Ma’ruza Bin ova inshootlarni texnik xolatini baholashni tahlili. Bino va inshootlarning texnik holatini baholashning maqsad va vazifalari


Download 71.55 Kb.
bet2/5
Sana09.02.2023
Hajmi71.55 Kb.
#1182259
1   2   3   4   5
Bog'liq
Ma1

Фаннинг мақсади – бино ва иншоотларда шикастланиш ҳолатларини келтириб чиқарувчи сабабларни аниқлаш, конструктив элементларни тайёрлаш босқичида йўл қуйиладиган ҳатоликлар, нотўғри эксплуатация натижасида бино конструкциясида фавқулодда ва аста-секин пайдо бўладиган авария ҳолатлари сабабларини ўрганиш, уларни замонавий усулларда аниқлаш ишлари бўйича талабаларда билим, кўникма ва малака шакллантиришдан иборат.
Фаннинг вазифаси – талабаларга бино ва иншоотлар конструкцияларидаги шикастланиш сабалари ва бузилиш оқибатларини аниқлашда ҳудудий шарт-шароитлардан келиб чиққан ҳолда замонавий усуллар ва тажрибалардан фойдаланишга ўргатишдан иборат.
Ушбу фан бино ва иншоотларда пайдо бўладиган шикастланиш сабаблари ва бузилиш оқибатларини аниқлаш бўйича тегишли масалаларни ўзида мужассам этган.
1.2. Конструкциялар шикастланиши ва бузилишига доир асосий тушунчалар ва тавсифлар

Бино ва иншоотларнинг мустаҳкамлиги, турғунлиги, ишончлийлиги ва умрбоқийлиги улар таркибидаги конструкцияларнинг ҳолатига боғлиқ. Ўз навбатида конструкциялар ҳолати уларни ташкил этган материалларга, қурилиш-монтаж ишларининг сифатига, бинони ишлатиш жараёнидаги турли таъсирларга бевосита боғлиқдир.


Ҳар қандай бино ёки иншоотнинг барча лойиҳавий кўрсаткичлари улардан фойдаланиш жараёнида тўлиқ сақланиши лозим. Ушбу лойиҳавий кўрсаткичларнинг узоқ вақт мобайнида сақланиши бинонинг ишончлийлигини белгилайди. Аммо бино ёки иншоотнинг ишончлийлиги, бенуқсон хизмат қилиши ва умрбоқийлигини таъминлаш учун уни доимо назорат қилиш, салбий таъсирлардан сақлаш, юзага келган шкастлар ва нуқсонларни вақтида бартараф қилиб бориш лозим бўлади.
Бино ва иншоотларнинг барча конструкциялари тегишли аниқлик ва сифат даражасида ишланади ҳамда монтаж қилинади. Конструкциялар ўлчами, шакли, сифати ва бошқа кўрсаткичлари қурилиш меъёрлари ва қоидалари томонидан белгиланган миқдорлардан оғиши ҳолатлари унинг нуқсони (дефекти) дейилади.
Бино ва иншоотлардан фойдаланиш жараёнида конструкциялар, уларнинг элементлари ва бирикиш жойларида юзага келадиган дастлабки лойиҳавий ўлчам ва шакллардан оғиш ҳоллари, салбий таъсирлар натижасида нуқсонлар пайдо бўлиши унинг шикастланиши дейилади. Бинонинг бузилиши ва қулаб тушишига олиб келадиган йирик шикастлар авария дейилади.
Конструкциялар шикастланиш даражасини баҳолаш қурилиш меъёрлари ва қойидалари томонидан у ёки бу нуқсонларнинг руҳсат этилган миқдорига қараб белгиланади. Юзага келган оғишлар ва нуқсонлар руҳсат этилган миқдордан ошиб кетса, конструкция муддатидан илгари ишдан чиқиши, юк кўтариш қобилияти ва турғунлигини йўқотиши мумкин.
Шикастлар ва нуқсонлар одатда икки тойифага бўлинади:
1. Материаллар мустаҳкамлиги, конструкциялар турғунлиги ва юк кўтариш қобилиятини пасайишига тўғридан тўғри таъсир этадиган кўзга кўринадиган ва кўринмайдиган шикаст ва нуқсонлар.
2. Бинонинг бутунлиги ва турғунлигига тўғридан-тўғри таъсир этмайдиган, аммо вақт ўтиши билан конструкцияларнинг юк кўтариш қобилиятини пасаиши ва емирилишига сабаб бўладиган кўринмас, кичкина шикаст ва нуқсонлар.
Биринчи тойифадаги шикаст ва нуқсонларга қуйидагилар киради:
- темирбетон, ғишт ва металл конструкциялардаги ёриқлар;
- конструкцияларни лойиҳавий ўқлардан оғиши;
- темирбетон ва металл конструкцияларнинг коррозияси, ғишт конструкцияларнинг емирилиши ҳамда ёғоч конструкцияларнинг чиришига олиб келадиган том ёпмалардаги чакка ўтишлар;
- бино эксплуатацияси мобайнида металл, темирбетон конструкцияларнинг айрим қисмлари ва элементларини ўзбошимчалик билан қирқиб олиниши ва олиб ташланиши;
- замин ва пойдеворлар ҳолатига таъсир этадиган ер ости сувларининг кўтарилиши ёки пасайиши;
- металл конструкцияларнинг деформацияси;
- ғишт деворларнинг уқаланиб кетиши;
- конструкцияларда сифатсиз бажарилган пайванд ҳамда болтли ёки парчин миҳли бирикмалар ва бошқалар.
Иккинчи тойифадаги шикаст ва нуқсонларга қуйидагилар киради:
- темирбетон конструкцияларнинг сиртларидаги ғовакча ва чуқурчалар;
- темирбетон конструкцияларида ҳимоя қатламининг юпқалиги ва арматуранинг қисман очилиб қолиши;
- бетондаги кўринмас ва кичик парчаланган ва синган жойлар;
- деворларда сувоқ қатламларининг кўчиши;
- зарарсиз механик шикастлар ва бошқалар.
Бино ва иншоотлардан фойдаланиш давомида пайдо бўладиган шикастлар ва нуқсонлар аста секин йиғилиб боради ва ҳавфли даражада кўпаяди. Натижада бино, иншоот ва унинг конструкциялари емирилиб, юк кўтариш қобилияти, турғунлиги ва эксплуатацион сифатлари пасая бориб умуман ишдан чиқиши мумкин. Бундай ҳолатлар ўз вақтида аниқланмаса ва тегишли чоралар кўрилмаса конструкциялар меъёрий вақтдан илгари ишдан чиқиши мумкин.
Бино қурилиб, фойдаланишга топширилгандан кейинги босқичда бино ва унинг конструктив элементларида пайдо бўладиган дефектларни эксплуатацион дефектлар (нуқсонлар) дейиш мумкин. Эксплуатацион дефектлар механик ёки физик емирилиш натижасида пайдо бўлади.
Механик емирилиш деганда конструкциянинг кучланиш-деформацияланиш ҳолати натижасида юзага келадиган барча дефект ва деформациялар тушунилади.
Физик емирилиш деганда эса асосан материалнинг физик-кимёвий таъсирлар ёки коррозия натижасида юзага келадиган дефектлар тушунилади.
Демак, механик емирилиш конструкцияда ички зўриқишларнинг ортиб кетиши натижасида пайдо бўладиган емирилиш; физик емирилиш эса вақт омилиги боғлиқ бўлган, материалнинг табиий ҳолда емирилишдир натижасида юзага келадиган емирилиши тушунилади. Лекин конструкцияда пайдо бўладиган дефектлар иккала жараённинг маҳсули бўлиши ҳам мумкин. Мисол учун, йиллар давомида мустаҳкамлигини йўқотган юк кўтарувчи конструктив элементга тўсатдан таъсир қилган зилзила кучи ёки бошқа бирор таъсир натижасида авария ҳолатига тушиши мумкин.
Механик емирилиш натижасида пайдо бўладиган дефектларга қуйидагилар киради:

  • юк кўтарувчи конструкцияларнинг пойдеворлари ва ертўла деворларидаги ёриқлар;

  • пойдевор элементларининг чўкиши ва горизонтал силжиши;

  • деворларда чокларнинг очилиши;

  • тўсин ва перемичкалар ўрнатилган жойларда деворнинг бузилиши.

Физик емирилиш натижасида пайдо бўладиган дефектларга қуйидагилар киради:

  • бетон ва темирбетон элементларда ташқи қатламнинг емирилиши;

  • арматура ва металл элементларнинг коррозия натижасида емирилиши;

  • девор чокларидаги қоришманинг емирилиши;

  • ғишт деворнинг бузилиши.


Download 71.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling