Ma’ruza Bin ova inshootlarni texnik xolatini baholashni tahlili. Bino va inshootlarning texnik holatini baholashning maqsad va vazifalari
Download 71.55 Kb.
|
Ma1
Ma’ruza 1. Bin ova inshootlarni texnik xolatini baholashni tahlili. Bino va inshootlarning texnik holatini baholashning maqsad va vazifalari. Konstruksiyalarni tekshirish va ularning texnik holatini baholash metodlarining rivojlanishi. Bino konstruksiyasini emirilishi. Binoning jismoniy emirilishi. Ватанимиз мустақиллигининг илк қадамларидан бошлаб ижтимоий-иқтисодий соҳаларнинг барчасида улкан ислоҳотлар бошланди. Республиканинг энг йирик тармоқларидан бири бўлмиш қурилиш соҳасида ҳам ислоҳотлар жадал амалга оширилди ва ўз натижасини бермоқда. Бу борада қурилишга оид барча меъёрий ҳужжатлар қайтадан кўриб чиқилди, қурилиш ташкилотлари ҳусусийлаштирилди, қурилиш бозор иқтисодиёти тизимига ўтказилди ва рақобат муҳити шакллантирилди, қурилишда молиявий-иқтисодий самарадорликни ошириш чоралари долзарб масалалар қаторидан ўрин олди. Ўтган давр мобайнида ушбу масалаларга қаратилган бир қатор фармон ва қарорлар қабул қилинди. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Капитал қурилиш ислоҳотларини янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида” 2003 йил 6 майдаги ПФ–3240–сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлир Маҳкамасининг “Марказлаштирилган капитал қуйилмалар ҳисобига рўёбга чиқарилаётган инвестиция лойихаларини амалга оширишда шартномавий жорий нархларга ўтиш тўғрисида” 2003 йил 13 июндаги 261–сон, “Капитал қурилишда танлов савдолари тизимини такомиллаштириш чора–тадбирлари тўғрисида” 2003 йил 3 июлдаги 302–сон ҳамда “Капитал қурилишда нархларни шакллантиришнинг смета норматив базасини такомиллаштириш ва янгилаш чора–тадбирлари тўғрисида” 2003 йил 24 октябрдаги 463–сон қарорлари алоҳида ўрин тутади. Мазкур хукумат ҳужжатлари асосида қурилиш лойиҳа-смета хужжатларининг меъёрий асослари такомиллаштирилди, тегишли қурилиш меъёрлари ва қойидалари ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қойидалари қайтадан мукаммал ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Мамлакатимизда қурилиш соҳасида олиб борилаётган улкан ишлар билан бир қаторда, мавжуд бино ва иншоотларнинг эксплуатацион яроқлилик кўрсаткичларини баҳолаш ишлари замонавий талабларга мувофиқ йўлга қуйилмоқда. Бу аҳолини ишлаши, яшаши, умуман олганда кенг миқёсдаги фаолиятининг хавфсизлигини таъминлаш нуқтаи назаридан бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини доимий равишда назорат қилиб борилиши билан боғлиқ долзарб масаладир. Бино ва иншоотларда, уларнинг эксплуатация жараёнидаги исталган пайт учун техник ҳолати борасида хулосалар қилиш учун уларнинг конструктив элементларини синчиклаб текшириш талаб қилинади. Бино ва иншоотларда турли давр ва жараёнларда пайдо бўлган ва бўлаётган ўзгаришлар махсус билим ва кўникмага ҳамда зарурий асбоб-ускунага эга бўлган мутахассислар томонидан текширилади, ўрганилади ва зарурий таклифлар берилади. Бундай ишларни бажариш барча турдаги капитал объектлар учун тегишлидир. Мамлакат иқтисодиёти аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда объектларда бундай жорий текшириш ишлари олиб борилади. Шуни алоҳида эътироф этиш керакки, бундай доимий кўзатув (мониторинг) ишлари барча турдаги капитал қурилмалар (айниқса тураржой фонди) учун олиб борилиши зарурдир. Ҳар бир объект бўйича маълумотлар базаси шаклллантирилиб, конструкцияга салбий таъсир кўрсатувчи барча ўзгаришлар қайд этиб борилиши керак. Бу ишлар, маданий меросимиз ҳисобланмиш қадимий обидаларимизда ҳам босқич-ма босқич йўлга қуйилмоқда. Республикамиз ҳудудининг ўзига хос тез ўзгарувчан иқлим, гидрогеологик шароитлари, ҳудудларимизнинг зилзилавий кўрсаткичларининг ошиб бориши, конструкциянинг табиий ва техноген факторлар остида емирилиб, дастлабки сифатий кўрсаткичларининг йиллар ўтиши билан пасайиб боришидан келиб чиққан ҳолда, бино ва иншотларнинг шикастланиш сабаблари ва бузилиш оқибатларини аниқлаш, бунда замонавий асбоб-ускуналардан фойдаланиш, конструкцияларни қайта ҳисоблашда махсус дастурлардан фойдаланиш долзарб масалалардандир. Ҳозирги даврда бино ва иншоотлар, улар таркибидаги конструкцияларнинг мустаҳкамлиги, ишончлийлиги ва умрбоқийлиги қай даражада замон талабига жавоб бермоқда, уларнинг самарадорлигини ошириш қандай кечмоқда? Ушбу долзарб саволга жавоб биринчи навбатда ишлатилаётган конструкцияларнинг ҳақиқий ҳолатини аниқ билиш ва баҳолаш, нуқсонларни излаб топиш ва бартараф қилиш, лойиҳалаш ва ҳисоблаш услулларининг мукаммаллиги ва самарадорлиги билан боғлиқдир. Эксплуатация жараёнида иншоотлар конструкцияларининг ишончлийлиги ва мустаҳкамлиги ташқи ҳамда ички омиллар таъсири остида ўзгариб бориши, бунинг оқибатида эса унинг ҳақиқий ҳолати дастлаб ҳисоблаб чиқилган лойиҳавий ҳолатидан фарқ қилиши мумкин. Мазкур омилларнинг аксарияти тасодифийдир. Шу боис уларнинг таъсири кутилмаган ҳолатда тўпланиб, конструкцияни ишдан чиқишига олиб келиши мумкин. Ушбу ҳавф-ҳатарларни олдини олиш ва бартараф қилиш ҳамда конструкцияларни мустаҳкамлигини ошириш мураккаб вазифалардан саналади. Мазкур вазифа кўп қиррали тизимдир. Бунга конструкциялар ва конструктив элементларни текшириш, синаш, тажрибавий тадқиқотлар ўтказиш, теҳник баҳолаш, таҳлил қилиш, қайта ҳисоблаш, истиқболини кўра билиш ҳамда бунинг асосида муҳандислик ечимларини топиш ва ишлаб чиқиш киради. Ушбу вазифанинг мураккаблиги на фақат у ёки бу ҳолат учун энг мувофиқ муҳандислик ечимини топиш, балки иқтисодий ва ижтимоий нуқтаи назардан унинг мақбуллигини баҳолаш ва таъминлаш билан чамбарчас боғлиқдир. Бугунги кунда мазкур вазифаларни ҳамда иншоотлар эксплуатацияси жараёнида юзага келадиган муаммоларни ўз вақтида аниқлаб бартараф қилиш, бино ва иншоотларни бенуқсон ишлатилиши даврини узайтириш, конструкциялар ишончлийлиги ва мустаҳкамлигини таъминлаш масалаларига бағишланган назарий ва амалий билимлар базаси ҳамда услубий тизим мажмуаси шакланган. “Конструкциялар шикастланиш сабаблари ва бузилиш оқибатларини аниқлаш” фани буларни жамлаган ҳолда ёритиб беришга қаратилгандир. Download 71.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling