиацияси; А14 - шамол ва ҳ.к. Динамик таъсирлар (А2), бу ерда А21 - зилзила; А22 - техноген таъсирлар; А23 - турли хилдаги портлашлар таъсири ва ҳ.к. Таъсир қилувчи муҳит (А3), бу ерда А31 - биологик; А32 - физик; А33 - кимёвий; А34 - физик-кимёвий ва ҳ.к.; Технологик (функционал) (А4), бу ерда А41 - юклар (доимий, вақтинчалик, қисқа вақт таъсир қилувчи, махсус...); А42 - технологик жараёнлар (зарблар, вибрация, емирилиш…); А43 - технологик ҳароратнинг ўзгариши ва А44 - намлик (технологик жараён билан боғлиқ бўлган) ва ҳ.к. Лойҳалаш босқичи (Б1), бу ерда - Б11,12...n - лойиҳа пайтида лойиҳачининг нотўғри ечим қабул қилиши билан боғлиқ хатоликлар, юк ва таъсирлар, қурилиш конструкцияси ҳақида маълумотларнинг йўқлиги ёки етишмаслиги, аниқ ишлаб чиқариш ва эксплуатация шароитларини тўлиқ ҳисобга олмаслик, эксплуатация мобайнида баъзи қурилиш конструкцияларининг ҳақиқий емирилиши ва физик-механик таркиби ҳақида экспериментал маълумотларнинг йўқлиги, бинони, унинг конструктив қисмлари фаолиятини нотўғри моделлаштиришнинг ва бошқа кўпгина омилларни инобатга олмаслик. Қурилиш конструкцияларини корхона шароитида тайёрлаш, ташиш ва сақлаш босқичи (Б2), бу ерда Б21,22...n – ишлаб чиқариш корхонаси шароитида қурилиш конструкцияларини тайёрлаш жараёнида хом ашё ва материалларнинг сифатсизлиги назоратининг пастлиги, буюмларни тайёрлаш технологиясининг бузилиш ҳолатлари, бундан ташқари тайёр конструкцияларни транспортировкаси ва уларни сақлаш жараёнларидаги йўл қуйиладиган хатоликлар ва ҳ.к. Қурилиш-монтаж босқичи (Б3), бу ерда Б31,32...n – ишчиларнинг малакаси, лойиҳа ечимидан чекиниш, қурилиш сифатини текширувчи муаллифлик назоратининг йўқлиги, қурилиш ишларини бажаришда техник шартларнинг бузилиши, монтаж жараёнида конструктив элементларнинг нотўғри ўрнатилиши, боғланишларнинг нотўғри бажарилиши, қиш вақтларида зарурий техник шартларга риоя қилмаслик, металл конструкциялари ва боғловчи элементларининг коррозияланиши, темирбетон конструкцияларда дарзларнинг пайдо бўлиши (айниқса, узоқ вақт қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотларда), ва ҳ.к. Эксплуатация босқичи (Б4). бу ерда Б41,42..n – барча турдаги кўрик ва таъмирлаш ишларининг ўз вақтида ўтказилмаслиги, эксплуатация шароитига лойиҳавий ечимнинг мос келмаслиги, эксплуатациядаги бинода режавий-огоҳлантирувчи таъмирлаш тизимининг мавжуд эмаслиги; бинонинг, уни ташкил этувчи элемент ва тизимларнинг ёши; юк кўтарувчи ва ташқи конструкцияларнинг емирилиш даражасининг ортиб кетганлиги; эксплуатация қоидаларининг бузилиши; қурилиши тугалланмаган биноларнинг узоқ давр мобайнида қолиб кетиши ва ҳ.к. Ўрта Осиё минтақаси учун иқлим таъсири (А1) қурилиш конструкциялари учун салбий таъсир кўрсатувчи омилларининг асосийларидан биридир. Кунлик, йиллик ҳароратнинг ўзгариши, доимий музлаш ва эриш, бино ичкарисида ва грунтда намлик даражасининг ортиб кетиши ва ҳ.к. лар бино конструкцияларини муддатидан олдин ишдан чиқишига олиб келади. Динамик таъсирлар (А2) аста-секин бино конструкциясида чарчаш хусусиятига эга охир-оқибат конструкцияда шикастланиш ёки авария ҳолатига олиб келувчи ёки фавқулодда (кучли зилзила) шикастланишга олиб келувчи ҳодисадир. Бундан ташқари, таъсир қилувчи муҳит (А3) эксплуатациядаги бино ва иншоотлар конструкцияларига, айниқса кимё саноатидаги иншоотларга нисбатан жуда ноқулай омилдир. Муҳитни конструкцияга таъсир қилиш даражаси бўйича таъсирсиз, кам таъсир қилувчи, ўртача ва кучли таъсир қилувчи гуруҳларга ажратилади (ҚМҚ 2.01.01-94) [13]. Қурилиш ашёсининг коррозияланиши айнан шу муҳитнинг агрессивлигига боғлиқ жараёндир. Коррозия жараёни суюқ агрессив муҳитда жуда тез ривожланади. Бунга мисол тариқасида пойдеворга таъсир қилувчи турли кислотали, ишқорли, тузли сувларнинг таъсирини келтириш мумкин. Муҳитнинг қурилиш конструкцияларига нисбатан агрессивлик даражаси коррозия зонасида мустаҳкамликнинг йиллик ўртача йўқотилиши ва материалнинг бузилиши тезлиги билан тавсифланади. 1.1-жадвалда агрессив муҳитнинг қурилиш конструкцияларига таъсири даражалари келтирилган [4]. 1.1- жадвал Download 71.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling